NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил

 НАМАНГАННИНГ ВИЖДОНИ

Ноябрь 02
05:34 2017
Ардоқли ижодкор - Ўзбекистон Халқ шоири, “Эл-юрт ҳурмати” ордени нишондори, Ҳабиб   Саъдулла портретига  чизгилар.
 Ўзинг билмаган одам  ҳақида ёзиш қийинлигини билардим, бироқ  ўзинг яхши билган  одам ҳақида ёзиш  ҳам осон эмаслигини биринчи марта  Ҳабиб ака  ҳақида ёзиш  фикри туғилганда илғаганман. Негаки,  билганинг сайин ўз комил жиҳатлари билан билмаганингга иқрор қилиб борадиган бундай дарёдил сиймоларнинг  қай бир фазилатлари  ҳақида ёзиш  тўғрисида бир тўхтамга келишнинг ўзи мушкул  эканлиги мени кўп ўйлантирган.
Ижодкор меҳнатини кўпроқ игна билан қудуқ қазишга менгзайдилар. Менга қўйса  буни  машаққатли меҳнат ҳукмрон бўлган шахта конларидаги кўмир қазувчилар фаолиятига ўхшатган бўлардим. Шахта кончилари қора кўмир қазиш билан ўз бахтларини кашф этганлари каби  ижодкор аҳли ҳам  қора қалам билан нурли тақдир яратади. Ҳабиб ака ана шундай бахтли қисмат, нурли тақдир эгаларидан бири эканлиги  ҳеч кимга  сир эмас. Лекин бу мартабага эришиш осон кечмаганлиги ҳаммага ҳам  аён бўлмаса керак. «Тўғри гап туққанингга ёқмайди», - деганларидек, кўп ҳолларда тўғри гап айтиб кимларнингдир палагини босиб  қўйиш, халқ дардини айтаман, деб қайсидир  раҳбарга хунук кўриниб қолиш, баъзан танқидчиларнинг нохолис муносабатлари эвазига ўринсиз танқидларга учраш,  кимнидир шоирона қалб билан кўкларга кўтариб,  унинг душманига  ўзи бехабар ҳолда ёв бўлиб қолиш сингари ўринсиз маломатлар Ҳабиб акани изтиробга солмаган,- деб бўлмайди. Зеро:  
              Отда юрганимдан сенга не зарар
              Ё пиёда қолсам сенга қандай наф?
              Соядай эргашиб  шом ила  саҳар
              Нечун ўз ҳолимга  ҳеч қўймайсан «Гап?».
Ёки:
              Шодлик, сенга қучоқ очдим мен,
              Қайғу, сени кулиб кутдим мен.
              Қувонч, сени элга сочдим мен,
              Алам, сени ичга ютдим мен.
Ёинки:
              Ажаб, мени мендан кўпроқ
              Билар одамлар,
              Қилмаганим қилган гумон
              Қилар одамлар.
              Турли-туман «миш-миш» ларни
              Тўқиб шаънимга
              Гоҳ ачиниб, гоҳ устимдан
              Кулар одамлар. –
сингари мағзи тўқ сатрлар бежиз қуйилиб келмагандир, ахир?!
Ҳабиб  Саъдулла  ижоди ва меҳнат фаолияти халқ дарди,  юрт ташвиши билан чамбарчас боғлиқлиги билан ҳам  характерлидир. Унинг бирон бир туни, бирон бир куни йўқ эдики, халқ дарди куйланмаган, юрт ташвиши ўйланмаган бўлсин. Бунга у кишининг бадиий етук ижод намуналари ва жўшқин меҳнат фаолияти тўла кафил бўла олади. Зотан, бу кишининг   Ўзбекистон Республикаси Президентлигига  сайлов жараёнида раҳматли Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ишончли вакили,  Олий  Мажлисга сайловлар пайтида  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  депутати,  Ўзбекистон Республикаси  Президенти Фармонига кўра эса  Ўзбекистон Халқ шоири бўлганлиги,”Эл-юрт ҳурмати” орденига сазовор бўлгани бу сиймонинг ўзига хос салоҳиятига   ёрқин далолатлардир.
Шоир ижодини таҳлил қилиш,  унинг асарлари  ҳақида мантиқий  хулосалар чиқариш  илм аҳлининг иши.  Бироқ ўз кузатувларим доирасида  шуни алоҳида эътироф этишни ҳоҳлайманки,  Ҳабиб Саъдулла том маънодаги мустақилликни улуғловчи,  унинг нурли келажагини олдидан кўра билувчи истиқлол куйчисидир. У ҳали кўпчилик кимсалар мустақилликнинг моҳиятини англаб улгурмай, миллат, халқ тақдири ана шунга боғлиқлигини теран  англамай туриб, журъатли, жасоратли ижодкор сифатида майдонга чиқди, ўзининг оташин сатрлари билан элни нурли келажак сари дадил  харакат қилишга,  бу йўлдаги ҳар қандай тойишларга учмасликка даъват этди.
Бир гала ғаламислар жунбушга келган оломонни ўз домига тортмоқчи, мустақиллик тақдирини боши берк кўчага бурмоқчи, «Наманган воқеалари»  замирида қўшни регионлардаги оловли нуқталарни  Ўзбекистонга  кўчирмоқчи бўлган 90-йилларнинг  бошларидаги таҳликали кунларда мустақиллик жарчиси, истиқлол куйчиси бўлиб бир қадам олдинга чиқиш, мутаассиб диндорларнинг қон тўлган кўзига тик қараб халққа, оммага инсоф ва диёнатга чақирувчи шеърий даъват қилиш ҳақиқий жасорат, қаҳрамонликнинг ўзгинаси эди. Кечагидай  ёдимда:
           
              Юрагимга чўкди даҳшат, иштибоҳ
              Қалбим ўртамоқда бир оловли оҳ
              Савоб  деб ҳар лаҳза қилурмиз гуноҳ
              Ўзинг кечиргайсан  бизни, Оллоҳим! -
 
деб бошланувчи «Тазарру» номли шеър ўқилган каттакон давра  қарсак ва олқишлардан ларзага келди. Шеър эртасигаёқ вилоят  газеталарида чиқиб, қўлма қўл бўлиб ўқилди, эндигина ташкил бўлган ноширлик бўлимида 50 минг нусхада алоҳида китобча қилиниб, тез фурсатда қўлдан қўлга ўтди, хушовоз хонанда  Маъруфхон Орипов томонидан  қўшиқ бўлиб таралди.
Катта шов-шувларга сабабчи бўлган ушбу мазумани вилоят  телевидениесига  ўқиб бериш учун кетаётган шоирга ҳамроҳлик қилиб борар эканман,  йўл-йўлакай рўй берган бир воқеа сира кўз ўнгимдан кетмайди:  Вилоят Кенгаши (ўша пайтдаги раҳбарият)  ҳамда вилоят партия  ташкилоти бинолари дин ниқоби остида адолат ўрнатмоқчи бўлган босқинчилар томонидан ўраб олинган,  телерадиокомпания ҳам улар томонидан қуршаб олинган, осойишталик посбонлари қонун доирасида эҳтиёткорлик билан тинчлик-тотувлик, огоҳлик чораларини кўриб турган бир пайтда телевидение эшиги олдида  кўзига қон тўлган,  ўзи ёш бўлса-да  беўхшов соқоллари кўксига тушган  ғаламисифатлардан бири  шоирга дағдаға қила кетди:
  • Йўл йўқ, йўл нариги томонда!
  • Биз қаёққа юришни ўзимиз биламиз, сал ўзингни босиб ол,  нари борса ўртанча ўғлим билан тенгга ўхшайсан,-деди шоир ўзига  хос истеҳзо билан.
  • Сенлар айтган йўл тамом, энди биз айтган йўлдан юрасанлар!- ўдағайлади ҳалиги пешво.
  • Исқирт!,-Терс ўгирилди Ҳабиб ака, - агар сенлар йўл бошлайдиган бўлсанг, қайтганимиз бўлсин, - давом этади Ҳабиб ака,- қаранг, ўзининг  кимлигини, нималигини тайини йўқ, йўлбошчиликка даъво қилади,  роса бўлган экан. Хайф-э!
Хуллас, ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг далдаси, кўмаги остида кўзланган иш амалга ошди, ўша куни шеър телевидениеда ўқилди, яна овоза, шов-шув  бўлди.
 
          Араз қиличлари олинди қиндан,
          Динга кирурмиз, деб чиқурмиз диндан,
          Юрт бижғиб кетди-ку ҳасаддан, киндан
          Ўзинг кечиргайсан бизни, Оллоҳим!
 
          Ўғиллар отага берурлар таълим,
          Талаба қошида лолдир муаллим,
          Қаёққа кетурмиз бу сенга маълум
          Ўзинг кечиргайсан бизни, Оллоҳим!
 
          Укалар акадан олур интиқом
          Қадрини йўқотди ҳокиму, имом,
         Қариндошлик тамом, қондошлик тамом
          Ўзинг кечиргайсан бизни, Оллоҳим!
Ҳа, бу ўша талотўп даврларда ур-сурлардан чарчаган, кунда-кунора рўй бериб турган босқинчиликлардан зада бўлган  халқнинг  бўғзидан отилиб чиққан тавбалари-тазаррулари эди. Лирик қаҳрамон-шоирнинг  қалб изтироблари қуйидаги сатрларда, айниқса, яққол акс этган:
          
           Дардлашиб қоғозу қаламлар билан,
           Ёлбораман дилда аламлар билан            
               Инсофни  йўқотган одамлар билан
               Ўзинг кечиргайсан бизни, Оллоҳим!
 
               Йўлидан адашган ғўр муллони ҳам,
               Оқни қора деган домуллони ҳам,
               Арз айлаган  Ҳабиб Саъдуллони ҳам
               Ўзинг кечиргайсан, қодир Оллоҳим!
 
Бугина эмас,  шоир қаламига мансуб «Дўст қадри», «Жароҳат», «Адиб тақдири» сингари достонлар,  « Тиз чўктириб бўлмас Ўзбекистонни», «Ватанга таъзим», «Истиқлол қўшиғи», «Рамазон муножоти», «Ўзбекистон деган жаннат бу», «Янги аср тонги», «Ривоят», «Ватан дейдики» сингари юксак бадиият намуналари истиқлол даври, умуман, янги аср ўзбек шеъриятининг  такомилини кўрсатувчи  асарлар сирасига киради, - десак асло муболаға бўлмайди.
Ўтни ўт билан эмас, сув билан ўчирадилар. Бироқ баъзан акси  ҳам бўладики,  бундан ари уясини тўзитгандай нохушлик  рўй бериши мумкинлиги кўп ҳолатларда назардан қочиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. «Наманган  воқеалари»  муносабати билан  бошқа вилоятлардан  келган осойишталик  посбонлари билиб-билмай айрим ҳолларда наманганликларни  ёппасига ёмонотлиққа чиқармоқчи бўлиб, йўллардаги текширув пунктларида хужжат текшириш, фуқаронинг шахсини аниқлаш ўрнига уларнинг шахсий ишларига, ҳунармандлик билан яратган махсулотларига айрим  ўринларда, уларнинг тирикчилигига аралашиб ғашига тега бошладилар, баъзан қўполлик ҳам қилдилар. Бундан оддий халқ ранжиди, эътироз билдира бошлади. Шу юрт фуқароси сифатида  бу  ҳол шоирнинг ҳамиятини қўзғади.
- Ўз гўшамизни ўзимиз ҳимоя қила олмай қолдикми? Наҳотки дину -диёнатли, ройи андишали  Наманган халқи четдан келиб тартиб  ўрнатилишига, биздаги ички ишлар бошқармасининг  забардаст таркиби  четдагиларнинг мададига муҳтож?!-дея  халқ дардини кўтарди шоир  вилоят фаолларининг бир йиғинида. Бу аҳволда қош қўяман,-деб кўз чиқариб қўйилмаслигига ким кафолат беради?!
Шу-шу кўр-кўрона дағдағаларга, қўполликларга чек қўйилди, асосий   жойлардан ташқаридаги ҳаддан зиёд  назорат масканлари олиб ташланди. Бу - шоирнинг эл дарди, юрт ташвиши  билан безовта  фаолиятига яна бир мисол.     
     Умуман,   умр бўйи фаол изланган, айниқса, сермашаққат истиқлол арафаси ва мустақиллигимизнинг илк йиллари Наманганнинг виждони даражасига кўтарила олган захматкаш ижодкор, юртпарвар, халқпарвар ва миллатпарвар шоир Ҳабиб  Саъдулланинг  сермазмун  ҳаёт йўли  ва жўшқин ижодий фаолияти,  бу йўлда  чекилган захматлар, бу захматлар  эвазига келган рағбатлар ҳар бир ижодкор учун  ибрат мактабидир.
Зиёвиддин  Мансур,
                                    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
 

Мавзуга оид

  1. Наманганнинг муроди

    Бугун Ўзбекистон хусусан, қўшни Андижон аҳли Ҳасанбой Дўстматовнинг ғалабасини байрам қилаётган бир паллада чустлик боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев 56 кг вазн тоифасида Қозоғистонлик кучли рақиби Қайраб Ералиевни енгиб, чорак финалга йўл олди.

    2016-08-16 14:47:28897

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz