NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Абдусалом ота Раҳмонов: Омонлик бўлсин, болаларим, омонлик

Май 10
18:41 2018

Энг катта бахт нима? Энг тенгсиз бойлик-чи?

Бу саволлар жавобини инсоният тинчлиги учун жанггоҳларга кирган, бугунги осойишта кунлар, дориломон замон учун керак бўлса ўз жонини тикиб, мардонавор курашган табаррук отахонларимиз, боболаримиз даврасида бўлганимизда теранроқ ҳис этамиз, англаймиз. Улар бошидан кечирган заҳмат ва машаққатлар, оғир дамлар, суронли уруш хотиралари, мусибатлар ҳақида сўзлаётганда ўйчан нигоҳлари, қалбларидаги маъюслик “Бу кунларни қадрига етинг, азиз дилбандларимиз”, дея акс-садо беради дилларимизда.

Наманган туманининг Хонобод қишлоғи, “Маллаховуз” маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, фахрий педагог, умрининг чорак асрдан зиёдини маориф соҳасида ёш авлодга таълим-тарбия беришга бағишлаган Абдусалом ота Раҳмонов ҳам ҳар жиҳатдан юксак шарафга, иззат-икром ва эъзоз-эҳтиромга лойиқ боболаримиздан.

Саккиз фарзанд, ўттиздан зиёд невара, элликка яқин эвара қуршовида пиру бадавлатликда ҳаёт кечираётган отахоннинг файзиёб хонадони ҳамиша қишлоқ ва туман аҳли билан гавжум.
Шу маҳаллада жойлашган 27-умумтаълим мактаби ўқувчилари, ўқитувчилари фахрий отахон ҳовлисига тез-тез келишга одатланишган. 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни арафасида ушбу хонадон энг файзли, энг гавжум гўшалардан бирига айланди. 

Ўқувчиларнинг устозлари ҳамроҳлигида қутлуғ сана билан муборакбод этиш учун чуғурлашиб кириб келишгани Абдусалом бобога олам-олам қувонч ва янада тетиклик бағишлади.

-Азиз болаларим, шириндан-шакар, дилбандларим, қувончингизга кўз тегмасин, камолингиздан қувнаб-қувониб юрайлик, - дея чеҳраларида гулгун табассум билан қарши олдилар бобо ўғил-қизларни. Бугунги давр болалари, бир-биридан бийрон, бир-биридан зукко эмасми, зумда бобони қуршаб олиб, саволларга ёғдиришди: “- Бобо, жангоҳларда кечган йиллар, ўзингиз ва сафдошларингизнинг қаҳрамонликлари ҳақида сўзлаб беринг”, “- Душманни қандай енггансизлар?”, “- Душманга қарши қақшатқич зарба бераётган кезларингиз нималар кўз ўнгингиздан ўтган?”... эҳ-ҳе, болажонлар саволларининг ниҳояси кўринмасди.

Охири отахон: “- Майли, майли болаларим, сўзласам – сўзлаб бера қолай, қанчалар оғир бўлса-да, бугунги тинч ва осойишта, озод ва обод кунларни қадрлаб улғайишингиз учун ҳам ўша машъум йиллар ҳақида билишингиз керакдир балки", - дея гап бошладилар.

“- Урушга отланган кезларимизни ҳали-ҳануз кечагидек эслайман, Ўшанда 18 ёшда эдим. Биз Москвага бориб тушдик, ҳарбий тайёргарлик ва машқлардан сўнг, жангга кирганмиз. Махсус қисмда хизмат қилганимиз учун масъулият ҳам ғоят оғир ва залворли бўлган. Аслида, уруш – ўз номи билан уруш. Унда ҳеч кимга, ҳеч вақт осон бўлмайди. Жанггоҳлардан олислардаги уруш ортидагиларга – Сиз каби болалар, кекса бобо ва момолар, аёллар ҳам уруш ситамларини жабрини биздан кам тортмаганлар. Сонияларда ёнингдаги сафдошинг ўққа учиши, оғир яраланиб, бир умр мажруҳ бўлиб қолиши... қанчалар норғул ўғлонлар умри бевақт ҳазонга айлангани, ҳар куни келадиган қорахатдан бутун маҳалла, қишлоқ аза очиши, буларни ҳатто айтиш, эслаш ҳам осонмас.”

Ана шундай қирғинбаротлардан омон қайтган отахон ўз она қишлоғидаги ҳозирги 27-умумтаълим мактабида ёшларга тарих фанидан сабоқ берди. Уруш жароҳатлари, суронли йиллардаги йўқотишлардан абгор аҳволга келган халқ турмушини тиклашга бутун куч-қувватини сафарбар этди. Мактабда эллик беш йилдан зиёд муаллим, директор бўлиб ишлаган бобо умр йўлдоши раҳматли Бибисора ая билан беш ўғил, уч қизни эл-юрт хизматига камарбаста инсонлар қилиб камолга етказишди. Буни биргина беш ўғилнинг барчаси олий маълумотли, зиёли кишилар сифатида халқ корига камарбаста эканлиги билан ҳам ифодалаш мумкин.

“- Аввало, омонлик бўлсин, болаларим, омонлик”, - дейди дуога қўл очар экан отахон. “- Тинчлик барқарор бўлса, фаровонлик бардавом бўлади. Бугунги дориломон кунларимизга кўз тегмасин. Шундайин файзиёб замон бўлган эмас. Азиз болажонларим, бу кунларни қадрлаб, етук инсонлар бўлиб камол топинг. Қаранг, қанчалар чексиз имкониятлар яратиб қўйилган Сизлар учун. Буларнинг барчаси Сизнинг бахту иқболингиз, саодатингиз учун. Демак, нима қилиш керак, шунга муносиб улғайиб, келажакда, албатта, юксак марраларни эгаллаш керак”, - дейди Абдусалом бобо. “- Бобожон, албатта, озод юртимизга муносиб ўғил-қизлар бўлиб улғаямиз”, - дейишди болаларнинг барчаси баралла.

Ёшларимизга эзгу истаклар рўёбида шижоат, кўксини жасорат ва матонати ифодаси сифатида ўнлаб орден ва медаллар, хусусан, 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Президентимиз фармонига мувофиқ берилган биринчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони безаб турган Абдусалом ота ҳамда у киши каби шундай дорилмон кунлар учун курашган дуогўй боболаримиз бахтимизга омон бўлишсин!

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

 

Мавзуга оид

  1. БАХТИЁР РАҲМОНОВ ЮРТБОШИМИЗГА АТАБ ҚЎШИҚ КУЙЛАДИ (ВИДЕО)

    Хонанда Бахтиёр Раҳмонов юртбошимиз Ислом Каримовга атаб “Сиз бизга кераксиз...” деб номланган қўшиқ ижро этди. Дея хабар бермоқда darakchi.uz сайти.

    2016-09-02 12:46:521298
  1. Одил Аҳмедов учинчи марта ота бўлди

    28 ёшли футболчи икки ўғилдан сўнг қиз фарзандли бўлди.

    2016-07-17 10:49:01994
  1. Вояга етмаганлар назоратингизда бўлсин

    ФЖШМҚМИ Наманган  бўлинмасида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди. Бу Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаганлар ўртасидаги назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонунининг ижросига қаратилди.

    2016-07-08 11:02:56866

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz