NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

21 октябр – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун

Октябрь 17
14:12 2017

Ш е ъ р и й  л а ҳ з а

21 октябр – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун

 

                     ОНА ТИЛИМ  

                        

Қошғарийни тил иқлимин,

Ҳоқони қилиб,

Туркий ҳикмат бўстонини

Яшнатган тилим.

Навоийни ғазал мулкин

Султони қилиб,

Шеъриятнинг осмонини

Чақнатган тилим!

 

Номинг онамга эш,

Эгиз

Онам ўзингсан,

Илк азон,

Исмим бўлган сўз –

Калом ўзингсан.

Мен оламни кўздан кўра ,

Сўзда бут кўрдим,

Мен учун кенг

Оламдан кенг

Олам ўзингсан!

 

Яллаларинг жаранги бор

Қай бир жарангда?

Нолаларинг оҳанги бор

Қай бир оҳангда?

Оламдаги энг шаън қўшиқ

Руҳи барқарор

Она бўлиб, бешик узра

Айтган аллангда?!

 

Бир сўзга ўнлаб синоним

Сенда бор холос,

“Иффат”,”ҳаё”,

“Жоним”,”хоним”

Сенда бор холос.

Амир амри бўлиб,

Ярим дунёни олган

Қудратли куч,

Эй, забоним!

Сенда бор холос!!!

 

Давлат тили бўлганлигинг

Давлат эмасми,

Кемтик эдинг,

Тўлганлигинг

Савлат эмасми?

Ҳатто буюк юртлар сени

Қилгай таржима,

Оламни ром қилганлигинг

Рағбат эмасми?!

 

Забон бўлиб яралганинг

Ўзи бир дунё,

Наволарга ўралганинг

Ўзи бир дунё.

Нечун  жўшиб айтмай

“Давлат мадҳияси”ни

Қўшиқ бўлиб таралганинг

Ўзи бир дунё!

 

Бек, амиру, хонлар тили –

Шоҳона тилим,

Муниса жононлар тили –

Жонона тилим.

Сенда сўйлаб,

Сенда куйлаб,

Сен -ла фахр этгум

Кони илм,

Жону дилим,

Жон она тилим!  

 

                                            Зиёвиддин МАНСУР                           

 

 

Мавзуга оид

  1. 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун: она тилим
    Оламшумул садо бўлиб янградинг
    Тўмариснинг метин қалқонларидан.
    Мен эса номингни топмоқ истадим
    Навоий ва Бобур девонларидан.
    2018-10-21 14:47:02444
  1. Президент қарори билан Наманган Маданият коллежининг аввалги мақоми тикланди!

    Ярим асрдан зиёд ўз тарихига, ўзига хос анъаналарига эга бўлган, водий вилоятларидаги маданият муассасаларини етук кадрлар билан таъминлаб келган собиқ Наманган маданият (техникуми) коллежи  янги ўқув йилидан  бошлаб, яна ўзига муносиб – маданият коллежи мақомида фаолият юритади.

    2017-06-28 21:55:051607
  1. ЮНИСЕФ: “Дунёнинг 385 миллион боласи қашшоқликда кун кечиради”

    Жаҳон банки қашшоқликда кун кечирадиган аҳоли ҳудудларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш зарурлигини, шунингдек, бу ҳудудларда қўшимча иш ўринлари ташкил этиш кераклигини тавсия қилди.

    2016-10-07 08:03:13706

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz