NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

O'zLiDeP хайрия акцияси: Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас

Июнь 23
19:20 2018
Мамлакатимизда ёш авлоднинг соғ­лом ва баркамол вояга етиши учун барча шароитлар муҳайё этилган. Айниқса, турли сабабларга кўра касалликка чалинган болаларни соғломлаштириш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш доимий эътиборда. Яқинда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, O’zLiDeP вилоят кенгаши ҳамкорлигида Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ўтказилган хайрия тадбирининг иштирокчилари қандли диабет хасталиги билан оғриган болалар бўлишди.
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, O’zLiDeP вилоят кенгаши раиси, сенатор Солижон Мўминов, меҳнат фахрийси Абдурашид Убайдуллаев, Ўзбекистон эндокринологлар жамияти раиси ўринбосари, “Medilife-Farma” компа­ния­си раҳбари Зуҳра Рауфова, вилоят эндокринология диспансери бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Муҳаммаджон Ваққосовлар юртимизда халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар, хусусан эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшларга яратилаётган беқиёс имкониятлар, тақдир тақозоси билан баъзи касалликлардан азият чекаётган болажонларни қўллаб-қувватлаш ва самарали даволаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида тўхталдилар. Айтиш жоиз, ушбу хайрия акцияси ҳам шу йўналишдаги савобли ишларнинг мантиқий давомидир.
 
 
“ – Хайрия акцияси қандли диабет касаллиги билан оғриган бемор болалар ҳаётини сақлаб қолишга  ҳисса қўшиш, хаста болаларнинг ота-оналарига оз бўлса-да ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилди”,- дейди O’zLiDeP Наманган вилояти кенгаши раиси, сенатор Солижон Мўминов. “ - Гарчи қандли диабет касаллиги бугунги кунда ҳам тўлиқ даволанмаса-да, “инсулин” моддаси ёрдамида бу хасталикни назоратда ушлаб туриш мумкин, Бу кашфиёт миллионлаб инсонларнинг ҳаётини асраб қолишга имкон яратди.
Хайрия тадбирига ота-оналари ва шифокорлари билан етиб келган 180 нафар ёш беморларга дастлаб қондаги қанд миқдорини тезкор аниқлайдиган тиббий асбобдан фойдаланиш тартиб-қоидалари батафсил тушунтирилди. Сўнгра ҳар бир болага беғараз глюкометр ва тест полосткалари тарқатилди. Эътиборлиси, салкам 60 миллион сўмлик ушбу замонавий тиббий асбобларни харид этишда шаҳар, туман ҳокимликлари, ишбилармонлар, O’zLiDePдан сайланган депутатлар саховатпешалик қилишди.
 
 
“- Фарзандларимиз учун қайғуриб, уларнинг кўнглини кўтариб, саломатлигини тиклаш мақсадида ташкил этилган тадбирда қатнашиб, жуда ҳам ғурурланиб кетдим. - Болаларимиз учун чексиз эъзоз ва эҳтиром кўрсатилди. Акция ташкилотчиларидан чексиз миннатдормиз. Юртимизда саховатпеша инсонлар кўпаяверсин, савобли ишлар салмоғи ортаверсин”, - дейди учқўрғонлик Гулчирой Аҳмедова.
Байрамона руҳда ўтган тадбирда болалар ижодий жамоалари томонидан тайёрланган бадиий дастур кўнгли ўксик кичкинтойларнинг дилини хушнуд этди. Тўкин дастурхон эса ўғил-қизларга ғоят манзур бўлди.
O’zLiDeP Наманган вилояти кенгаши ахборот хизмати материаллари асосида тайёрланди.

Мавзуга оид

  1. Ватан фидоий фарзандларни ҳеч қачон унутмайди

    Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Наманган вилоятида «Гўзал ва бетакроримсан муқаддас ватаним, жоним сенга фидо,Ўзбекистоним» шиори остида Наманган вилоятида бир қатор ижобий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

    2016-08-20 18:56:41789
  1. Наманганда “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида тиббий-ижтимоий акцияда ўтказилмоқда

    Наманганда “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида ташкил этилган тиббий-ижтимоий акцияда аҳолининг барча қатлами чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. 
     

    2016-08-19 16:27:35915
  1. Адҳам Икромов: Суюнчи пулини туғуруқхона ходимларига эмас, меҳрибонлик уйларига беринг. Шифокорларнинг эса маошини ошириш керак

     туғуруқхоналарда янги чақалоқ туғилганда шифокорларга бериладиган «суюнчи пули» ҳақида берилган саволларга Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов жавоб берди.

    2017-02-09 16:03:352593
  1. Донёр Ғоиповнинг хайрия концертлари (фото)

    Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйлари, имконияти чекланганлар муассасалари, ногиронлар интернатларида эстрада хонандаси Донёр Ғоипов ўзининг хайрия концертларини давом эттирмоқда.

    2016-10-03 08:49:25932
  1. Олимпиада машъаласини ким ёқади, Пелеми?

    Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле Рио-2016 машъаласини мусобақанинг тантанали очилиш маросимида ёқиши мумкин.

    2016-07-25 13:55:151056

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz