NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

7 июль. Давлат раҳбарининг Наманганга ташрифи. Шаҳар қиёфаси икки йил ичида буткул ўзгаради! Собиқ "Химзавод" туманга кўчирилиб, янги қувватда ишлайди

Июль 07
01:00 2017

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Наманганга ташрифини бошлайди. Бу ташриф вилоят ижтимоий ҳаётида улкан бурилиш ясаши тайин. Сафар ҳақидаги маълумотларни берганимиздан сўнг, ижтимоий тармоқлардан ўн минглаб фикрлар олдик. Фуқаролар Шавкат Миромоновични орзиқиб кутишганини ўз сўзларида баён этишди.  Албатта бу ташриф давомида юзлаб иқтисодий-ижтимоий лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтади. Бир неча йирик ишлаб чиқариш мажмуаларини давлатимиз раҳбари очиб беради. Амалга оширилажак лойиҳалар бўйича қимматли тавсия ва кўрсатмаларини беради.

Ҳозирда Наманган шаҳрининг Уйчи кўчаси улкан қурилиш майдонига айланган. Кўча бўйлаб, 437 хонадонга мўлжалланган 15 та кўп қаватли уйлар қурилмоқда. 2018 йилда шу кўчанинг ўзида Мусиқа мактаби, Оилавий поликлиникаси ҳамда 2 та макабгача таълим муассасаси қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, Наманган шаҳрининг Ҳамроҳ, Қўқон, ҳамда Марғилон кўчаларида 2017-2019 йиллар давомида 875 хонадонга мўлжалланган 31 та янги кўп қаватли уйларни қуришга 285,0 млрд.сўм маблағ сарфланади. Ғалаба кўчасининг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 12,0 млрд.сўм иш бажарилади.

Наманган шаҳрининг марказида жойлашган “Карбонам” МЧЖга (собиқ “Химзавод”) ўз фаолиятини бошқа туманда давом эттиради. Унинг фаолиятини ривожлантириш учун 40 миллион доллар инвестиция киритилиши режалаштирилган. Йирик кимёвий ишлаб чиқариш саноатини шаҳар ташқарига чиқарилиши унинг ўрнида сервис ва истироҳат хизматларини кўрсатувчи объектларни пайдо бўлиши экологик жиҳатдан ҳам мақсадга мувофиқдир. 

Аввал хабар берганимиздек "Наманган-Ленд" ёҳуд  “Наманган истиқлол боғи” замонавий дам олиш ва йирик кўнгил очар мажмуаси бунёд этилиши шаҳарни туризм марказига айлантиради.  Ҳозирда мазкур мажмуанинг бош лойиҳачиси Туркия давлатининг “Демо” компанияси томонидан лойиҳалаштириш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 30,0 млн.долларга баҳоланмоқда. Фарғона водийсида тенги йўқ масканга айнан президент ташрифи чоғида тамал тоши қўйилади.

Хуллас, ташрифдан кейинги икки йил ичида Наманган шаҳрининг қиёфаси буткул ўзгаради. Замонавий турар-жой мажмуаларини қуриб битказилиши, кўчалар ландшафт дизайни асосида ободонлаштирилиши, гулларга бурканиши Наманганда сайёҳлик соҳасини ривожига ҳам туртки беради.    

Анвар Икрамов

Мавзуга оид

  1. Наманган: ШАҲАР ҚИЁФАСИ ЯНГИЛАНМОҚДА

    “Сумалак гузари” – шаҳарни қоқ иккига бўлиб оқадиган Намангансойнинг сўл соҳилига жойлашган қадимий маҳаллалардан бири. Бу ердаги аҳолининг кўпчилик қисми аждодлари ҳисобланмиш усталарнинг анъаналарини  давом эттираётган ҳунармандлардир. Улар тайёрлаган маҳсулотлар мамлакатнинг бошққа минтақаларидаги бозорларда ҳам ўз харидорини топади. Вилоят марказини Уйчи ҳамда Учқўрғон туманлари билан боғлайдиган марказий йўл айнан мана шу маҳаллани ёқалаб ўтади.

    2017-07-22 15:01:151334
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371081
  1. “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 17:20:191066
  1. ХХР раҳбари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

    ХХР раиси Си Цзиньпин 17-22 июнь кунлари Сербия, Польша ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.

    2016-06-14 10:00:591031
  1. Исроилнинг собиқ президенти Шимон Перес вафот этди

    Исроилнинг собиқ президенти Шимон Перес 28 сентябрда Тель-Авивда 94 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Исроилнинг расмий ахборот агентлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди. 

    2016-09-28 10:32:09768

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz