NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Адҳамжон Эргашев Осиё ўйинларида бронза медалга эга бўлди

Август 22
17:54 2018
Айни кунларда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда кечмоқда. Қайд этиш жоиз, бу галги нуфузли мусобақа 2020 йили қитъамизда, яъни Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари олдидан спортчилар учун ўзига хос кўрик вазифасини ўташи билан муҳим аҳамиятга эгадир.
Шу боисдан ҳам Осиё ўйинларида 45 та давлатдан келган 9 минг 704 нафар атлет 42 та спорт тури бўйича 476 та медаллар жамланмаси учун муносиб рақобат олиб боряпти. Эътиборлиси шундаки, Осиё ўйинларида илк маротаба миллий спортимиз саналган кураш бўйича беллашувлар ҳам ўтказилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, 2018 йилги Осиё ўйинларида ватанимиз спорт делегацияси таркибидан 331 нафар спортчи ўрин олган бўлиб, улар спортнинг 32 та тури бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади. Мутахассислар, спортимиз жамоатчилиги ҳамда мухлисларимиз бокс, эркин ва юнон-рум кураши, самбо, оғир атлетика, қиличбозлик, теннис, каратэ, таэквондо WTF каби ўнлаб турларда спортчиларимиздан юқори натижаларни, медаллар шодасини умид қилишмоқда. Хусусан, 1994 йили Хирасимида ғолиб чиққан футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасидан 24 йиллик танаффусдан кейин ғолиблик дамларини интиқлик билан кутилмоқда. Айтиш керакки, бу эзгу мақсад йўлида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги ёш футболчиларимиз шаҳдамлик билан киришишди.
Маълумот ўрнида, Осиё ўйинлари тарихида биринчи марта Наманган вилоятидан энг кўп вакил (9 нафар спортчи) Индонезия ареналарига яхши ниятлар билан йўл олди. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегациясидан ўрин олган наманганлик спортчилардан Адҳамжон Эргашев – оғир атлетика бўйича баҳсларда, Умид Комилов – от спорти, Баҳринисо Бобоева – каратэ беллашувларида, Мухлиса Абдумаликова – кураш, Мадина Турғунбоева - самбо, Самирбек Усмонов трамполин ва Ботирали Эргашев, Одилбек Ҳамробеков, Азизбек Турғунбоев футбол ўйинларида юртимиз байроғини баланд хилпиратиш учун кураш олиб борадилар.
Куни кеча нишонланган Қурбон ҳайити байрами онларида Жакарта шаҳрида биз учун дастлабки қувончли хушхабарлар янгради. Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган оғир атлетика мусобақасида 62 килограм вазн тоифасида баҳсларга киришган ёшлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпиони, II ўсмирлар Олимпиадаси совриндори Адҳамжон Эргашев бронза медални қўлга киритди. Янгиқўрғонлик полвон даст кўтаришда 136 килограм, силтаб кўтаришда 162 килограм тошни ўзига бўйсундирди ва умумий 298 килограм натижа билан фахрли учинчи ўринга сазвор бўлди. Эътиборлиси, ушбу вазнда олтин медаль учун ҳамюртимиз билан биргаликда курашган индонезиялик Юли Ураван Осиё ўйинлари ғолибига айланди.
Осиё ўйинларида совриндорлар сафидан жой олган 19 ёшли Адҳамжон Эргашев ўз таассуротларини ижтимоий тармоқ орқали “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали мухбирига шундай изҳор этди:
“ - Худога шукур мусобақа жуда зўр ўтди. Айниқса, 3 карра олимпия ўйинлари совриндорига қарши баҳс олиб бордим. Бу мен учун катта бахт. Энг муҳими, Осиё ўйинларидаги дебют иштирокимдаёқ совриндор бўлдим. Бу муваффақият нафақат, меники, балки менга таълим-тарбия берган ота-онам, устозларим, бутун Ўзбекистонмизнинг ютуғидир. Мен бу медалимни мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрамига бағишлайман.”

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистонлик Адҳамжон Эргашев оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлди

    Малайзиянинг Пенанг шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз вакили Адҳамжон Эргашев иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди. 

    2016-10-24 13:05:24985
  1. Тўрақўрғонда ҳар бири 450 мегаваттга эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси қурилмоқда

    Миллий матбуот марказида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради  ЎзА. 
     

    2016-08-10 11:06:081099
  1. Осиё ўйинларида ғолиб чиққан Денис Истомин Токио Олимпиадасига йўлланма олди!
    Денис нафақат Осиё ўйинлари ғолиблигини, балки 2020 йили Япония пойтахти Токио шаҳрида бўладиган ёзги Олимпия ўйинлари лицензиясини ҳам тортиқ этди. Бу билан Денис ўзбекистонлик спортчилар ичида биринчи бўлиб, “Токи-2020” Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди.
    2018-08-25 14:46:151161
  1. Ҳамюртимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлди

    Въетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида енгил атлетика бўйича 1997-98 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида бугун учинчи кунги баҳслар ўтказилади. 

    2016-06-05 17:50:371084
  1. Янгиқўрғонлик Мухлиса Абдумаликова Осиё ўйинларида бронза медалга эга чиқди

    Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 63 килограмм вазнда баҳсларга киришган Наманган вилояти вакиласи Мухлиса Абдумаликова юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, бронза медалга сазовор бўлди.

    2018-08-29 20:38:551684

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz