NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

40 йиллик тарихга эга бўлган "Навбаҳор" ҳақида нималарни биласиз?

Апрель 29
13:20 2018

Бугун (29 апрель) Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда мамлакат суперлигаси 9-турининг марказий учрашувларидан бирида “Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари майдонга тушадилар. Доимгидек шиддатли ва кескин курашлар остида кечиши кутилаётган “водий дербиси”дан аввал “Навбаҳор” жамоаси ҳақида муҳим маълумот ва рақамларни келтиришни жоиз деб билдик.

Наманганнинг «Навбаҳор» футбол клуби 1978 йили ташкил топган. Жамоа ўша вақтда «Текстилшик» номи билан собиқ иттифоқ чемпионати иккинчи лигасининг 5-минтақаси баҳсларида иштирок этган. 1980 йилга келиб «Текстилшик» номи «Навбаҳор»га ўзгартирилди. Жамоа собиқ иттифоқ чемпионатларида муваффақиятли қатнашиб, 1981-1982 йилларда иккинчи лиганинг еттинчи минтақаси жамоалари орасида фахрли учинчи ўринни эгаллади. 1984-1987 йилларда жамоа «Автомобилист» номи остида тўп сурди.

1984 ва 1986 йилларда наманганлик футболчилар «Пахтакор-79» хотира турнирида ғолиб чиқишади. «Навбаҳор» аъзолари ўз маҳоратларини йил сайин ошириб, собиқ иттифоқ 52-чемпионатининг иккинчи лига бешинчи минтақасида яхши натижа кўрсатиб, биринчи лигага чиқиш имкониятини берадиган «буфер» минтақа мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Икки мавсум «буфер» минтақада тўп сурган «Навбаҳор» 1990 йил якунига кўра, биринчи лига йўлланмасига эга бўлди.

1987 йилнинг ноябр ойида «Навбаҳор» Марказий Осиёда биринчи, собиқ иттифоқда Украинанинг «Днепр» клубидан кейин иккинчи бўлиб, хўжалик ҳисобидаги футбол клуби сифатида фаолият юритишни бошлади. «Навбаҳор» 1978 йилдан 1991 йилга қадар собиқ иттифоқ чемпионати иккинчи лигасининг турли минтақаларида қатнашиб, 508 та учрашувда майдонга тушган. Жамоа 245 та ўйинда ғалаба қозониб, 100 та учрашувда дурангга ўйнаган бўлса, 163 та баҳсда мағлубиятга учраган. 702 та гол уриб, ўз дарвозасидан 513 та тўп ўтказиб юборган. 1991 йили собиқ иттифоқ чемпионатининг биринчи лигасида қатнашган «Навбаҳор» 42 та учрашувда 19 та зафар қучган. 7та ўйинда дуранг кузатилган бўлса, 19 та беллашувда жамоа имкониятни бой берган. Ўша йилги чемпионат якунида «Навбаҳор» 22 та жамоа орасида тўққизинчи ўринни эгаллаган.

“Навбаҳор” 1989 йилдан 1991 йилгача собиқ иттифоқ кубогида ҳам 10 та ўйин ўтказган. Жамоа олтита учрашувда зафар қучиб, тўртта ўйинда мағлубиятга учраган. Мазкур учрашувлар давомида рақиблар дарвозасига 24 та гол урилган. Наманганлик футболчилар ўз дарвозасидан 12 та тўп олиб чиққан. Жамоанинг кубок баҳсларидаги энг йирик ғалабаси 1991 йили кузатилган. Ўша йили «Навбаҳор» ўз майдонида 1/32 финал доирасида Қозоғистоннинг «Мелиоратор» жамоасини 14:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритганди. Собиқ иттифоқ даврида «Навбаҳор» Валихон Зуннунов, Виктор Орлов, Пётр Болдирев, Сергей Дотсенко, Павел Ким, Дмитрий Корнеев, Геннадий Неделкин, Валерий Гладилин ва Игор Волчок каби таниқли мураббийлар бошқаришган.

1992 йилдан эътиборан Ўзбекистон миллий чемпионати мусобақалари ўтказиб келинмоқда. «Навбаҳор» ўшандан буён олий лига баҳсларида мунтазам равишда қатнашиб келмоқда. Таъкидлаш жоиз, “Лочинлар” чемпионатда мунтазам иштирокчиси саналган кам сонли учта жамоасидан бири ҳисобланади. Наманганликлар чемпионат баҳсларида кўпроқ бронза медалларини қўлга киритишган. 1996 йили эса “Навбаҳор” Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга эришган. «Навбаҳор» Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам мухлисларини хурсанд қилишга эришган. 1992, 1995 ва 1998 йилларда мамлакат кубоги қўлга киритилгач, биллур соврин жамоага абадий сақлаш учун топширилган.1999 йили юртимизда ўтказилган дастлабки мамлакат суперкубоги учун «Пахтакор» клубига қарши кечган учрашувда ғалаба қозонган. «Навбаҳор» илк суперкубок соҳиби ҳам ҳисобланади.

«Навбаҳор»чилар халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган кам сонли клубларимиздан бири саналади. “Лочинлар” 1999/2000 йилларда ўтказилган Осиё кубок эгалари кубогининг финал босқичида қатнашиб, қитъамизда тўртинчи ўринни қўлга киритишган. Жамоа бундан ташқари, 1997/1998 йиллардаги Осиё чемпионлар кубоги (ҳозирги Осиё чемпионлар лигаси) мусобақасида ҳам иштирок этиб, чорак финалга қадар этиб борган. 1996 йили кубок эгалари кубоги турнирида қатнашган «Навбаҳор» 1/8 финалда ўз юришини тўхтатган.

Яна бир қизиқарли факт: “Навбаҳор” клуби таркибида мустақилликнинг ўтган йиллари давомида 26 маротаба бош мураббий алмаштирилган. Миллионлар ўйини мухлислари асосан Биродар Абдураимов, Виктор Жалилов, Раҳим Қурбонмамедов каби мураббийлар қўл остида жамоа юқори натижаларга эришганлигини завқ билан эслашади. Ҳозирги вақтда “Навбаҳор” жамоасига ёш, иқтидорли мутахассислардан бири Илҳом Мўминжонов мураббийлик қилмоқда.

 Оқилхон ДАДАБОЕВ,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали Бош муҳаррири.

 

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281364
  1. Тўрақўрғонда ҳар бири 450 мегаваттга эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси қурилмоқда

    Миллий матбуот марказида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради  ЎзА. 
     

    2016-08-10 11:06:081032
  1. Хуршид МУХТОРОВ: «Мағлубият тарихга, ғалаба келажакка айланади»

    «Олмалиқ» жамоаси кўп йиллардан буён Олий Лигада мунтазам равишда қатнашиб келади.

    2016-10-05 13:54:55578
  1. Попда эко парк қурадиган тадбиркор нималарни ўйламоқда?

    Айни пайтда Наманган вилоятининг Поп тумани марказида замонавий савдо мажмуаси ва "Pop eco park" лойиҳасини амалга ошириш устида иш олиб бормоқдаман. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида мазкур лойиҳалар билан ҳам яқиндан танишди.

     

    2018-05-07 18:38:332046

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz