NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Она Туркистон фарзандлари Самарқандда жам бўлди (фото-лавҳа) 12:50 21/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари рўйи замин сайқали – Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги республика ижодкор ёшлар уюшмаси ташаббуси билан "Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани ўтиказилди.

Батафсил
Отамдан қолган тошойна қани: Жанубий Корея – Ўзбекистон 4:0 18:08 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўйланиб қоласиз: наҳотки миллат футболининг юзи саналган терма жамоа шундай мазмунсиз тўп тепса... сабаби, яқин орада йигитларнинг бу даражада “саёз” ўйнаганига гувоҳ бўлмаган эдик.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": қулай, шаффоф, адолатли савдо майдони 12:38 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1976 та бўш ер участкалари 19 млрд. 110 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди. Жумладан, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

Батафсил
Наманганда ҳам автомобиллар ишлаб чиқарилади: "Хёндэ" автозаводига тамал тоши қўйилди! 22:31 19/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 17 ноябрь. Бу кун Наманган ва наманганликлар ҳаётида зарҳал ҳарфлар билан битиладиган унутилмас кун сифатида сақланиб қолди. Боиси, Наманган вилояти ҳокимлигида “Hyundai” тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил
Билдиргилар тахтаси 17:25 19/11/2018
Батафсил

"Адолат"чилар ёшларни тадбиркорликка чорламоқда

Июнь 17
19:43 2018
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилояти ташкилотлари “2018 йил – фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йили доирасида бир қатор тадбирлар ўтказмоқдалар. Айниқса, партиянинг “талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси бўйича амалга оширилган ишлар диққатга сазовордир.
Жумладан, Наманган шаҳар ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежида ўтказилган “Инновацион ғояларни жорий этиш – тараққиёт гарови” мавзусидаги давра суҳбати ҳам ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вилоят бош бошқармаси билан ҳамкорликда  ташкил этилган тадбирда “Адолат” СДП шаҳар ва туман кенгашлари раислари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг депутатлари, партия фаоллари, “Ёш адолатчи”лар қаноти кенгаши аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.
“ - Ёшларни тадбиркорликка янада кўпроқ қизиқтириш ва инновацион технологияларни турли соҳаларда кенг жорий қилишга жалб этиш бугунги кунда олдимизда турган муҳим вазифалардан эканлиги барчага аён. Чунки шу йўл билан тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш мумкин”, - дейди халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи аъзоси Авазшо Ибрагимов.
Тадбир аввалида Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилояти кенгаши раиси Исроил Жўраев ёшларнинг ижтимоий фаоллигини, халқимизнинг эртанги кунга ишончини кучайтиришда, ўқувчи ва талабаларнинг инновацион ғоялар ва технологиялардан унумли фойдаланишларини рағбатлантириш катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Партия вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Баҳодир Болтабоев, Марказий банк вилоят бош бошқармаси мутахассиси Алишер Мамажонов, партия Чуст тумани кенгаши раиси Содиқжон Аҳмедовлар эса мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида батафсил фикр юритди.
Қайд этилдики, ҳар қандай мамлакатнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги биринчи навбатда, замонавий, мунтазам янгиланиб турган технологияларни ўзлаштиришга қодир юксак билимли ва интизомли ишчи кучини мунтазам тайёрлашга боғлиқ. Шунинг учун  тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган йигит-қизларни  бу соҳага жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ банк муассасаларининг фаолиятида бир қатор камчиликлар мавжуд, улар ҳали тадбиркорларнинг тўлақонли ишончли таянчига айланмаган. Мулоқотда аҳолига оилавий ва кичик бизнесни йўлга қўйишда кредитлар олиш қийинлиги, бу борада қоғозбозлик ва тўрачилик ҳолатлари мавжудлиги тилга олинди.
Тадбир якунида энг яхши лойиҳаларни ишлаб чиққан ва тақдим этган ёш инноваторлар  партия вилоят кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилояти кенгаши матбуот хизмати.

Мавзуга оид

  1. "Ўзбекистон куни" – уни "камалак"чилар бошлаб беришди. Юрт кунини мамлакат миқёсида ўтказайлик!

    Ёш қалбларда миллий ғурурни уйғота олган “Ўзбекистон куни” – бу лойиҳа “Камалак” болалар ташкилоти фаоллари томонидан ажойиб тарзда ўтказилди. Энди шундай лойиҳани юртимиз бўйлаб кенг миқёсда, катта тантанали фестиваль сифатида бир йил бир марта ўтказилса мақсадга мувофиқ бўларди. Унинг қамрови эса барча ёш ва барча соҳа вакилларини қамраб олмоғи лозим. “Ўзбекистон куни” – ўзбекистонликларнинг ардоқли байрамларидан бирига айланишига ишонамиз!

    2017-05-23 00:51:28746
  1. Попликлар ёшларни эксремистик ва бузғунчи ташкилотлар таъсиридан ва таҳдидлардан асраш учун нима қилишмоқда

    Қатнашчилар www.umail.uz, www.yahoo.com, www.facebook.com да рўйхатдан ўтиш, Ziyonet порталига турли таълимга оид қўлланмалар ҳамда рефератлар юклаш, WebMaster да (Microsoft Frontpage express, Wordpess, Delphi7, Livejournal.com, Blogspot.com) веб-саҳифа яратиш каби шартларни бажаради. Танлов иштирокчилари малакали мутахассислардан тузилган ҳакамлар хайъати аъзолари томонидан баҳолаб борилади.  Танлов давомида иштирокчига ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан мавзуларга оид қўшимча саволлар ва топшириқлар берилиши мумкин.

    2017-11-17 08:23:293469
  1. «Адолат» социал-демократик партияси Наманган вилоят Кенгашининг VI пленуми бўлиб ўтади

    Пленум қатнашчилари дастлаб  “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлашда Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгашининг иштироки тўғрисида”ги масалани кўриб чиқдилар. Сўнгра Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши ижроия қўмитасининг ҳамда  халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гурухининг  2016 йилдаги фаолиятлари юзасидан ҳисоботлари муҳокама қилинди.

    2017-04-26 09:48:39792

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz