Apple компанияси хуфёна тил бириктиргани учун 400 млн доллар жарима тўлайди

Apple компанияси, унинг Hachette, Harpercollins, Macmillan, Penguin ва Simon&Schuster компаниялари билан электрон китоблари борасида келишиб олганидан жабрланганларга жарима тўлашни бошлади, деб хабар беради kun.uz.
iXBT.com ресурсининг ёдга олишича, Америка гиганти 2012 йили юқорида қайд этилган компаниялар билан маҳсулотлар нархини 30-50 фоизга қимматлаштириш мақсадида хуфёна тил бириктирганликда айбланган эди.
Apple бошқа барча компаниялар можарони тинч йўл билан ҳал этиш йўлини танлашган бўлса, маҳкама жараёнини танлаган Apple мағлуб бўлгач, ўз "гумашталари"нинг йўлидан боришга қарор қилди.
Эндиликда, компания товон пули тўлашни бошлади. Унинг умумий миқдори 400 млн долларни ташкил этади.
Apple компанияси, 2010 йил 1 апрелидан 2012 йил 21 майигача харид қилинган электрон китоб учун харидор ҳисобига 6,93 доллардан ўтказиб беради. Бунинг учун, китоб New York Times нашри томонидан бестселлер деб тан олинган бўлиши керак. Акс ҳолда, китобшинавандалари ўз харидлари учун 1,57 доллардан товон пулига эга бўлишади.
Қайд этиш керак, товон тўлаш жараёни, нафақат Apple дўконлари, балки «Amazon», «Kobo» ва «Barnes & Noble» каби дўконларда харид қилинган маҳсулотлар учун ҳам жорий этилади.
Мавзуга оид
Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Бирлашган Араб Амирликларида тижоратчи Ориф Аҳмад ал-Заруний «1» сонидан иборат машина рақами учун 18 миллион дирҳам (4,9 миллион доллар) пул тўлади. Бу ҳақда, Gulf News’га асосланиб, Motor хабар бермоқда.
Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрамига муносиб туҳфа сифатида барпо этилаётган бунёдкорлик иншоотлари тантанали равишда фойдаланишга топширилмоқда.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдалар учун янги жарималар жорий этилди.
Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.