NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғи соддалашади(ми?) 20:45 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Солиқ тизимини соддалаштириш борасида киритилган қулай ўзгаришларга кўра, 2019 йил 1 январдан эътиборан жисмоний шахслар даромад солиғининг 12 фоизлик ягона ставкаси, 12 фоизлик ягона ижтимоий тўлов ставкаси жорий этилади. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бекор қилинади.
Батафсил
Ёшлар иттифоқи менга умид ва ишонч берди 20:05 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг рамзий сертификати республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, олий таълим муассасаларининг кундузги таълимида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган 7 нафар талабага талим гранти сертификати ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил

Америкада «Навбаҳор» наволари

Ноябрь 08
11:39 2017

Икромжон Тўхтасинов айни кунда Америкадаги нуфузли олий ўқув юртида таҳсил олмоқда. У ўқиш билан бирга футболга жуда қизиқади. Дам олиш кунлари футбол томоша қилиш учун стадионга боради. Қувонарлиси доим ўзи билан бирга «Навбаҳор» жамоаси номи ёзилган шарфни бўйнига тақиб юради.

 - Наманганни, севимли жамоам «Навбаҳор»ни, уйимни эслатади деб шарфни стадионга олиб бораман.  Ён атрофимдаги мухлислар мендан шарф ҳақида қизиқиб сўрашади. Мен эса уларга фахр билан «Бу – севимли жамоам «Навбаҳор»нинг соғинчли рамзи!» дейман тўлқинланиб.

Хуллас Америкада «Навбаҳор»нинг Икромжон Тўхтасиновдек фидойи мухлиси ўқиб, океан ортида ҳам севимли жамоасини тарғиб қилмоқда.Унинг ижтимоий тармоқларда кўпчиликнинг эътиборига тушган фотолавҳаси фикримиз далилидир.

Санжарек ҲАМИДОВ.

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz