NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил

“Samsung” совуткичлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда

Июль 08
13:46 2016

Пойтахтимиздаги “Polaris Technologies” хорижий корхонасида Жанубий Кореянинг “Samsung Electronics” компанияси билан ҳамкорликда “Samsung” савдо белгиси остида замонавий совуткичлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси, “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси, “Samsung Electronics” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, журналистлар иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев, Корея Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У, “Samsung Electronics” компаниясининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Мин Шин Вунг ва бошқалар Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил май ойида Корея Республикасига давлат ташрифи икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтарди. Ташриф доирасида имзоланган савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва бошқа соҳаларга оид ҳужжатлар халқларимиз манфаатларига хизмат қилаётир. 

Мазкур ташриф доирасида Жанубий Кореянинг “Samsung Electronics” компанияси билан ҳамкорликда замонавий совуткичлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга келишилган. Шу мақсадда “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси таркибига кирувчи “Artel” бренди остида совуткичлар ишлаб чиқараётган “Polaris Technologies” хорижий корхонасида Жанубий Корея, Япония, Италия ва Хитойдан замонавий дастгоҳлар келтирилди. Уларни ўрнатиш ва ишга тушириш тадбирлари “Samsung Electronics” компанияси экспертлари иштирокида бажарилди. 

Умумий қиймати 4 миллион долларлик лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида мамлакатимизда “Samsung” бренди билан тўрт турдаги замонавий совуткичлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

– Ўзбекистонда чет эллик инвесторлар учун жорий қилинган имтиёз ва преференциялар тизими мамлакатларимиз корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, янги технологияларни фаол жалб этган ҳолда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда, – дейди “Samsung Electronics” компаниясининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Мин Шин Вунг. – “Artel” компаниялар гуруҳи билан беш йилдан бери ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Ўтган даврда нафақат ички бозорни талабгор маҳсулотлар билан тўлдириш, балки қўшни давлатларга ҳам экспорт ҳажмини ошириш имкониятига эга бўлдик. 

290 ва 320 литр ҳажмли “Samsung” совуткичларида R-600 экологик хавфсиз хладагентлари, шунингдек, А+ тоифали энергия тежамкор инверторли компрессорлар ўрнатилган. Ишлаб чиқариш жараёнига кучли сифат назорати тизимлари жорий этилган. Замонавий технология ва лаборатория, малакали мутахассислар маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлаш имконини беради. 

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Биринчи босқичда маҳаллийлаштириш даражаси қарийб 40 фоизни ташкил этади. Келгусида маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш даражаси янада кенгайтирилади. 

Янги линиянинг ишга туширилиши натижасида қирқдан зиёд янги иш ўрни яратилди. Уларнинг аксариятини касб-ҳунар коллежи битирувчилари эгаллади. 

– Алоқа касб-ҳунар коллежини тамомлаб, шу ерга ишга кирдим, – дейди йиғувчи Шерзод Назаров. – Энг замонавий технологиялар ёрдамида дунёга машҳур бренд остида маҳсулот ишлаб чиқаришга ҳиссамизни қўшаётганимиздан ғурурланамиз, айни пайтда бу бизга улкан масъулият юклайди. 

Янги турдаги маиший техника воситасидан жорий йил охирига қадар 6 минг дона ишлаб чиқариш режалаштирилган. Экспорт ҳажмини ошириш мақсадида “Samsung Electronics”нинг дистрибьютерлик тармоқларидан фаол фойдаланиш кўзда тутилган. 

 
Беҳзод Бозоров, Отабек Мирсагатов (сурат), ЎзА 

Мавзуга оид

  1. Наманган шаҳрида “Амир” савдо белгиси билан оёқ кийимлар ишлаб чиқарилмоқда

    Наманган шаҳридаги “Model poyabzal savdo” масъулияти чекланган жамиятида болалар ва катталар учун 150 дан ортиқ турдаги мавсумий оёқ кийимлар ишлаб чиқарилмоқда. 

    2016-10-04 18:03:141017
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151176

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz