NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
УЧҚЎРҒОНДА МУТАСАДДИЛАР ҚАЧОН "УЙҒОНАДИ"? 18:29 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун “одамларни рози қилинг­лар, қишлоқларимиз обод ва кўркам бўлсин”, деб баралла айтиб турилган бир вақтда тумандаги раҳбарларимиз йўл тутаётган тутумдан ажабланмасдан иложимиз йўқ. Негаки, уйнинг том қисмини таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳар бир хонадонга 8 миллион сўмдан тўғри келар экан. Бунинг учун банкдан кредит олишимиз айтилмоқда. Майли, биз бунга қарши эмасмиз. Аммо мавжуд 32 та хонадонда яшовчиларнинг аксарияти эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор кишилар эканлигини эътиборга олиш, кредит пулини камайтириш ҳақида ҳам ўйлаш лозим-ку?!

Батафсил
Навбатдаги ғалаба муборак, Муроджон! 17:36 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Эътироф этиш жоиз, бокс оламида “Кака” номи билан меҳр қозонган 24 ёшли спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев мазкур жангни қўшиб ҳисоблаганда учинчи ғалабани қўлга киритди. Бундан олдинги икки жангда эса у  аргентиналик Давид Паза ва америкалик Жорж Руизни муддатидан аввал, яъни нокаут эвазига таслим этишга муваффақ бўлган.
Батафсил
Наманганда Агентлик сайёр қабули: таҳририятлар почтадан пулини қачон олади? 16:13 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Давлат мулкини хусусийлаштириш “баҳона”сида кўплаб туман ва шаҳар ҳокимликларининг газеталари таҳририятлари биноларидан маҳрум бўлиб, уларда турли хил ноқулайликлар юзага келган. Шунингдек, газета таҳририятлари почта, матбуот тарқатувчи идораларидан обуна пулини олишда муаммоларга дуч келмоқда. Оқибатда босмахонадан қарздорлик кўпаймоқда, ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақларини беришда узилишлар пайдо бўляпти.
Батафсил
"Навбаҳор" мағлубиятига жиддий эътироз: Бизга шунақа футбол керакмиди? 18:43 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мавсум давомида бир мутасадди айтиб ўтганди: "Мўминжоновни алмаштирсак бир нечта футболчилар ҳам кетиб қолади, шунинг учун ҳам ўзи бошқариб юрибди". Мўминжонов келганидан бошлаб ўрнини шу тарзда "суғурта" қилиб олган, қойилмисиз?  Саволлар бирин-кетин чиқиб келмоқда. Энг алам қилган жиҳати нима биласизми, кечаги аламли мағлубиятдан сўнг бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг ўйиндан кейинги аъло кайфияти бўлди. Бу ҳолат, ҳатто "Сўғдиёна"дан учралган шубҳали мағлубиятдан сўнг ҳам кузатилганди, сукут сақлаган эдим. "Насаф" билан ўйиндан сўнг ҳам шу ҳолат.

Батафсил
Наманганда "Адолатли қайнона"лар борми? 17:54 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Уларнинг “адолатли қайнона” сифатидагина эмас, балки истеъдодли инсон, турли ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилияти, юксак муомала маданиятига эгалиги билан ҳам ажралиб туришлари ҳам аён бўлди.
Батафсил

АДАБИЁТНИНГ  БОШ   ҒОЯСИ. Қахрамонингизни ота-онангиздек, ўғил-қизингиздек кўринг

Июнь 21
04:36 2017

Қахрамонингизни ота-онангиздек, ўғил-қизингиздек кўринг

* * *

Ёш ёзувчи,  қари муҳаррирни енгидан тортиб, уни зўрлаб стулга ўтқизди

–Шошмай туринг, чарчаган бўлсангиз,  ҳикоямни ўзим ўқиб бераман, – деди қизишиб. – Буни бир ярамас золим  ҳақида. У қилган расволиклар қандай кулфатларга сабаб бўлганини эшитсангиз, тепа сочингиз тикка бўлади.  

Бу таклифдан муҳаррирнинг нафаси қисилди.

 –Илтимос, –  уф тортди  ўтиниб.  – Шундоқ ҳам асабим бузилган, менга раҳмингиз келсин. Бундай нарсаларни ҳаётда кўравериб чарчаганман. Мени ўз ҳолимга қўйинг, ука. Ёзсангиз яхшилик ҳақида, яхши одамлар ҳақида ёзинг. Мен хурсанд бўлиб, мазза қилиб ўқий. Томоғингизни чарчатиб ўқиб беришингиз ҳам шарт эмас.

–Яхши одам ҳақида?  Лекин бу қизиқ эмасда.

–Нега қизиқ эмас?

 –Қандайдир зерикарлида...

  –Сиз қизиқарли қилиб ёзиб беринг.

 –Зерикарлида ахир, –  минғирлади ёш ёзувчи. – Яхши одамларнинг бахтли бўлгани, уларнинг азоб-уқубатлар чекиб яшагани, барча зулмларга, ёмонликларга чидагани, оч бўлса-да кўзи тўқ  яшаб дунёда ўтгани, ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтаргани ғалатида. Одамнинг ишонгиси келмайди.

–Сиз Фарходнинг жасоратига ишонасизми? – уф тортди муҳаррир.

 –Бу ахир афсонаку? – елка қисди йигитча.

–Лекин ўша афсона ичидаги дард ҳақиқат. Фарход содир этган қахрамонлик  буюк Навоий орзу қилган ҳақиқат.

– Мен бундай эзгуликка ишонмайман.

 – Нега ишонмайсиз?

 –Ҳаётда йўқ нарсага қандай ишониш мумкин?

 –Ундай бўлса, сиз ёзувчи эмас экансиз! – чўрт кесди муҳаррир. – Боринг, аввал оламда йўқ, орзуларда бор эзгуликка ишонишга ўрганинг! Кейин асар ёзишга бошланг! Сиз ёзаётган ҳамма уйдирмалар ҳаёлингизда туғиляпти. Уни бошқариш қўлингиздан келади. Сиз шундай бир олам яратингки, одамлар ўша оламга хавас қилиб, ўша оламни ўзлари яратиб, унга бола-чақалари билан кўчиб ўтиб яшашсин.

 –Демак, мен Томас Мор каби Утопия ороли ҳақида ёзишим керак?

 –Ҳа! Ҳеч бўлмаса утопия афсонасини ёзинг! Масалан, рус ёзувчиси Тургенев яратган асарлар жамиятни ўзгартириб юборган.  Унинг  олийжаноб қахрамонлари,  рус жамиятида нозик туйғулар ва дунёқарашлар шаклланишига хизмат қилган. У меҳр бериб,  бадиий маҳорат билан яратган сиймолар, улкан тарбиявий аҳамиятга эга бўлган.

 –Бу гапга ишониш қийин.

  –Менга ишонмасангиз Лев Толстойга ишонарсиз? 

  –Толстой нима деган бу ҳақда?

 –“Аслида, – дейди Толстой, – Тургенев  яратган қаҳрамонлар, ўзи яшаган даврда ҳаётда йўқ эди.  Лекин улар кейинчалик жамиятимизда пайдо бўлишди. Шахсан ўзим Тургенев яратган сиймодаги кўплаб аёлларни кузатганман”.  Хўш, балки аниқ манба билан танишиб чиқарсиз?

 –Демак, рус аёллари Тургеневнинг хаводан олган қаҳрамонларига ишонишган, кейин эса ўша сиймоларга тақлидан яшашган. Шундайми?

 –Худди шундай. Шоирона хавоийлик билан яратилган Тургенев қахрамонлари, ҳозирда ҳам бутун дунё китобхонларини ўзига маҳлиё қилмоқда. Иккинчи жахон уруши бораётган оғир кезларда, ёзувчи А. Фадеев  ҳайрат билан унинг дахосига тахсин ўқиган.  “Тургенев идеаллаштириб яратган қахрамон аёлларда бетакрор ёқимтойлик,  беқиёс гўзаллик, ўзига хос  олий ҳақиқат бор, – деб ёзади у. – Биз ана шундай аёллар ва уларнинг ҳаёт тарзини идеаллаштириб,  бугун ёшларимизни шунга интилишга ўргатиб, уларда ана шундай инсоний қирраларни шакллантиришга интилишимиз керак”. Тургенев ўз қаҳрамонларининг буюк ғоявийлиги, маънавий юксаклиги, ёрқинлиги,  сиймолар ҳаққонийлиги,  гўзаллиги, асарларининг бадиий уйғунлиги, нафис лирикаси, тилининг равонлиги туфайли абадийликка юз тутган ёзувчи хисобланади.

 –Мен ҳам шундай ёза олармикинман?

 –Албатта ёза оласиз, укажон, албатта. Бизнинг боболаримиз яратишган эзгу асарлар, бугунги маънавий оламимизга асос бўлган. Ўзоро ҳурмат-эҳтиромимиз, ҳамиятимиз, камтарлик, меҳнатсеварлик, ҳалимлик, ширинсўзлик, ота-онага ҳурмат, оилага, фарзандга садоқат каби хислатларимиз аждодлар адабиёти, таълим-тарбияси билан сингдирилган. 

 Ёш ёзувчи бу суҳбатдан сўнг қўлёзмасини қўлтиқлаб уйига қайтди. Шу давргача ёзган барча асарларига ўт қўйиб, янги асарлар ёзди. Энди у яратган янги қаҳрамонлар,  ўзларини эзгуликка фидо айлаб, хавои хитоблар қилиб, халқ ва  ватан  хизматига камарбаста бўлдилар.  Ҳалол хизмат қилиб,  харобу хасталикда оламдан ўтишди.  Ўзлари оч ўтириб, ўзгаларга нон излашди.  Ўз боғлари қуриб, чўллаб ётганига қарамай, қўшниларнинг боғига сув тараб, кетмон кўтариб чопишди. Бировларнинг болаларига мехр бериб, ўз болаларидан ҳам азиз кўришди.  Фарзандлардан ёмонлик кўришса ҳам уларни йиғлаб  дуо қилишди. Ташлаб кетган оталарини излаб топиб, уларни оқ ювиб-оқ тараб, охиратга кузатишди.  Хуллас, китоб кўз кўриб, қулоқ эшитмаган хангомалар билан тўлди.

 Ёш ёзувчи ёзган иншоларини кўтариб, баланд бинодаги кабинетларга кириб бориб, уларни масъулларга кўрсатди. Ўқиганлар қотиб-қотиб кулиб, ёш ёзувчини нашриётлар ва театрлардан қуруқ қайтаришди. У бағри кабоб бўлиб, қари муҳаррирнинг уйига қидириб келди. Бахтга қарши, шу чоғларда уни ҳам ишдан бўшатиб юборишган эди.

 –Сиз мени нима бало қилдингиз, домла?! – аччиқланди ёзувчи. – Илгари умид бор дейишарди, энди фақат устимдан кулишяпти!

 –Лекин сиз аввалгидан яхши ёзяпсиз, – уни юпатишга уринди мухаррир. – Аммо сиз асарингиз давомида, биргина Ҳалима буви тароғи ариғда оқиб кетганда йиғлабсиз, холос.

  –Буни қаердан билдингиз?! – ҳайратланди ёзувчи.

 –Мен шу жойида кўз ёшларимни тия олмадим. Бу воқеа кимда юз берган? Бувингиздами ё онангиздами?

  –Онам раҳматли...  Онамнинг...

 –Ҳа, баракалла! Сиз ўз ғоянгизга ишониб, бу ҳаёлий  қаҳрамонларни ўз ота-онангиздек,  ўғил-қизингиздек севиб  тасвирланг. Ана шунда чин юракдан йиғлайсиз.    Буни ўқиган китобхон, сиз яратган қахрамонларда ўз ота-онасини кўради, у  ҳам йиғлаб, кўнглини поклайди. Бу ёруғ дунёга яхшилик қилиш учун келганини англаб етади. Сиз олға сурган эзгу ғояга ишониб, унга амал қилади. Ана шунда сиз дунёни ўзгартириб юборган дахо бўлиб чиқасиз. Сиз туфайли саҳродек қақраган диллар гулзорга айланади. Юз бериши муқаррар бўлган бахтсизликлар, кулфатлар, нохақликлар олди олинади. Сиз билан биздан дунёга келган авлод, хуру ғилмонлардек гўзал оламда яшайди. Адабиётнинг бош ғояси мана шу.

Нурилло АББОСХОН,

ёзувчи

Мавзуга оид

  1. Мирзиёевнинг Наманганда академик Маҳмуд Салоҳиддинов математика мактабини ташкил этиш ғояси амалда!

    Президентимизнинг Наманганда академик Маҳмуд Салоҳиддинов математика мактабини ташкил этиш борасидаги ғоясига мувофиқ вилоят ҳокимининг чора-тадбирлар қабул қилинди. Мазкур режада устоз билан боғлиқ қатор ишлар кўзда тутилган бўлиб, шу ўринда вилоятдаги олий таълим муассасаларида домла  томонидан йиллар давомида илмий изланишлар олиб борилган хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар йўналишида илмий семинарлар ташкил этиш вазифаси белгиланди.

    2017-06-07 00:50:132102
  1. Наманганда ўтказилган “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг минтақавий босқичида 37 ўғил-қиз истеъдодини намойиш этди

    “Истиқлол ғунчалари” республика кўрик-танловининг Наманганда бўлиб ўтган минтақавий босқичида Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидан 37 ўғил-қиз истеъдод ва маҳоратини намойиш этди. 

    2016-10-27 18:10:14730
  1. Одил Аҳмедов учинчи марта ота бўлди

    28 ёшли футболчи икки ўғилдан сўнг қиз фарзандли бўлди.

    2016-07-17 10:49:01857
  1. "Пахтакор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқди

     Эндиликда жамоага бош мураббий вазифасини Григорий Колосовский бажаради.

    2016-05-29 19:01:32840

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz