NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
УЧ АВЛОДДАН УЧГАН ГИЛАМ... ёҳуд Бургутали Рапиғалиев хонадонида сақланаётган асори-атиқалар 12:10 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўрганишлар мобайнида турли йилларда қўл меҳнати орқали тўқилган, авлодлар томонидан асраб авайлаб келинаётган гиламларга дуч келдик. Улар орасида ўтган даврларда вилоятимизга совға тариқасида келтирилган гиламлар ҳам бор. Масалан, Поп туманидаги хонадонларда олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Бургутали Рапиғалиевнинг уйида бир неча йиллардан буён осори-атиқалар сифатида сақланиб келинаётган ҳамда ўзга мамалакатлардан совға тариқасида тақдим этилган гиламларни учратдик.
Батафсил
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил
Олий Мажлис депутати "тонировка"га белгиланган нархни ноҳақлик ва адолатсизлик деб атади 15:45 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш....дискриминация... Умид қиламизки халқнинг асосли эътирозларидан кейин нега айнан бундай нархлар белгиланганлиги борасида аниқ ва асосли тушунтиришлар берилади. Конституциявий суднинг ҳам муносабатини кутиб қоламиз”, - дея муносабат билдирган Элдор Туляков.
Батафсил

Қадимий ҳунармандлик намунаси – мискарликнинг бизга ноъмалум қирралари

Июнь 29
19:51 2018
Мискарлик – ҳунармандликнинг қадимги шакли ҳисобланиб, мис ва унинг металлар билан қотишмасидан қуроллар, уй – рўзғор буюмларива бошқаларни ясаш касбидир. Мисда буюмлар 2 хил усулда – эритиб қуйиб ёки болғалаб ясалади. Иш жараёнида металл тез – тез қиздириб турилади. Мураккаб шаклли буюмлар ясашда аввал айрим бўлаклар қуйилиб, сўнг улар бир – бирига қалайланади. Буюмлар қолипдан кўчирилгач тозаланиб, унга наққошлар чизма, кандакори эса босма усулида гул (нақш) ишлайди.
Шундай экспонатлар Наманган вилояти тарихи ва маданияти  музейи кўргазма залларида фахр ва ардоқ билан сақланиб келинади. Ушбу экспонатларимизни томоша қилишга келган зиёратчиларимиз нигоҳидаги хайрат ва ҳаяжонни кўриб мамнун бўласан киши.
Жумладан, нақшли чилобчин 1986 йил июнида Наманган вилояти тарихи ва маданияти музейга қабул қилинган бўлиб, мисдан тайёрланган. Чилобчиннинг қопқоғи йўқ, аммо лекин устки қисмига кандакорлик, яънимис ўймакорлигининг ўсимликсимон ва яна ажойиб геометрик шаклларга эга бўлган нусхалар асосида нақшларбериб безатилган, у қисман тоғорасимон шаклга эга.
Шу ўринда мис хом-ашёси ҳақида бироз маълумот бериб ўтсам. Мис “Cu” Менделеевнинг даврий системасининг биринчи гуруҳига мансуб кимёвий элемент ҳисобланади. Мисни  қадимдан маълум ва машҳур металлар тоифасига киритса бўлади. Қадимда мис рудасини Кипр оролидан қазиб олинган. Мис таркибида баъзан темир, кумуш, камдан – кам олтин бўлади. Мис юмшоқ, чўзилувчан, боғланувчан, қизғиш металл. Асосан бадиий буюмлар тайёрдаш, қотишмалар олишда фойдаланилади. Мис табиатда кам тарқалганига қарамай, рўзғорда фойдаланиш учун турли буюмлар дилга яқин санъат асари даражасида моҳирлик билан ишланганини кўришимиз мумкин. Музейимизда мисдан кандакорлик йўналишида ишланган лаганлар, кўзалар, тангалар, обдасталар ҳам мавжуд. Мисол тариқасида, Мис лаган, мис кўза, мис тангаларни келтириш мумкин.
 
Ўзбекистон ҳудудида Мис қадимдан ривожланган, замнимиздан топилган таркибида мис кўп бўлган жез идишлар бунга мисол бўла олади. Жез даврига оид муҳрларда ўсимлик , ҳайвонлар, (илон, бургут ва ҳоказо) суратлари ишлатилган. Айниқса, Бухоро мискарлик ва мисдан идишлар ясашнинг қадимий маркази бўлган. Бу ерда милоддан аввалги биринчи минг йилликда металл қуйиш, мис ва жез буюмларини қолипларга қуйиб ишлаш яхши йўлга қўйилган. Масалан, Фарғона водийсидаги Чуст маданиятига оид пичоқ, ўроқ ва зираклар қолипларга қуйиб ишланган.
5-8 асрларга келиб эса Хоразм бадиий металл буюмлари кенг тарқала бошлади. 10-12 асрларда меҳнат қуроллари, рўзғор буюмлари билан бир қаторда ислимий нақшлар, тасвирлар билан қопланган мураккаб шаклли юксак бадиий буюмлар тайёрланган. Айниқса, қимматбахо тошлардан безаклар бериб ишланган мис буюмлари диққат марказда бўлган ва ҳозиргача ҳам эътиборда бўлиб келмоқда. 14-16 асрларда Самарқанднинг Регистон майдонидан топилган турли моҳирлик билан ишланган буюмлар мискарликнинг юксак тараққиётидан далолат беради. 18-20 асрларга келганда эса бирхилликдан қочиб қизил ва сариқ мисдан буюмлар тайёрлаш авж ола бошлади. Янги шаклли офтоба, самовор ва уларни ўзгача услубда безаш, нақш бериш оммалашди.
Ҳозирги кунда Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Хивада мискарликнинг ўзига хос мактаблари шаклланган. Етук заковат ва моҳирликни уйғунлаштирган мискар усталар ишлари жаҳон халқлари эътиборига тушди. Барча даврда қўл мехнатига асосланган буюмлар ўз қадр – қимматига эга бўлган. Мис буюмлари  ҳам асосан қўл меҳнати асосида яратилади. Шунинг учун барча даврларда мискар усталар ижоди чуқур қадрланади.
 
Машҳура Рахмоналиева,
Хуршида Усмонова, 
Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи илмий ходимлари.
 

Мавзуга оид

  1. Инсонпарварликнинг яна бир намунаси

    Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёев тақдимномасига мувофиқ

    2016-11-09 10:24:34576
  1. Ишларининг аввалини ўтганлар қабрини обод этишдан бошлаганлар сизу бизга ҳам ўрнакдирлар

    Бугунги кунда Президентимиз ҳам қай бир жойга бормасинлар, у ердаги қабристону зиёратгоҳларни ободонлаштириш ҳаракатига астойдил бел боғлаганлар. Бизлар ҳам барча соҳа вакиллари бундай савоб ишларга камарбаста бўлишимиз лозим. Савобли ишларни ташкил қилган, ишларининг аввалини ўтганлар қабрини обод этишдан бошлаганлар сизу бизга ҳам ўрнакдирлар.

    2017-07-16 05:33:302281

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz