NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

«Агрессив ҳайдовчи», «автохам», ва «лихач» ёҳуд улар қарши курашнинг янги услуби

Июнь 14
22:56 2017

Ҳозирда тилимизга «агрессив ҳайдовчи», «автохам», «лихач» каби иборалар кириб келди ва бу сўзлар йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини қўпол равишда бузаётган, йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишига олиб келадиган вазиятлар келтириб чиқараётган ҳайдовчиларга нисбатан ишлатиляпти. Бу ҳайдовчилар йўлларда хоҳлаган тезликда ҳаракатланиши етмаганидай, бошқа транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига ҳалақит беришмоқда, уларга йўл бермай, орқадан келиб йўл сўраб, йўлни кесиб ўтиб, кутилмаганда секинлаб ёки тезлик олиб, сигнал бериб, автомобилни қисиб, маневрини ўзгартириб... авария ҳолатларини ҳосил қилишмоқда. Бундан ташқари, улар бошқарувларидаги автомобилни йўлнинг қатнов қисми хоҳлаган полосасига тўхтатиш, пиёдалар йўлакчаси ёки тротуар устига қўйиб кетиш каби қоидабузар ҳолатларни ҳам амалга оширишяпти. Пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларга йўл бермай автомобиль бошқаришяпти, автомобилларига рухсат этилмаган товуш воситаларини ўрнатган ҳолда аҳоли тинчлигини очиқ-ошкора бузишмоқда.

Бундай қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаш, қонунга асосан жавобгарликка тортиш учун тегишли идоралар бор-ку, дейдиганлар ҳам топилар. Аммо йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига амал қилинишидан барчамиз манфаатдорлигимизни эътиборга олсак, бу ҳаммамизнинг - кенг жамоатчиликнинг иши бўлиши лозимлиги аён бўлади. Шундай экан, бундайин қоидабузарларни аниқлашда жамоатчилик томонидан кенг миқёсда иш олиб борилиши бесамар кетмаслиги аниқ. Ахир кўпгина давлатларда ҳайдовчи ва пиёдалар бир-бирларинининг ҳурматини жойига қўйишади. Чунки, у ерларда пиёдалар ва ҳайдовчиларнинг маданиятини шакллантириш механизми ва усулларига аллақачондан бери алоҳида эътибор қаратиб келинади. Шундан келиб чиқиб, бизда ҳам қоидабузар ҳайдовчиларни жазолаш усулларини қайта кўриб чиқиш, бундайларга нисбатан вақтинчалик махсус давлат рақам белгилари ва ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига алоҳида рангдаги рухсатномаларни бериш, транспорт воситаларини бошқаришни маълум муддатга чеклаш, интизомий-ахлоқий жазоларга тортиш масалаларини фуқаролар йиғинлари, иш жойи  ва ўқув муассасаларида кўриб чиқиш каби жазо чораларини белгилаш лозим.

Аброр ЭШАНБАБАЕВ

Мавзуга оид

  1. Уммонда чилим чекишга қарши кураш бошланди

    Уммон султони чилим (кальян) чекишга қарши кураш бошлаб, шундай хизматлар таклиф этиладиган кафе ва ресторан эгаларига нисбатан қоидаларнинг қатъийлаштирилиши ҳақида маълум қилган.

    2016-05-29 18:53:22924
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371156
  1. Аёл-гроссмейстерларимиз икки нафарга етди, улар эса опа-сингил!

    Ўзбекистонлик аёл-гроссмейстерларимиз расман икки нафарга етди.

    2016-09-21 12:41:40756
  1. «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» - 1:2. Ёҳуд, Гвардиола Моуриньони қандай мағлуб этди?

    Англия премьер – лигасининг 4 – туридадан жой олган, мухлислар томонидан узоқ кутилган, Манчестер дербиси ниҳоясига етди. Навбатдаги, Гвардиола ва Жозе Моуриньонинг «буюк тўқнашув»ида испаниялик мутахассиснинг португалиялик ҳамкасбидан  бироз устун эканлиги гувоҳига айландик. Мақолада учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бошлаб, «қизил иблислар»нинг мағлубиятидаги  3та сабабни келтириб ўтишга ҳарақат қиламиз.

    2016-09-17 13:58:45699
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:281012

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz