NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Ахсикент - "Осмон остидаги музей" бўлади

Июнь 15
17:33 2018

Мамлакатимизда моддий маданий мерос объектлари, хусусан табаррук қадамжоларни, Ўзбекистон шаҳарларининг тарихий қиёфасини сақлаб қолишда самарали чора-тадбирларни амалга ошириш, тарихий ва меъморий ёдгорликларни бутун инсоният учун қимматли осори атиқалар сифатида асраб-авайлаш ва қайта таъмирлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Наманган шаҳрида “Ўзбек давлатчилиги тарихида Ахсикент шаҳрининг ўрни” мавзуида ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуман ҳам дунёга тамаддунига улкан ҳисса қўшган миллий-маданий ёдгорликлар, тарихий обидалар ва осори-атиқаларни асраб-авайлаш ҳамда уни кенг тадқиқ этишнинг долзаб масалаларига бағишланди.

Наманган вилояти ҳокимлиги, Наманган давлат университети, Наманган муҳандислик-қурилиш, муҳандислик-технология институтлари, “Ахсикент” археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси ҳамкорлигида такшил этилган конференцияда давлат ва нодавлат ташкилотлари, сиёсий партиялар вакиллари, юртимиз тарихчи-олимлари билан бирга АҚШ, Хитой, Япония, Италия, Қозоғистон давлатларидан археология соҳаси мутахассислари, талаба ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Конференцияда сўзга чиққан Наманган вилоят ҳокими, санатор Хайрулло Бозоров, Наманган давлат университети ректори Абдусалом Умаров, Ўзбекистон Фанлар Академияси Археолоя институти Тошкент бўлими раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Абдулҳамид Анорбоев ва бошқалар жадал суратларда ривожланиб жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган юртимизнинг бой тарихи, узоқ ўтмишимиз сир-асрорларидан дарак бериб тургувчи обидаларимиз, археологик ёдгорликлари дунё илм аҳлининг катта қизиқиш ва эътиборига сазовор бўлаётганини таъкидладилар.

Эътироф этиш жоиз, ўзининг икки минг йиллик тарихига эга бўлган Наманган замини туризм ўчоқлари, тарихий ёдгорликлари, моддий маданий мерос объектларига бой бўлган муқаддас замин сифатида ном қозонган. Бу диёрдаги машҳур Ахсикент, Мунчоқтепа, Айритом, Муғтепа каби меъморий ёдкорликлар ўтмишда ушбу ҳудудда ўзига хос цивилизация ва бой маданият ривожланганидан далолат беради.

Хусусан, узоқ минг йиллар мозийга бориб тақаладиган Ахсикент замини остида тарихимизнинг ҳали очилмаган не-не сир-асролари яширинган. Тарихий аҳамиятга эга мазкур археологик маскан кўп йиллар давомида эътибордан четда қолган эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёвнинг 2017 йил июль ойида Наманган вилоятига қилган ташрифидан кейин тарихий ёдгорикни ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилиб, бу борада вазифалар белгилаб берилганди. Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда қадимги Фарғона водийсининг пойтахти бўлган Ахсикент шаҳри тарихини ўрганиш борасида илмий тадқиқотлар, археологик изланишлар изчил давом эттирилмоқда.

2017 йил 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида “Ахсикент” археология объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор имзоланди. Қувонарлиси, ҳукумат қарори ижроси асосида Тўрақўрғон туманида Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги "Ахсикент" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси ўз олдига қўйган вазифалар ижросига киришди.

Конференцияда хориждан ташриф буюрган ва юртимизда илмий-амалий ишлар олиб бораётган тарихчи олимлар, профессорлардан - Токио санъат университети профессори Сёго Куме, Хитойнинг Сиан провинцияси  Норт университети қошидаги “Ипак йўли” археологик академияси раҳбари Ванг Жиян Цин, хитойлик археолог, докторант Лин Лингмей, АҚШ Кентуки Мюррей университети ўқитувчиси Илиз Бритэн, Олмаота археология институти илмий тадқиқотчиси Анатолий Шаяхметовлар эса олиб бораётган тадқиқот фаолиятлари билан батафсил тўхталиб ўтдилар.

Ахсикент ёдгорлигини “Осмон остидаги кўргазма”га тайёрлаш, унинг бой тарихини кенг ҳамкорликда ўрганиш, ёдгорлик атрофида туризм соҳасини ривожлантириш, ҳудудни муҳофазага олиш бунинг учун махсус ҳимоя ускуналаридан фойдаланиш масалалари, археологик ҳудудда янги объектларни очиш бўйича бир қатор фикрлар, маърузалар тингланди.

Тадбир иштирокчилари учун кўҳна Ахсикент харобалари бўйлаб саёҳат уюштирилди. Кўламли қазилма ишлари, илмий ўрганишлар билан яқиндан танишган чет эллик тарихчи олимлар бу ерда бундан кейинги илмий-амалий ўрганишлар, қазилма ишларида кенг ҳамкорликни йўлга қўйишни таъкидлаб ўтишди. 

– Ўзбекистон ва Қирғизистонда қадимги чорвачилик ва деҳқончилик мавзуларида илмий тадқиқот олиб бораман, – дейди Токио университети профессори Шого Куме. – Бироқ, ҳали Ахсикент археологик ҳудудини ўрганишга имконият бўлгани йўқ. Наманган вилоятидаги анжуманда қатнашишдан мақсадим бу тарихий замин тўғрисидаги билимларимни янада бойитиш, кейинчалик уни тадқиқ этиш ишларида ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик қилишдир.

Маълумот ўрнида, қадимий шаҳар харобаси бўлмиш Ахсикент ёдгорлиги  Тўрақўрғон тумани Шаҳанд қишлоғида, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Тарихий манбаларда айтилишича, Ахсикат шаҳри милоддан аввалги III-II (3-2) асрларда вужудга келган, IX-X (9-10) асрларда Фарғона водийсининг пойтахти ҳисобланган. 1621 йилда юз берган зилзила оқибатида вайрон бўлган. Ахсикатни археологик жиҳатдан ўрганиш ишлари XIX (19)-аср охирлари XX (20) -аср бошларидан бошланган.

– Ахсикент мамлакатимиз сайёҳлик йўналишининг энг қайноқ манзилларидан бири бўлиши мумкин. Ахсикентда ўзбек давлатчилиги тарихидан сўзловчи ноёб топилмалар бор. Бунинг учун, аввало, бу кўҳна замин бағрида яширинган осори-атиқаларни юзага чиқариш, илмий тадқиқ қилиш, бу ерда илмий-маданий туризм ривожланиши учун зарур шароитлар яратилиши керак, - дейди “Ахсикент” археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси раҳбари, тарих фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоли Тоҳиржон Қозоқов. - Бу борада эса жуда кенг ҳамкорликда илмий-амалий ишларнинг олиб борилаётгани нафақат бизнинг балки келажак авлодни ҳам шонли тарихимиздан бохабар қилиб боришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Қолаверса, бу тарихий масканда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали ўрнатилиб, турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиладиган меъморий ансамбль ташкил этиш, меҳмонхоналар барпо этиш, Ахсикентни очиқ осмон остидаги музейга айлантириб, халқаро сайёҳлик йўналишларига киритиш кўзда тутилган.

Меҳмонлар сайёҳат доирасида шунингдек, Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Тўра Ибрат мажмуасига ташриф буюрган меҳмонлар бу жойда олиб борилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар. Меҳмонларга вилоят ҳокимлиги томонидан ўзбек миллий тўни ва дўпписи кийдирилиб машҳур Чуст пичоқлари совға этилди. 

Оқилхон Дадабоев,

журналист.

 

Мавзуга оид

  1. Ахсикент – очиқ осмон ости музейи

    Ахсикент  буюк аждодларимизнинг юксак ақл-заковати, маданиятининг  ифодаси рамзи сифатида наманганликларга ғурур-ифтихор бағишлайди. 

    2016-07-08 10:18:121216
  1. Хиёбон, музей ва хорижий тиллар мактабини ўз ичига олган Ибрат мажмуасида қизғин бунёдкорлик

    Аввалги боғ ўрнида ёдгорлик хиёбони ташкил этилиб, унга Ибрат ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилган, хорижий тилларни ўрганишга ихтисослаштирилган икки қаватли махсус мактабнинг иккинчи қаватида бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда. Бундай кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларига 12 миллиард сўм маблағ сарфлаш кўзда тутилган бўлиб, ҳозиргача 5 миллиард сўмдан зиёд маблағ ўзлаштирилди.

    2017-06-07 00:09:22747
  1. 29 июлга ўтар кечаси «Юлдузлар ёмғири»ни кузатиш мумкин бўлади

    29 июлга ўтар кечаси июль ойининг анъанавий «юлдузлар ёмғири» — Жанубий Дельта-Акваридларини кузатиш мумкин. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

    2016-07-28 18:28:24961

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz