NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил
"Тонировка" масаласида қарор қабул қилинди 18:34 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил

"Ахборот" ва "Давр" кўраётган пайтда  "Чаманзор"да свет ўчмайди ёҳуд маҳаллада янги ташкил этилаётган кутубхонанинг ўчмас зиё тарқатиши ҳақида

Июль 11
02:02 2017

“Чаманзор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 10 июль куни кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Маҳалладаги 623 та хонадонда барча соҳа вакиллари жам бўлган гуруҳлар ташриф буюриб, аҳоли муаммоларини ўргандилар, турмуш шароитлари билан танишдилар. Бунинг натижасида юзлаб муаммолар шу жойнинг ўзида ечилди. Камхаржларга моддий ёрдам кўрсатилди.  Ишсизларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилди. Маҳалла ҳудудидаги тўртта электр столбаси 120 метр сим тортилиб, хонадонларни ёруғлик билан таъминлашдаги муаммоларга барҳам берилди. Шунингдек, иккита подстанция таъмирланиб, куз-қиш мавсумига шай ҳолатга келтирилди.

Кун давомида амалга оширилган ишлар соат 18:00да Наманган шаҳар ҳокими раҳбарлигидаги маҳалла фуқаролари, мутсадди ташкилотлар масъуллари, аҳоли иштирокидаги йиғилишда муҳокама қилинди. Фуқаролар халқ билан мулоқотни, уларнинг ичига кириб бориш тамойилларини раҳбарлар иш фаолиятига сингдирган Президент Шавкат Мирзиёевга чексиз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

 “Чаманзор” МФЙ жуда мукаммал маъмурий бинога эга. Шуни ҳисобга олган ҳолда унинг маърифий аҳамиятини янада кенгайтириш мақсадида Наманган шаҳар ҳокими Ш.Абдураззақов маҳалла кутубхонасини ташкил этиш ташаббусини ўртага ташлади. Бу эса маҳалла фаоллари томонидан қўллаб-қувватланди.  Режага кўра, кутубхона, замонавий иситиш, совутиш мосламалари, компьютер билан таъминланиб, интернет билан боғланади. Кутубхона китоб фонди миллий ва жаҳон адабиётининг нодир намуналари билан тўлдирилади. Кутубхона учун тамал тоши қўйилган кунда “Наманган китоб олами” МЧЖ томонидан маҳалла кутубхонаси фонди учун  китоблар тўплами совға қилинди. Келгусида фондни яна бойитиш борасида режалар тузилди.

“Менинг ҳам уйимда китоблар жуда кўп, китоб ўқишга ёшлигимдан қизиққанман. Ўз уйимдаги китоблардан олиб чиқиб, кутубхонага ҳиссамни қўшаман. Бошқа ташкилий ишларда маҳалламиз йигитлари қараб туришмайди. Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар”, Лев Толстойнинг “Уруш ва тинчлик”,  Михаил Булгаковнинг “Уста ва Маргарита” романлари менинг ёшлик давримдаги энг яқин ҳамроҳларим ва дўстим эди. Кутубхона ташкил этилиши, маҳаллада ўчмас зиё тарқатилишига замин яратади. Минг раҳмат сизларга, китобхонликни тарғиботи учун қарор чиқарган Президентимизга ҳам раҳмат”,  - дейди маҳаллада яшовчи 85 ёшли Абдуллохон  ота.

Йиғилиш давомида фуқаролар айнан “Ахборот” ва “Давр” кўрсатувлари намойиш этиладиган пайтда бот-бот электр токи ўчиб қолишига эътирозларини билдирдилар. Бу борада мутасадди ташкилот раҳбарлари энергия тежаш режимини тартибга солиш, ижтимоий-сиёсий кўрсатувлар пайтида аҳолини ундан мосуво этмаслик тўғрисида топшириқ берилди.

Дилмурод Абдуллаев,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали махсус мухбири.

Ҳусниддин Ҳамидов,

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати (фото)

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281306
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371005
  1. Наманганда барпо этилаётган боғ Ўзбекистонда ягона бўлади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев вилоятимизга ташрифининг иккинчи кунида Наманган шаҳридаги “Наманган истиқлол боғи” маданият ва истироҳат боғи мажмуасида олиб борилаётган қурилиш жараёнини кўздан кечирди

    2018-05-03 20:14:132726
  1. Биз Президентимиз топшириқларини сўзсиз бажармоғимиз лозим!  Наманган шаҳар ҳокими "Чаманзор" маҳалласида аҳоли муаммоларини ўрганди. Натижа ва самара ҳайратланарли!

    10 июль. Эрта тонгдан то куннинг биринчи ярмига қадар 300 дан ошиқ мурожаатлар ижобий ечимини топди. Натижа ҳайратланарли! Бундан бошқа изоҳимиз йўқ!  “Биз Президентимиз топшириқларини сўзсиз бажармоғимиз лозим. Нафақат халқ ичига, балки уларнинг ишончига ҳам киришимиз шарт. Ҳар бир хонадонда мавжуд ҳолат бўйича ўрганиш якунида амалий иш бўлмоғи, ишсиз иш билан, кам таъминланган оила моддий таъминот билан таъминланиши, аҳолининг бошқа маиший эҳтиёжлари ҳам тўла қондирилиши шарт”,  - деди ҳоким.

    2017-07-10 14:36:536436
  1. Академик Турсунбай Рашидов билан учрашув Наманганлик ёшлар ҳаётида ўчмас из қолдирди

    Ҳаётда ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа жабҳаларда тараққиётнинг юзага келиши бевосита илм-фан тамаддуни, янги илмий кашфиётлар, ихтиролар, яратувчилик ва бунёдкорликлар билан боғлиқ кечади. Бошқача айтганда, илм-фан ривожисиз, ютуқларисиз дунё тамаддунини ҳам, ҳаёт барқарорлигини ҳам, башарият камолотини ҳам тўла тасаввур қилиб бўлмайди.

    2017-07-03 08:18:372615

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz