NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Навбатдаги таъмагирлик: Наманганда божхоначини зиёфат баҳона порага ундаган шахс ушланди 18:28 17/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Оммавий ахборот воситалари орқали коррупция ва таъмагирликнинг олдини олиш, пора олмаслик ва давлат хизмати ходимларига пора беришни таклиф қилмаслик, ушбу жиноят учун жавобгарликнинг муқаррар эканлиги тарғиб қилинаётган бўлишига қарамасдан, айрим кимсалар ўз ғараз мақсадлари йўлида давлат хизмати ходимларига пора беришга уринаётганликлари ачинарли ғоят ачинарлидир.
Батафсил
Наманганлик Муҳаммадқодир Ўсмирлар Олимпиадасида совриндор бўлди! 18:02 17/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
- Ўсмирлар Олимпиадасига жиддий тайёргарлик кўргандик. Арманистон ва Мисрдан ташриф буюрган рақибларим кучли ҳисобланарди. Атиги 1 килограмм фарқ билан мағлуб бўлганим бироз аламли бўлди. Аммо Олимпиада кумуш медаль олганимдан хурсандман. Олдинда кўплаб мусобақалар бор. Мен ўз устимда ишлаб, янада маҳоратимни тоблашим керак, - деди Муҳаммадқодир Тоштемиров.
Батафсил
Наманганда "Энг маърифатли имом" танловининг вилоят босқичи ўтказилди 17:08 17/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар имом-хатиб ва имом-ноиблари ўртасидаги “Энг маърифатли имом” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Батафсил
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил

АФВ – ТЎҒРИ ЙЎЛГА КЎМАК ДЕМАК

Январь 01
16:12 2018

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг асоси Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган инсонпарварлик, инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқларининг олий қадрият сифатида тан олиниши каби умуминсоний принципларни амалга оширишдан иборатдир.

Қонунга риоя қилмаган, бироқ ўз қилмишининг қонунга хилофлигини англаб етган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларга ўз оиласига ва жамиятга қайтиши, ижтимоий мослашиш имкониятининг берилиши ўзбек халқининг кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг амалдаги ёрқин ифодасидир.

2017 йил 29 сентябрда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинган эди.

Фармойишда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб бўлиши, маҳкумнинг шахсини тавсифловчи ва айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш тўлиқ таъминланишига эътибор қаратиш  белгиланганди. Шу асосда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар, жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича комиссия билан ҳамкорликда жойларга чиқиб, ҳар бир маҳкум билан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш орқали уларнинг шахсини ўрганиб чиқди. 

Амалга оширилган ишлар натижасида 2017 йил 6 декбарь куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида”ги Фармон асосида мамлакатимиз тарихида илк бор 2 минг 700 нафар маҳкум, шу жумладан, жазони ижро этиш колонияларидан 956 нафар жиноят содир этган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, яшаш жойи ва жазони ижро этиш муассасасида ижобий тавсифланган шахсларни афв этилди.

Қайд этиш лозимки, шу пайтгача ҳар йили амнистия тўғрисида ҳужжатлар қабул қилинган. Дарвоқе, амнистия озодликка чиқариладиган шахсларнинг аниқ гуруҳини белгиламайди. Амнистия тўғрисидаги актда фақат жиноят турлари кўзда тутилиб, озодликка чиқариладиган шахслар амнистия тўғрисидаги ҳужжат ижросини таъминлаш жараёнида аниқланади.

Амнистия актидан фарқли равишда, афв этиш масаласини ҳал этишдан олдин ҳар бир маҳкумнинг шахси, улар томонидан содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, содир этилиш ҳолатлари ва оқибатлари, етказилган зарарнинг қопланганлиги, шунингдек, жабрланган томон ва жамоатчилик муносабати ҳар томонлама ва пухта ўрганиб чиқилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, афв этиш Президентнинг қандайдир мажбурияти, бурчи эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари ушбу ҳуқуқидан фойдалани, адашган кишиларга яна бир бор тўғри йўлга қайтишига имкон берди. Бу билан фв этилганларга ўз оиласига ва жамиятга қайтиб, бундан буён мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиш имконияти яратилди.

Бир сўз билан айтганда, афв этиш ҳақидаги Фармоннинг қабул қилиниши Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан давлат ва жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар инсонпарварлик тамойилига асосланганидан ёрқин далолат. 

Нодира АБИТДИНОВА,

Наманган шаҳар 1-сонли ФҲДЁ бўлими мудираси.

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистон мусулмон олами ичра бир-бирини ўзаро тўғри тушунишнинг тарафдори бўлиб келган

    Хорижий мамлакатлар илмий-академик доираларининг вакиллари Тошкентда бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги 43-сессияси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда

     

    2016-10-14 11:35:34670
  1. (Видео) Косонсойда ўтказилган "Ёш китобхон" танловида кўзи ожиз иштирокчиларга тенгдошлари кўмак беришди

    Айни кунларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилаётган "Ёш китобхон" танловининг туман, шаҳар босқичлари бўлиб ўтмоқда.

    2017-11-26 17:20:151564
  1. Тошкент – Андижон поезди қатнови йўлга қўйилди

    Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами арафасида қурилиши якунланган Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли орқали 27 август куни йўловчи поезди Тошкентдан Андижонга йўл олди. 

    2016-08-27 19:05:311352
  1. ПАРЛАМЕНТ ВАКИЛЛАРИ АРАЛАШУВИ БИЛАН ЧУСТДА ТАДБИРКОР ЕРГА ЭГА БЎЛДИ, ДЕМАК ҲОКИМ ИШЛАМАГАН!

    Парламент вакилларининг ташрифидан воқиф бўлган тадбиркор Иброҳим Ҳожиевга аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, қолаверса мулкдор бўлиш мақсадида ер майдони ажратиш масаласида мурожаат этди. Депутат тадбиркорни қийнаб келаётган дардли масалани кўриб чиқиш учун туман ҳокимлигига сўров киритди. Натижа кутилганидек, тадбиркор фойдасига ҳал бўлди.

    2017-07-26 21:27:071995
  1. Ўзбекистон Президенти 261 кишини афв этишга фармон берди
    Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрами арафасида халқимизга хос меҳр-шафқат, инсонпарварлик, бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик каби эзгу фазилатларни янада юксак намоён этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига мувофиқ, Фармон билан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 261 нафар фуқаро афв этилди.
    2018-08-31 17:24:421062

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz