NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил
Олий Мажлис депутати "тонировка"га белгиланган нархни ноҳақлик ва адолатсизлик деб атади 15:45 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш....дискриминация... Умид қиламизки халқнинг асосли эътирозларидан кейин нега айнан бундай нархлар белгиланганлиги борасида аниқ ва асосли тушунтиришлар берилади. Конституциявий суднинг ҳам муносабатини кутиб қоламиз”, - дея муносабат билдирган Элдор Туляков.
Батафсил
Билдирги ва эълоннома! 16:00 20/07/2018
Батафсил

Ҳалол луқма – муваффақият гарови. «ALTERNATUS» платформаси илк муҳокамаси

Июнь 09
08:23 2018
Ўзбекистонда “Ҳалол” савдо белгиси остида товарлар бозорини ривожлантириш муаммолари ва имкониятлари. Бу ҳақда нима биламиз ва бу йўлда қандай ишлар амалга оширилмоғи лозим. Айнан шу ҳусусда бугун ўтказилаладиган «ALTERNATUS» платформасининг биринчи муҳокамасида сўз боради.
 Муҳокамаларда давлат корхоналари, ўрта ва йирик бизнес, хорижий элчихоналар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, раҳбарлари иштирок этишади. Улар томонидан Ўзбекистонда “Ҳалол” саноатининг ривожланиш истиқболлари ва Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари учун салоҳиятли бозор масалалари кўриб чиқилади.
«ALTERNATUS» нима? У «ThinkTank NetWorking» форматидаги бозорлар ва рақобатни ривожлантириш бўйича мунозара ва таҳлил майдонча бўлиб, Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази, ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази билан биргаликда ташкил этилган.
Ушбу майдончанинг мақсади:
•  бизнес Экотизимини яхшилаш
•  иқтисодиётда соғлом рақобатбардош муҳитни шакллантириш
•  бизнесда янги ва самарали йўналишларни илгари суриш
•  тадбиркорлик ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг энг долзарб мавзуларини таҳлил қилиш ва муҳокама қилишдан иборатдир.
Бугунги муҳокамаларда Давлат рақобат қўмитаси раиси Равшан Гулямов, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси раиси Ҳикмат Абдураҳманов, Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шохрух Шарахметовлар ўз маърузалари билан иштирок этишади. Шунингдек, муҳокамалар давомида Малайзия элчихонаси вакили Игнатиус Аньюрин, Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази вакиллари Улуғбек Камалетдинов, Жаҳонгир Имамназаров, «Рузметов» МЧЖ раҳбари Фурқат Шертаевларнинг презентациялари иштирокчилар эътиборга ҳавола этилади
 «ThinkTankNetWorking» - бу бизнесни кенгайтириш ва ривожлантириш, бозорларда рақобатни кучайтиришни тизимли муаммоларини аниқлаш максадидаги муваффақиятли тадбиркорлар, турли давлат идоралари вакиллари, тадқиқотчилар ва фрилансерларнинг учрашув жойидир. Бу янги ғояларни юзага келтириш ва тажриба алмашиш майдончаси/платформаси.
 
Анвар Икромов,
 namnews.uz Ахборот-таҳлилий портали раҳбари

Мавзуга оид

  1. Тадбиркорлар ишига аралашмасликка кафолат берилади, бироқ ҳалол ишлаш ҳам сўралади

    Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими тадбиркорлар билан пайшанба куни бўлиб ўтган учрашувда уларга қўллаб-қувватлаш ва ишларига аралашмасликка ваъда бериб, шу қаторида бизнес вакилларидан масъулият ва ҳалоллик билан ишлашни сўрашди.

    2016-10-28 17:03:55714
  1. Тўрақўрғондаги мулоқотда муаммолар муҳокамаси

    Сенатор Солижон Мўминов  Ермасжид, Темирқишлоқ ва Олчин маҳаллаларида жойлашган жами 40 га яқин  хонадонларда бўлди.

    2017-04-12 10:58:22749
  1. Ўзбекистонлик профессионал боксчилар Малайзиядаги мусобақада муваффақият қозонди

    Ўзбекистон боксчилари Малайзиядаги профессионал аренада рақиблари устидан муддатидан олдин ғалабага эришди.

    2017-01-09 09:42:42565
  1. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови
    Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон 
    Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали 
    маросимдаги маърузаси
    2016-12-09 08:58:08673

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz