NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз бешта давлати қаторида 21:21 22/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур рейтинги фуқароларнинг куч тизимларига ишончи, содир этилган жиноятлар сони ва салмоғи каби омилларга таянган ҳолда тузилади.
Батафсил
"Ёшлар қаноти" фаолларидан Тошкент шаҳар ҳокимига очиқ мурожаат! 22:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлар қаноти” фаоллари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевга азим пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойида Давлат байроғи майдонини яратиш ва унга катта ҳажмдаги флагштокни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган 18 ноябрь кунини кенг миқёсда тантанали ватанпарварлик маросими сифатида ана шу майдонда нишонлаш таклифини билдирди.
Батафсил
Наманганда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди 21:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти сузиш федерацияси раиси, вилоят прокурори Улуғбек Тошев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев сўзга чиқиб, чемпионат қатнашчиларига омад тиладилар.
Батафсил
Шавкат Мирзиёев: "Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман" 20:46 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}

Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишимиз керак. Кеча шундай топшириқ бўлди. Халқ таълими тизими кейинги 27 йил давомида барбод бўлиб борди. Ўқув дарсликлари умуман талабга жавоб бермайди. Мактаб болаларининг ўзи хатоларни топиб келяпти. Президентимиз жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш зарурлигини гапирди

Батафсил
Эълоннома 20:25 21/06/2018
Батафсил

Академик Маҳмуд Салоҳиддинов вафот этди

Апрель 27
18:59 2018

Атоқли математик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси аъзоси Маҳмуд Салоҳиддинов бугун, 27 апрель куни 85 ёшида вафот этди.

Маҳмуд Салоҳиддинов 1933 йилнинг 23 ноябрида Наманган шаҳрида таваллуд топган. 1967 йилдан 1985 йилгача Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси математика институтини бошқарган. 1984-1985 йилларда мазкур академиянинг вице президенти, кейинчалик президенти лавозимларида ишлаб, нафақат математика, балки Ўзбекистон илм-фани ва техникаси ривожига улкан ҳисса қўшди. Шунинг билан бирга устоз  1985-1988 йилларда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимида фаолият олиб борган.

Академик Маҳмуд Салоҳиддинов Ўзбекистон Миллий университетида дифференциал тенгламалар кафедрасига асос солиб, уни бир неча йиллар мобайнида то ҳозирги кунгача бошқарди. 1962 йилдан буён эса дифференциал тенгламалар бўйича республика илмий семинари ташкилотчиси ва раҳбарларидан бири сифатида шу йўналишнинг ривожланишига ҳисса қўшиб келаётганди.

Қайд этиш жоиз, Устоз Салоҳиддинов Наманган Давлат университетида ҳам дифференциал тенгламалар кафедрасига асос солди. Бундан бир йил бурун Наманган шаҳрида академик таҳсил олган ўқув даргоҳига «Салоҳиддинов мактаби» номи берилганди. 

У Ислом академияси ва Адигия Халқаро фанлар академияси академики, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреатига сазовор бўлган.

Ўзбекистонда математика фанини ва олий таълимни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси, сермаҳсул педагогик фаолияти ва юқори малакали илмий мутахассисларни тайёрлашдаги хизматлари учун Маҳмуд Салоҳиддинов «Ҳурмат Белгиси» (1976 й.), «Халқ маорифи аълочиси» (1976 й.), «Мустақиллик нишони» (1992 й.) «Меҳнат шуҳрати» (2003 й.), «Буюк хизматлари учун» (2007 й.), «Фидокорона хизматлари учун» (2017 й.) орден ва медаллари билан тақдирланган. Етук олимга Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети илмий кенгаши қарорига асосан «Юксак хизматлари учун» (1992 й.) белгиси берилган.

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:37979
  1. Мирзиёевнинг Наманганда академик Маҳмуд Салоҳиддинов математика мактабини ташкил этиш ғояси амалда!

    Президентимизнинг Наманганда академик Маҳмуд Салоҳиддинов математика мактабини ташкил этиш борасидаги ғоясига мувофиқ вилоят ҳокимининг чора-тадбирлар қабул қилинди. Мазкур режада устоз билан боғлиқ қатор ишлар кўзда тутилган бўлиб, шу ўринда вилоятдаги олий таълим муассасаларида домла  томонидан йиллар давомида илмий изланишлар олиб борилган хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар йўналишида илмий семинарлар ташкил этиш вазифаси белгиланди.

    2017-06-07 00:50:132074
  1. Россия халқ артисти Алексей Жарков вафот этди

    Таниқли санъаткор, Россия халқ артисти Алексей Жарков 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда РФ Кинематографчилар иттифоқи хабар тарқатди, деб ёзмоқда«Вести.ru».

    2016-06-07 12:29:29935
  1. Наманганлик ёзувчига «академик» унвони берилди

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Темур Тўрабоев (Темур Бек)га академик унвони берилди. Ҳамюртимизни юксак унвон билан самимий табриклаймиз.

    2017-03-07 16:22:461290

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz