NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Ғалладан бўшаган майдонга ўт ёқманг!

Июнь 19
19:32 2018
Маълумки, айни кунларда Наманган вилоятида ҳам бор эътибор 2018 йил учун экилган бошоқли донни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олишга қаратилган. Қай бир ғалла майдонига борманг қизғин меҳнат устидан чиқасиз. Кеч куздан бери қилинган заҳматли меҳнат эвазига пишиб етилган бошоқли дон пешма-пеш ўрилиб, қабул омборларига юборилмоқда. Ўз ўрнида бошоқли дон экинлари пояси сомон йиғиштирилиб,  бўшаган майдонлар такрорий экин экиш учун тайёрланмоқда.
 
 
2017 йилда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ғалладан бўшаган майдон ҳамда сомонни ёқиш бўйича 13 та ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан салкам 7 миллион 500 минг сўм атрофида маъмурий жарима қўлланилган. Жорий йилда бу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида давлат инспекторлари томонидан зарур  чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу ўринда яна бир мулоҳаза. Айрим фермер хўжаликлари раҳбарлари ва фуқаролар томонидан ўтган йилларда бошоқли донни йиғиштириб олингандан сўнг, ғалладан бўшаган майдонларда сомон қолдиқларини ёқиб юборишгани маълум бўлган. Ана шундайлар бошоқли дон экинлари пояси сомоннинг ёқилиши натижасида атмосферага ҳавосига зарар етказишаётганини, тупроқ структурасини бузилишига сабаб бўлишини билишармикан?
 
 
 “ - Ҳисоб-китобларга кўра 1 гектар майдондаги бошоқли дон экинлари пояси сомон ва унинг қолдиқларининг ёқиб юборилиши оқибатида атмосфера ҳавосига 500 грамм азот оксиди, 379 грамм углеводород, 3 кг кул, 20 кг ис гази  каби зарарли газлар ташланади”, - дейди бошқарма бўлим бошлиғи Абдулбоқи Аҳмедов. - Бундан ташқари тупроқ структураси бузилиб, эрозия ҳолати кучаяди ва натижада ҳосилдорлик камаяди, дала четларидаги тут дарахтларига зарар етади”.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ғалладан бўшаган майдонларга ўт ёқмаслик, бошоқли дон экинлари пояси сомон ва унинг қолдиқларини ёқиб юборишни олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари, профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда. Фермер хўжаликлари раҳбарлари, фуқаролар, кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилаётган суҳбатларда асосий эътибор ғалладан бўшаган майдонларга ўт ёқмаслик, бошоқли дон экинлари пояси сомон ва унинг қолдиқларини ёқиб юборишнинг салбий оқибатларини тушунтиришга қаратилмоқда.  
Ғалла майдонлари, дала четларига “Ғалладан бўшаган майдонга ўт ёқманг!”, “Атмосфера ҳавосини асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиздир” каби тарғибот чақирувлари ўрнатилмоқда.
Эслатиб ўтмоқчимизки, бошоқли дон экинлари сомон поялари ва унинг қолдиқларини  ёқиб юборилишига йўл қўйган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 88-моддаси 3-қисми бўйича энг кам ойлик иш хақининг 3 баробаридан 5 баробаригача, юридик шахсларга эса 5 баробаридан 10 баробаригача жарима солинишига сабаб бўлади.
Шундай экан, ғалладан бўшаган майдонларга сомон қолдиқларини ёқмаслик ўз соғлигимизни сақлаш ва барча тирик мавжудотларни асраб-авайлашга хамда табиатимизни мусаффо сақлаш учун асосий омил бўлишини унутмаслигимиз керак!
                                                                                                                                 Соҳибжон Рапиқов, 
Наманган вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходими.

Мавзуга оид

  1. Ўт балосидан асрасин

      Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини, кўп йиллик мехнат ва машаққатлар эвазига  тикланган уй жойларингиз ҳамда мол- мулкларингизни ёнғин балосидан асрайман десангиз доимо хушёр бўлинг. Қолаверса ёнғин хавфсизлиги қоидаларига  қаътий риоя қилинг. Бу қуйидаги талаблардир.

    2016-09-26 13:38:09561
  1. Ҳар бир гектар майдонга 5 та янги иш ўрни: Наманган тажрибаси Ўзбекистонда бандлик муаммосини ҳал этади!

    Аҳолининг бандлиги муаммоси нақақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг юқори ривожланган мамлакатларида

    2017-01-07 17:01:331171

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz