NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Ахсикент – очиқ осмон ости музейи

Июль 08
10:18 2016

Ахсикент  буюк аждодларимизнинг юксак ақл-заковати, маданиятининг  ифодаси рамзи сифатида наманганликларга ғурур-ифтихор бағишлайди. Бу вилоят ҳокимининг жорий йилнинг 10 июнида қабул қилган “Тўрақўрғон туманида тарихий “Ахсикент” археологик ёдгорлик мажмуасини ташкил қилиш, ҳудудни ободонлаштириш ва унинг тарихини ўрганиш учун очиқ осмон остида музей қуриш тўғрисида” ги қарорида ўз ифодасини топди.

Ўрганилишини кутиб ётган бу нодир ёдгорлик бебаҳо маънавий хазина манбаидир. Уни ўрганиш ва тадқиқот натижаларини янги-янги илмий рисолалар, монографиялар, мақолалар тариқасида ўзимизда ва чет элларда эълон қилишнинг фурсати аллақачон келган. Бу ерда “Очиқ осмон остидаги музей” ташкил этиш, ёдгорлик атрофини ободонлаштириш, миллий анъаналар, замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда кўтарилган деворлар билан ўраш, музей биносини ҳам қадим меъморчилик анъаналари  асосида қайта қуриш ва жиҳозлаш, сайёҳлар учун барча қулайликларга эга бўлган замонавий дам олиш мажмуаси (комплекси) барпо этиш  бугунги куннинг долзарб вазифаси бўлиб турибди.

Агар «Очиқ осмон остидаги музей» бир мунча вақт талаб қиладиган –истиқболдаги мақсад бўлса, Ахсикентнинг ёпиқ бинодаги музейини қайта шакллантириш, бойитиш шу кунги вазифамиздир. Ёдгорликни археологик нуқтаи назардан тадқиқ қилиш асносида у ердан топилган нодир буюмлар, миллий ҳунармандчилик санъати  намуналарини бўлажак музейда намойиш этиш, албатта бу ерга келувчи сайёҳлар оқимини кучайтиради. Негаки, айнан шу маскан бўлғуси туристик мажмуанинг жони, юраги бўлмоғи керак. Ташриф буюрган меҳмонлар юртимиз тарихи ва маданияти ҳақида айнан шу ерда тўла тасаввурга эга бўладилар. Музей залларидан кўҳна Ахсикент ва Темурийлар томонидан тикланган янги Ахсидан топилган ноёб ашёлар, бу шаҳарларда туғилган ёки қайси бир йўсинда уларга мансублиги бўлган машҳур сиймоларнинг ҳаёти, илмий-ижодий ва ё сиёсий-ижтимоий фаолиятига оид топилмалар ёки уларнинг фототасвирлари жой олмоғи зарур. Айнан шундай ашёлар, осори атиқалар Париж, Санкт-Питербург, Тошкент, Самарқанд ва бошқа шаҳарлардаги музейларда сақланади, деган маълумотлар мавжуд. Иложи борича, уларнинг ҳаммасини тасвирга туширилиши ва бўлғуси музейга қўйилиши керак. Бундан ташқари, муаззам ёдгорлик теварагида жойлашган қишлоқлардаги аҳоли қўлида ҳам ўрганса, кўпчиликка намойиш этса арзийдиган анча-мунча ашёлар бор.

Музейда амалга ошириладиган безаш (дизайн) ишлари энг моҳир мутахассислар томонидан, юксак замонавий талабларга жавоб берадиган даражада  бажарилмоғи лозим. Негаки, муайян халқнинг тарихи, маънавияти, санъати, яшаш тарзи, этнографияси билан яқиндан танишишда музейларнинг аҳамияти беқиёсдир. “Ахсикент музейи” зиёратчилар ўртасида халқнинг бой маданияти, тарихи, санъати тўғрисида кенг маълумот бера оладиган, ёш авлоднинг тарбияси, дунёқараши, эстетик дидини шаклланишида  муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган маънавий- маърифий тарғибот марказига айланиши жуда-жуда муҳим.

 Яна бир гапни айтиб ўтиш лозим. Музей халқнинг маданий меросини коллекциялаш, сақлаш ва асраш мажбуриятига эга. Шунинг учун ҳам, бўлғуси дорул-осорда намойиш қилинадиган  ашёлар малакали мутахассислар томонидан соҳалар, даврлар бўйича турларга бўлиниши ва сайёҳларга ана шу тартибда  тақдим этилиши керак. Ёдгорлик намуналарини тақдимотга тайёрлашга ижодий тарзда, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда ёндошиш яхши натижалар беради. Авваламбор халқ томонидан яратилган моддий бойликлар ва инсон маънавияти билан боғлиқ қадриятлар тарғиб қилиниши керак. Шунингдек, ҳар қандай халқнинг маънавий мероси, бойлигини рассомлар, меъморлар, ёзувчилар, шоирлар, санъаткорлар, олимлар томонидан яратилган илмий-ижодий асарлар ҳам ташкил этади. Мазкур маданий-маърифий даргоҳдан ижод ва илм аҳлининг ватанимиз, вилоятимиз, хусусан Ахсикент тарихи билан боғлиқ асарлари ҳам жой олмоғи даркор.

 «Очиқ осмон остидаги музей» ташкил этиш эса кўҳна Ахсикент ва янги Ахсини ўрганиш бўйича кенг кўламдаги қазиш ишларининг бошланиши билан боғлиқдир. Шунда вайроналар остида ётган турли-турли иморатлар, иншоотлар очилади ва уларнинг зарур ўринларини реставрация ва консервация қилинган ҳолда аҳли жаҳонга намойиш этмоқ мумкин бўлади. Бу ҳаммамизнинг асосий эзгу ниятимиздир. Бунинг учун эса “Ахсикент” жамғармаси ташкил этилиши фойдадан ҳоли бўлмайди.

 

Алижон АЗИЗОВ,

санъатшунослик фанлари

номзоди, доцент.

Музаффар КАРИМОВ,

вилоят ўлкани ўрганиш музейи директорининг ўринбосари.

Манба:"Дунё ва давр", 2016 йил 15 май,

Мавзуга оид

  1. Наманганда бадиий гимнастика бўйича “Олимпия умидлари” республика очиқ турнири бўлиб ўтди

    Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ташкил этилган мусобақада вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 160 га яқин ёш спортчи ўзаро баҳслашди. 

    2016-06-22 10:44:231753
  1. Ахсикент - "Осмон остидаги музей" бўлади
    Ўзининг икки минг йиллик тарихига эга бўлган Наманган замини туризм ўчоқлари, тарихий ёдгорликлари, моддий маданий мерос объектларига бой бўлган муқаддас замин сифатида ном қозонган. Бу диёрдаги машҳур Ахсикент, Мунчоқтепа, Айритом, Муғтепа каби меъморий ёдкорликлар ўтмишда ушбу ҳудудда ўзига хос цивилизация ва бой маданият ривожланганидан далолат беради.
    2018-06-15 17:33:011679
  1. АХСИКЕНТ – «ФАРҒОНА ШАҲАРЛАРИНИНГ ОНАСИ»

    Ушбу битиклар муаллифига вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши жамоатчилик тарғибот гуруҳи раҳбари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси 

    2016-11-14 12:42:252792

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz