NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил

Huawei «International House» лицейига «Smart Class» совға қилди

Октябрь 31
15:05 2017

“Smart Class” ечими компания учун янги йўналиш бўлиб, унинг ёрдамида ўқувчилар интерфаол режимда ўқитувчи билан уланиши ва ҳам умумий, ҳам индивидуал вазифалар олиши мумкин. Бундан ташқари, синф видео-конференция тизими билан жиҳозланган бўлиб, лицей ўқитувчилари ва ўқувчиларига чет эллик маърузачилар ва мутахассислар билан масофадан туриб тажриба алмашиш имкониятини беради. Келгусида лицей раҳбарияти ушбу ечимнинг технологик имкониятларидан фойдаланган ҳолда он-лайн видео-дарслар ташкил этишни режалаштирмоқда. Таъкидлаш зарурки,  “ақлли подиум” ва “ақлли доска” каби ечимларга эга ушбу «Smart Class»нинг муқобили Марказий Осиёда йўқ.

      Лойиҳанинг асосий мақсади – таълим муассасаларига замонавий технологияларни жорий қилиш ва ўқув жараёнини янада такомиллаштиришдан иборат. “Ақлли ечимлар”нинг  муаллифлари билимларнинг ягона электрон базасини яратишни таклиф қилишяпти. Ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда у Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ишлайди ва мамлакат таълим тизимини янада юқори даражада ривожлантиришга хизмат қилади.

    - “Huawei компанияси таълим тизимини глобал кўламда ривожлантириш бўйича катта тажрибага эга ва дунёнинг 150 дан зиёд университети билан ҳамкорлик қилади. Хусусан, Ўзбекистонда  Huawei 164 та объектда, шу жумладан олий ўқув юртларнинг   1000Mb (Gigabit Ethernet) тезликда магистрал тармоғига уланган  йирик факультетлари ва уларнинг филиалларида «Электрон таълим» (Е-Learning) бирлашган ягона тармоғини яратиш ташаббуси билан чиққан.  Ушбу тажриба бизга мижозлар талабини яхшироқ тушунишга ва таълим сифати,  самарадорлигини ва ёш иқтидорларни ўқитиш даражасини ошириш учун коммуникацион ускуналарни такомиллаштиришга ёрдам берди, - дейди  компаниянинг Ўзбекистондаги бош директори  Ван Пэн.

       Айтиш жоизки, «smart» технологиялари асосида Huawei компанияси 2016 йилда ТАТУ қошида HAINA авторизацияланган академиясини очган, ҳар йили телекоммуникациялар бозори талабидан келиб чиккан ҳолда, уни 200 дан ортиқ мутахассислар битириб чиқиши режалаштирилмоқда. Мазкур йилнинг бошида компания томонидан хитой тилини ўқитишга ихтисослаштирилган 59-сонли ўрта таълим мактабига илк «Smart Class» совға қилинганди. Навбатдаги  «Ақлли Синф»ни  Huawei “International House”  лицейида ўрнатмоқда.

    -Ушбу «Смарт синфни» лицейимизга берилиши биз учун катта масъулият. Мақсадимиз келажак авлодга, лицейимизнинг ёш истеъдодларига энг янги технологиялар ёрдамида янада кўпроқ ютуқларга эришиш ва ўз билимларини жаҳон стандартлари даражасида ривожлантириш мумкинлигини кўрсатишдан иборат. Биз Huawei компаниясининг энг замонавий технологиялари кўмагида таълимнинг транспарент тизимини киритиш ва маълумотлар базасини яратишни кўзда тутмоқдамиз. Шунда лицейнинг ҳар бир ўқувчиси узоқдан туриб ёки тармоқ ичида лицейнинг академик тақвимига киритлган у ёки бу фанни чуқурроқ ўрганиши мумкин.  Бундан ташқари видео-конференция тизими ёрдамида биз халқаро миқёсга чиқишни ҳамда ўқувчиларимизга масофадан таълим бериш учун чет эллик маърузачилар ва мутахассисларни таклиф этиш ниятидамиз, - деди International House лицейининг директори Алишер Тиллаев.

     Келгусида лицей раҳбарияти ушбу ечимнинг технологик имкониятларидан фойдаланган ҳолда он-лайн видео-дарслар ташкил этишни режалаштирмоқда. Таъкидлаш зарурки,  “ақлли подиум” ва “ақлли доска” каби ечимларга эга ушбу «Smart Class»нинг муқобили Марказий Осиёда йўқ.

    Huaweiнинг  «Smart Class»и бу ўзига хос платформа бўлиб, «Zenitar» маҳаллий компанияси билан биргаликда яратилган замонавий технологияларнинг ягона комплекс тизимга бирлаштирилганидир.  Ушбу синов лойиҳаси  International House лицейида муваффақиятли ишга туширилса, келажакда Олий ва ўрта махсус таълим ва Халқ таълими вазирликлари кўмагида «Smart Class» концепциясини бутун Ўзбекистон бўйлаб кенг кўламда ишга тушириш кўзда тутилмоқда.

                                                                                                                                                   Абдулла ҒОЗИЕВ.

Мавзуга оид

  1. Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди

    Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка Кубоги финалида Чилига мағлуб бўлингач, миллий терма жамоа сафида бундан буён ўйнамаслиги ҳақида маълум қилди.

     

    2016-06-27 16:51:48885
  1. Фото: Паралимпиячиларга совға қилинадиган Malibu автомобиллари ўз соҳибларини кутмоқда

    Рио—2016 Паралимпиадасидан юксак натижалар билан қайтиб келган Ўзбекистон делегацияси вакилларига пул мукофотларидан ташқари автомобиллар ҳам совға қилинади.

     

    2016-09-22 12:58:36435

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz