NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

 Ишга масъулият ва янгича ёндашув, юксак интеллект  соҳиби бўлиш ҳар бир қишлоқ хўжалиги ходимига қўйилган асосий талабдир!

Июнь 20
20:32 2018

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қишлоқ хўжалигига илмий ёндашув, соҳадаги кадрлар салоҳияти, ижодкорлигини ошириш борасидаги тизимли ислоҳотларини амалга тадбиқ этиш, унинг мазмун-моҳиятини барча ходимларга тушунтириш ҳамда 2018 йил 19 июнь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Исмоил Нозимобод” фермер хўжалигининг дала шийпонида република Қишлоқ хўжалиги вазирлиги зиммасига юклатилган асосий вазифалар ва фаолиятининг йўналишлари, туман қишлоқ хўжалик бўлимларининг тузилмасига киритилган ўзгартиришлар ва келгусидаги режалар ва тадбирларни белгилаш мақсадида “Қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни қўллаш имкониятлари ва ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов модераторлигида ўтган тренинг ортиқча расмиятчиликсиз, очиқ мулоқот ва баҳс-мунозара асносида ташкил этилгани эътирофга сазовор. Унда иштирок вилоят, туман қишлоқ хўжаликлари бўлимларининг раҳбар ва барча масъул ходимлари, ҳокимларнинг соҳавий ўринбосарлари кун давомида бирга ишладилар. Мазкур соҳани янги босқичга олиб чиқиш борасида таклифларни муҳокама қилиб, муаммоларни ўртага ташладилар ва уларга ечимни ҳам ўзлари топишди.

16 та тумандан келган 260 нафар қатнашчига тарқатма материаллар билан биргаликда Марсел Брион қаламига мансуб “Менким, соҳибқирон – жаҳонгир Темур”  китоби тақдим этилгани, дала шийпонида китоб ярмаркаси ташкил этилгани эътиборлидир. Шунингдек, Тошкент ахборот технологиялари университети профессори Дурбек Ҳалиловнинг “Электрон ҳукумат ва унинг афзалликлари” борасидаги презентацияси ҳам иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

" - Қишлоқ хўжалик соҳаси ходими юксак интелект, ақлий салоҳият соҳиби бўлиши лозим. Барча билим манбаи китобдир. Билимли ва малакали кадрларгина соҳа тараққиётига ўз ҳиссасини қўша олади. Яна энг асосий масала бу - ишга бўлган муносабатни ўзгартириш вазифасидир. Ҳар бир ходим масъулият ва ташаббускорлик билан ёндошсагина, виждодан хизмат қилса ишда барака бўлади. Малакали кадрларга бўлган талабни қондириш учун айни пайтда вазирликнинг вилоят бошқармалари тавсияси асосида ёшларнинг Россиянинг етакчи олийгоҳларига суҳбат асосида ўқишга жўнатиш тизими йўлга қўйилди. Энди хорижий сафарларга фақат вазирлик марказий аппарати ходимлари эмас, чекка туманлардан ҳам вакилларимизни иштирокини таъминлаймиз. Шунингдек фермерларни тажриба алмашиш учун илғор тажрибага эга хорижий мамлакатларга сафарлари мунтазам ташкил этилади", - дейди Баҳодир Юсупов, "- Ҳар бир бўлим ўз тумани эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган аниқ талабни билиши, қишлоқ хўжалик экинлари экишда айнан шу ҳисоб-китобларга аниқ риоя қилиш ва ўша режа асосида хосил олишни таъминлаши лозимдир.  Масалан, ўтган йилги статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 3,9 млн. тонна картошка етиштирилган. Бу эса аҳоли эҳтиёжлари етиб ортади. Шундай экан нима учун, ҳукумат миқёсидаги ҳаракатлар эвазига Эрон ва Россиядан картошка импорт қилинди.  Бу саволга жавоб тайин, узоқ йиллар давомида озиқ-овқат етиштириш борасидаги ҳисоб-китобларда қўшиб ёзиш, таҳминий маълумотларга таянилган. Энди эса бунга йўл қўйиб бўлмайди. Аҳоли эҳтиёжларини аниқ ҳисоблаб, маҳсулот етиштиришни ташкил этиш лозим. Қишлоқ хўжалигида қайта ишлаш жараёнларни тезлаштириб, унинг экспорт салоҳиятини ошириш, класстер услубини кенгроқ  жорий этиш лозим. Голландия тажрибасидан мисол келтирадиган бўлсак, ушбу мамлакатда аҳолининг меҳнатга яроқли қисмини 4 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасида банд бўлган ҳолда етиштирилган маҳсулотларнинг 80 фоизини экспортга йўналтирилади. Бу эса қишлоқ хўжалигшини илмий  ва инновацион ёндашувнинг натижасидир. Ўзбекистонимизнинг тиллога тенг замини  нафақат 35 миллион аҳолини, балки 350 миллион ва ундан ортиқ  одамни ҳам боқа олади. Фақат бунинг учун ишни тўғри ташкил этсак бас".

Семинар-тренинг шуни кўрсатдики, бугун биринчи навбатга ерга бўлган муносабатни ўзгартириш, ундан фойдаланиб, даромад олгандан сўнг, қаровини таъминлаш, тўйинтириш долзарблиги, янги техника-технологиялар билан таъминланиш борасида фикр алмашилди.

 Ходим – кучли билим, малака, янги таклиф ва ташаббусга эга бўлсагина ўз ортидан инсонларни эргаштира олади. Қишлоқ хўжалиги бўлимлари фермерларни асосий таянчи ва суянчи, маълумот манбаи бўлиши лозим. Бунга эришиш, фермерларни янгича ишлашга ўргатиш соҳа ходимларини кечиктириб бўлмас вазифаси эканлиги таъкидланди.

Семинарда мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда вазирлик ҳудудий бошқарма ва бўлимлари масъулиятини ошириш омиллари, бу борадаги вазифаларни режалаштириш, маҳсулот етиштирувчиларни интеллектуал салоҳиятини ошириш, муаммоли вазиятларнинг ечимини интерфаол усуллар ёрдамида топиш, қишлоқ хўжалигига инновацияни жорий этиш, соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш масалалари атрофилича муҳокама қилинди.

Жараёнларда барча ходимлар кичик  гуруҳларга бўлинган ҳолда ўз соҳа ва йўналишлари бўйича мавжуд муаммоларни таҳлил қилиб, уларнинг ечимлари бўйича таклифларни тезкорлик билан тайёрлаш жараёнида фаол иштирок этдилар.

Анвар Икромов,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Мавзуга оид

  1. Тўрақўрғонда ҳар бири 450 мегаваттга эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси қурилмоқда

    Миллий матбуот марказида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради  ЎзА. 
     

    2016-08-10 11:06:081036
  1. Вали Келдиев: "Норин" олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўйилган"

    Бугун "Навбаҳор" ва "Норин" ўртасидаги олий лигага ўтиш ўйини бўлиб ўтади.

    2016-11-28 09:52:07748
  1. Жорий йилда Наманган вилоятида 225 минг гектардан зиёд майдонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда

    Президентимизнинг шу йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори деҳқону фермерларимизнинг, қайта ишловчи ва экспорт билан шуғулланувчи ташкилотларнинг бу борадаги имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. 

    2016-08-15 15:22:15972
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101219

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz