NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил
Эълонлар ва билдиришномалар бўлими 19:24 17/12/2018
Батафсил
Тиббий маслаҳат: йилнинг совуқ пайтида қандай уйғониш мумкин? 17:56 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Етарли даражада ухланг: агар шу оддий қоидага амал қилмасангиз, нима қилишингизга қарамай, осонликча уйғона олмайсиз.
Батафсил

Академик Турсунбай Рашидов билан учрашув Наманганлик ёшлар ҳаётида ўчмас из қолдирди

Июль 03
08:18 2017

Ҳаётда ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа жабҳаларда тараққиётнинг юзага келиши бевосита илм-фан тамаддуни, янги илмий кашфиётлар, ихтиролар, яратувчилик ва бунёдкорликлар билан боғлиқ кечади. Бошқача айтганда, илм-фан ривожисиз, ютуқларисиз дунё тамаддунини ҳам, ҳаёт барқарорлигини ҳам, башарият камолотини ҳам тўла тасаввур қилиб бўлмайди.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов фаолияти давомида илм-фан, таълим тизимини ривожлантиришга, янги замонавий ўқув масканларини кўпайтиришга, ёшларнинг хорижий ўлкаларда таълим олишлари учун кенг имкониятлар яратиб беришга, инновацион иқтисодиёт тараққиётига алоҳида эътибор қаратган эди. Бошланган бу хайрли ишлар бугун ҳам давом этмоқда. Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев бу борада илм-фан ривожини янги босқичга кўтаришни, фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини мустаҳкамлашни, илмий тараққиётни кучайтиришни асосий масалалардан бири қилиб қўйди. Шу мақсадда Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш тўғрисидаги фармони қабул қилинди. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йилнинг 30 декабрь куни мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашуви ҳам шу мақсад йўлидаги муҳим қадам бўлди. Ана шу учрашув иштирокчиси, дунё тан олган академик Турсунбой Рашидовнинг Наманган шаҳрига ташрифи ва Наманган муҳандислик технология институти талабалари билан учрашуви олийгоҳ илмий ҳаётида  муҳим янгилик бўлди. Икки кун давомида атоқли олим бу даргоҳ профессорлари, ўқитувчилари ва талабалари билан самимий суҳбатда бўлди. Президентимизнинг илм аҳли вакилларидан кутаётган улкан изланишлар, юрт тараққиёти учун хизмат қиладиган янги ғоялар ҳақида тўлқинланиб сўзлади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Турсунбой Рашидовнинг институтда бўлиб ўтган магистрлик диссертация ҳимоясида Давлат Аттестация Ҳайъати раиси сифатида иштирок этгани ҳам бўлажак олимлар ҳаётида муҳим из қолдирди.

«Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси», «Технологик машина ва жиҳозлар» кафедралари битирувчи курс магистрларининг магистр академик даражасини олиш диссертация ҳимояси ҳимояси қўшма мажлисида институт ректори Одилжон  Маматкаримов, «Умум техника фанлар», «Олий математика фанлари» кафедралари профессорлари, ўқитувчилари, магистрлари ва иқтидорли талабалари ва шу билан бирга «Косонсой пахта тозалаш» акциядорлик жамияти вакиллари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида институт магистрлари олиб бораётган илмий тадқиқот ишлари тақдимоти бўлиб ўтди. Уларнинг ишлари таҳлил этилиб, мавзу доирасида баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди ва академик Турсунбой Рашидов томонидан баҳоланди. Ёш изланувчиларга шахсан академик томонидан тақдимот ютуқлари, камчиликлар ва келгусида қандай ишларни амалга ошириш йўл-йўриқларини кўрсатилгани, қимматли маслаҳатлар берилгани эътиборга молик воқеадир. Йиғилиш якунида институт профессорлари Хамид  Ахмедходжаев, Рустам Муродов, доцентлар Хамид Исаханов, Абдулбоқи Раҳмонов, namnews.uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари Анвар Икромовлар академик Турсунбой Рашидовга соғлиқ-саломатлик тилаб, шу вақтгача бўлган сермаҳсул илм йўллари ҳақида илиқ дил сўзларини изҳор этдилар.

Академик магисрларга, ёш олимлар, иқтидорли талабаларга келгуси илмий ишларида муваффақиятлар тилади.  

Маҳлиё Салоҳиддинова

Мавзуга оид

  1. Севара Назархон клиник ўлимидан сўнг ҳаётида юз берган ўзгариш ҳақида айтиб берди

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон MY5 телеканалида журналист Бахтиёр Тўрахоновнинг “19:09” кўрсатуви меҳмони бўлди. 

    2016-12-28 13:30:33823
  1. Наманганлик Сарвиноз "Ўзбекистон баҳори"да барчани лол қолдирди

    Қувонарлиси, фестивалда публицистика йўналишида Наманган давлат университети талабаси Сарвиноз Адашалиева ҳам иштирок этди. Эътиборлиси шундаки, у журналистика соҳасининг усталари ва шу соҳага қизиққан тенгдошлари билан турли шартлар асосида беллашиб, фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.

    2018-05-05 14:45:422770
  1. Тошкентдаги Инҳа университетида Гарвард ва бошқа нуфузли университет битирувчилари билан учрашув ўтказилди

    2016 йилнинг 16 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида АҚШдаги нуфузли университет битирувчиларининг ўзбекистонлик талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди. 

    2016-06-20 12:34:571032
  1. "Ахборот" ва "Давр" кўраётган пайтда  "Чаманзор"да свет ўчмайди ёҳуд маҳаллада янги ташкил этилаётган кутубхонанинг ўчмас зиё тарқатиши ҳақида

    "Минг раҳмат сизларга, китобхонликни тарғиботи учун қарор чиқарган Президентимизга ҳам раҳмат”,  - дейди маҳаллада яшовчи 85 ёшли Абдуллохон  ота.Йиғилиш давомида фуқаролар айнан “Ахборот” ва “Давр” кўрсатувлари намойиш этиладиган пайтда бот-бот электр токи ўчиб қолишига эътирозларини билдирдилар. Бу борада мутасадди ташкилот раҳбарлари энергия тежаш режимини тартибга солиш, ижтимоий-сиёсий кўрсатувлар пайтида аҳолини ундан мосуво этмаслик тўғрисида топшириқ берилди.

    2017-07-11 02:02:282144
  1. Сардор Рашидов: “Фақат ғалаба, ғалаба ва яна ғалаба!”

    Бугунги Ўзбекистон - Сурия учрашуви олдидан терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ўз фикрларини билдирди.

    2016-09-01 15:42:51865

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz