NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Статистика бўлимидан эслатма: Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига! 13:58 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Наманганда Ал-Хоразмий ворислари етишиб чиқмоқда 11:28 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Нуфузли фан олимпиадасида Асадулло Ғаниев ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.
Батафсил
Истеъмолчилар жамияти аралашгач Янгиқўрғондаги мактабда турникет ўрнатилди 22:39 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Тадбиркор шу вақтгача ҳеч қандай хизмат кўрсатмаган, бунинг натижасида мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Батафсил
"Перевал" вақтинчалик ёпилди 21:01 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 228-253-километрлар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли бор.
Батафсил
Ватанига жон берган мардлар асло унутилмагай 20:11 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
2000 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида террорчи гуруҳларга қарши жангда ҳалок бўлган Камолиддин Тошпўлатовнинг жасорати ҳеч қачон унутилмайди.
Батафсил

"E-IJRO AUKSION" таклифи: 1 сўмга бизнесингизни ривожлантиринг!

Декабрь 27
19:09 2018

2018 йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сонли фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда - 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.

Унга асосан, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига республикамизнинг туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан 4823 та бўш ер участкалари, 1 трл. 650 млрд. 606 млн. сўм инвестиция киритиш, 25485 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 88 млрд. 648 млн. 900 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2162 та бўш ер участкалари 633 млрд. 926 млн. сўм инвестиция киритиш, 8306 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 14 млрд. 635 млн.  300 минг сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2661 та бўш ер участкалари 84 млрд. 502 млн. 100 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

Масалан, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда биргина, Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 33 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 347 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 125 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилди.

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 260 та бўш турган давлат мулки объектлари 2858 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 126 млрд. 448 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан  10 млрд. 685 млн. 260 сўм миқдорга сотилди.

Айни вақтда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 155 та бўш турган давлат мулки объектлари 1876 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 118 млрд. 72 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.

Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 3 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 55 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд. 900 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд. 

Сизнинг аукциондаги иштирокингиз юрт равнақи  ҳамда бизнесингиз тараққиётига улкан ҳисса қўшади!

                                                           Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси.

 

 

Мавзуга оид

  1. Норинда ёшлар таклифи асосида республикада илк бор инновацион саммит ўтказилди

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ва республика Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан тумандаги 40-умумтаълим мактабида ўтказилган “Инновацион саммит” ёшларга янада кўтаринкилик бағишлаб, ўз лойиҳалари, таклиф ва ташаббусларини намоён этиш учун кенг имконият яратди.

    2018-05-14 22:44:431127
  1. Давлат солиқ бошқармаси назорат тадбирлари: бир кунда 250 миллион сўмга яқин ноқонуний товарлар савдосига чек қўйилди
    Ўтказилган назорат тадбирларида ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқаро Фозилжон Тўхтабоевга тегишли умумий қиймати 130 миллион сўм ва фуқаро Акбарали Маматхоновга тегишли умумий қиймати 20 миллион сўмга тенг маҳсулотларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Шунингдек, чортоқлик Носиржон Ҳакимовнинг  ҳам тегишли ҳужжатларсиз чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётганлиги маълум бўлди. Пировардида, ҳуқуқбузарнинг жами 18 миллион 200 минг сўмлик ноқонуний товарлари вақтинча олиб қўйилди.
    2018-10-18 20:27:221041
  1. "E-IJRO AUKSION": қулай, шаффоф, адолатли савдо майдони

    Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1976 та бўш ер участкалари 19 млрд. 110 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди. Жумладан, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

    2018-11-20 12:38:38975

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz