NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил
Олий Мажлис депутати "тонировка"га белгиланган нархни ноҳақлик ва адолатсизлик деб атади 15:45 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш....дискриминация... Умид қиламизки халқнинг асосли эътирозларидан кейин нега айнан бундай нархлар белгиланганлиги борасида аниқ ва асосли тушунтиришлар берилади. Конституциявий суднинг ҳам муносабатини кутиб қоламиз”, - дея муносабат билдирган Элдор Туляков.
Батафсил
Билдирги ва эълоннома! 16:00 20/07/2018
Батафсил

10 июндан Ўзбекистонда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги қонун кучга кирди

Июнь 11
08:32 2016

Қонун электрон ҳукуматнинг вазифа ва принципларини, ушбу соҳани давлат томонидан тартибга солишни амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатларини белгилаб беради. 

Мазкур қонунга мувофиқ, электрон ҳукумат – давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизимидир. 

Қонунда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги барча масалаларни ўз ичига олган электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари аниқ белгиланган. Электрон ҳукумат биринчи галда давлат органлари фаолиятининг самарадорлиги ва тезкорлигини таъминлайди. Уларнинг масъулияти ва ижро интизомини кучайтиради. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ахборот алмашишни таъминлашнинг қўшимча механизмларини яратиш каби вазифаларни амалга оширади. 

Қонунда электрон давлат хизматларини кўрсатиш тартибларига оид талаблар, жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон давлат хизматларини олиш чоғидаги ҳуқуқлари, электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолашни амалга ошириш тартиби белгиланди. Қонун нормаларига сўзсиз риоя этилиши давлат органларининг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтиради. 

Бу ҳақда  Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази директори Шерзод Ҳабибуллаев ЎзА мухбирига маълум қилди.

Қонуннинг кучга киргани электрон ҳукуматнинг ягона инфратузилмасини яратишга, электрон давлат хизматларини кўрсатишга қаратилган инновацион технологияларни жорий қилишга кенг йўл очди. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг оддий, тезкор ва қулай бўлишига, давлат бошқаруви самарадорлиги янада ошишига имкон яратди. 

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 2015 йил 9 декабрь куни "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги қонунни имзолади. Ушбу Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 18 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланган эди.

Қонун 6 боб, 34 моддадан иборат.

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегатсиялари учрашувлари дўстлик руҳида бўлиб ўтди

    8-13-ноябр кунлари тасдиқланган режа-жадвалга биноан Фарғона шаҳрида давлатлараро чегарани делимитатсия ва демаркатсия қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегатсиялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди.

    2016-11-14 09:33:49489
  1. Қонун ижроси таҳлил этилди

    Наманганда Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг вилоятдаги ижросини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш натижаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

    2016-06-18 11:21:51764
  1. Электрон лицензиялаш портали ишга туширилди

    Электрон лицензиялаш портали синов тариқасида фаолият кўрсатмоқда.

    2016-12-17 08:24:04580
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151059
  1. Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 

    2016-07-02 08:26:58832

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz