NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Салоҳга Маккадан ер ажратилди: «Истаса масжид қурсин ёки хайрия фонди» 00:24 27/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бу туҳфа - мисрлик юлдузга ҳурмат белгисидир. У юксак инсоний фазилатлари ва одоби билан барчага намуна. Салоҳ Британияда мусулмонларнинг энг яхши хислатларини намоён этмоқда. Бу орқали у диний бағрикенглик ва миллатлараро қадриятлар элчиси вазифасини ўтамоқда.

Батафсил
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ 1 МАЙ КУНИ НАМАНГАНГА ТАШРИФ БУЮРАДИ 22:26 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Президентимиз Шавкат Мирзиёев келгуси ҳафтанинг сешанба куни, 1 май санасида Наманган вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбари 26 апрель куни ўтказилган видеселектор йиғилишида маълум қилган.

Батафсил
"ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ-2018": наманганлик қори ва қориялар ғолиблар сафида! 22:07 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Партия ташаббуси: уюшмаган ёшлар тарих билан юзлашди 21:39 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

ЎзМТДП сайловолди Платформасида ҳам тарихий, маданий ва илмий-интеллектуал меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ва уларни янада кўпайтиришга кўмаклашиш, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни камол топиб келаётган ёш авлод ўртасида кенг миқёсда тарғиб этиш, ёшларда тарихий мерос ва халқ анъаналарига чуқур меҳр-ҳурмат, эҳтиром уйғотиш каби мақсад-вазифалар белгиланган.

Батафсил
НАМАНГАН МАТБУОТИГА НУҚТАИ НАЗАР: Ўз номига муносиб халқчил газета қайси? 20:11 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу ўринда очиқ гап: Наманган вилоятидаги аксарият етакчи газеталар (гап эгасини топади) таҳририяти бош муҳаррирлари ва мухбирлари "оғзига толқон солиб" олган, муассисим нима дер экан, деган ҳадикда ўзи учун "цензура майдони"ни белгилаб олган айни пайтда "Халқ иродаси"нинг чинакам ирода кўрсатаётганини бошқа ҳамкасбларимиз учун ибрат қилиб кўрсатсак арзийди!

Батафсил

Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси декларация имзоланди

Март 27
19:13 2018

Пойтахтимизда “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида бўлиб ўтаётган Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси декларацияси имзоланди. 

Декларацияда минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, барча соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, аҳил қўшничилик муносабаталарини янада мустаҳкамлаш кўзда тутилган. 

***

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси якуни бўйича журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Салохиддин Раббоний нуфузли тадбир аҳамияти, мазмун-моҳияти, эришилган натижалар ҳақида маълумот берди. 

Таъкидландики, мазкур халқаро конференция дунё ҳамжамиятининг Афғонистонда тинч тараққиётни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларига ғоят муҳим ҳисса бўлиб қўшилди. 
А.Комилов Тошкент конференциясида кўрилган масалалар, бугун қабул қилинган Тошкент декларациясида белгиланган вазифалар шу билан тўхтаб қолмаслигини таъкидлади. Тошкент декларацияси Афғонистон муаммосини ҳал этишнинг аниқ йўллари белгилаб берилгани билан аҳамиятли бўлгани эътироф этилди. 


С.Раббоний Афғонистондаги таҳликали вазият минтақа мамлакатлари тараққиётига ҳам тўсқинлик қилаётгани ҳақида айтди. Тарихий кутилган, муҳим аҳамиятли ташаббусни илгари суриб, Афғонистон бўйича Тошкент конференициясини ўтказишга бош бўлган Президент Шавкат Мирзиёевга, Ўзбекистон ҳукуматига, ўзбек халқига алоҳида миннатдорлик билдирди. 

Тошкент халқаро конференциясида 25 давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

Конференция ишини 300 га яқин чет эллик ва маҳаллий журналистлар ёритиб борди. 

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:37897
  1. Наманганда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди

    Конференцияда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раиси этиб Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров, унинг биринчи ўринбосари вазифасига М.Хўжаев ва тегишли тартибда бошқа ўринбосарлар сайланди.

    2017-05-05 16:03:29557
  1. Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасида 1 миллиард 322 миллион долларликдан зиёд шартномалар имзоланди

    Пойтахтимизда 12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтган XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг нуфузи йилдан-йилга ортиб, дунёнинг турли мамлакатларидаги бизнес тузилмалар эътиборини жалб этмоқда. Бу бежиз эмас. Негаки, пахта бозорини янада ривожлантириш истиқболлари, пахта саноати ва унинг турдош тармоқларининг эртанги куни айнан шундай форумлар натижасига боғлиқдир. 

    2016-10-14 08:40:02598
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:15945

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz