NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

"Art Soft Tex Group": фаолият кенгайиб, кластер усулига ўтади

Февраль 28
23:02 2019

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев гуллар диёрига ташрифи чоғида Наманган шаҳридаги “Art Soft Tex Group” корхонасига ташриф буюрди. 

Бу ҳақида Президент матбуот хизмати  хабар берди.

Бу ерда турли бичим ва рангдаги сочиқлар, халат, чойшаб ва бошқа маҳсулотлар тайёрланмоқда. Улар ички бозорга, шунингдек, Россия, Украина, Болгария, Молдова ва қўшни давлатларга етказиб берилмоқда. Ўтган йили 290 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 9,4 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинган. Жорий йилда экспорт ҳажмини ошириш режалаштирилган.

Наманган шаҳри, Риштон ва Янгиқўрғон туманларида корхонанинг бир нечта цехлари бор. Уларда 2 мингдан зиёд киши меҳнат қилади. Яқинда тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш комплекси ишга туширилиши билан яна мингга яқин иш ўрни яратилди.

“Art Soft Tex Group” фаолиятини кенгайтириб, кластер усулида ишлашга ўтмоқда. Корхона учун Мингбулоқ ва Поп туманларидан ер ажратилган, қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олинган. 

Давлатимиз раҳбари корхонанинг келгуси режалари билан қизиқди. Корхона таркибида пахта тозалаш, уруғ етиштириш, дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, иссиқхона ташкил этилиши, чорва боқиш, ем ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини маъқуллади.

Шу ернинг ўзида вилоятда паррандачилик, балиқчилик, чорвачилик, асаларичилик, қуёнчилик, интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, ирригация ва мелиоратив тадбирларни амалга ошириш, ер ва кадастр тизимида инновацион ишланмаларни қўллашга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Президентимиз лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, уларни тезроқ ишга тушириб, аҳолини иш билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади. 

Мавзуга оид

  1. Марғилонда “Адраслар уйи” меҳмонхонаси фаолият бошлади

    Уста ҳунарманд Иброҳим Асқаров ташаббуси билан бунёд этилган меҳмонхона шарқона ва замонавий меъморлик анъаналарини ўзида мужассам этган. 

    2016-10-03 18:03:212051
  1. ШҲТнинг 2017 йилги саммити Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтади

    ШҲТга раислик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    2016-06-24 17:19:451079
  1. Alibaba Group «Барселона»нинг титул ҳомийига айланиши мумкин

    Интернет орқали савдо билан шуғулланувчи Хитойнинг Alibaba Group компанияси «Барселона» клуби титул ҳомийсига айланиши мумкин.

    2016-11-14 10:26:46671

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz