NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Она Туркистон фарзандлари Самарқандда жам бўлди (фото-лавҳа) 12:50 21/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари рўйи замин сайқали – Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги республика ижодкор ёшлар уюшмаси ташаббуси билан "Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани ўтиказилди.

Батафсил
Отамдан қолган тошойна қани: Жанубий Корея – Ўзбекистон 4:0 18:08 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўйланиб қоласиз: наҳотки миллат футболининг юзи саналган терма жамоа шундай мазмунсиз тўп тепса... сабаби, яқин орада йигитларнинг бу даражада “саёз” ўйнаганига гувоҳ бўлмаган эдик.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": қулай, шаффоф, адолатли савдо майдони 12:38 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1976 та бўш ер участкалари 19 млрд. 110 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди. Жумладан, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

Батафсил
Наманганда ҳам автомобиллар ишлаб чиқарилади: "Хёндэ" автозаводига тамал тоши қўйилди! 22:31 19/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 17 ноябрь. Бу кун Наманган ва наманганликлар ҳаётида зарҳал ҳарфлар билан битиладиган унутилмас кун сифатида сақланиб қолди. Боиси, Наманган вилояти ҳокимлигида “Hyundai” тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил
Билдиргилар тахтаси 17:25 19/11/2018
Батафсил

АБДУЛЛА ЖАЛИЛ - 70 ЁШДА!

Май 15
21:43 2018

Наманган вилояти мусиқали драма театрида шоир, публитсист, академик Абдулла Жалил таваллудининг 70 йиллига муносабати билан адабий кеча ўтказилди. Бу ҳақда namangan.uz сайти хабар берди.

Тантанали маросимда Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Фахриддин Маткаримов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ғайрат Мажид, мазкур уюшманинг Андижон вилояти бўлими раиси Хуршида Қучқорова, "Наманган ҳақиқати" газетаси бош муҳаррири Маҳмуджон Парпиев ва бошқалар сўзга чиқиб, самимий табрикларини билдирдилар.

Хонанда ва созандалар ижросидаги дилрабо куй-қўшиқ ва рақслар тадбирга ташриф буюрган жамоатчилик вакилларига кўтаринки кайфият бағишлади.

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Содиқ Сайҳун, сурхондарёлик шоир Жуман Мирзонинг чиқишлари Абдулла Жалил таҳсил олган  Наманган шаҳридаги  3-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокидаги  адабий-бадиий дастурга уланди.

Адабий тадбир “Шодиёна” тантаналар мажмуасида ёзилган тўкин дастурхон атрофида давом эттирилди. Фурсатдан фойдаланиб, “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали жамоаси кўпминг сонли ўқувчилари ва адабиёт шинавандалари номидан шоир, публицист, академик Абдулла Жалилни табаррук 70 ёши билан қизғин муборакбод этади.

 

 

Мавзуга оид

  1. Хитойлик аёл 64 ёшда фарзанд дунёга келтирди

    Хитойнинг  Цзилинь провинциясида яшовчи 64 ёшлик аёл ўғил фарзанд дунёга келтириб, мамлакат тарихида бу ёшда соғлом фарзанд кўрган энг катта ёшли  аёлга айланди

    2016-12-29 15:21:31770

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz