NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари хонадонма-хонадон ўрганилади, муаммолар аниқланиб чоралар ишлаб чиқилади

Январь 16
14:14 2017

Президент Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидаги чиқишида Бош вазир ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоевага кечиктириб бўлмайдиган бир қатор вазифаларни амалга оширишни топширди. Бу ҳақда sharh.uz хабар беради.

 Биринчи вазифа – биз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаш, хонадонларда тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини яратиш, маънавий-маърифий ишларни аниқ мазмун билан тўлдиришдан иборат бўлмоғи зарур.

 Иккинчи вазифа – аёллар ўртасида жиноятчилик, оилаларда ажралишлар кўпайгани, ёшларнинг турли диний-экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиши каби халқимизга хос бўлмаган аччиқ ва нохуш масалалар билан боғлиқ.

  Учинчи вазифа – аёлларни уларга муносиб меҳнат билан бандлигини таъминлаш масаласидир. Аёллар учун доимий иш жойлари яратиш борасидаги муҳим масала билан бир қаторда, оилавий бизнес, касаначилик, ҳунармандчилик, томорқа хўжалигини кенг ривожлантириш ишлари ҳам оқсамоқда.

  Бу ўринда расмиятчиликка, қоғозбозликка, ҳатто кўзбўямачиликка берилиш ҳолатлари ҳам кам эмас ва бу ҳақда кўплаб ҳаққоний мисолларни келтириш мумкин. Савол туғилади: кимни ва нима учун алдаяпмиз?

  Шунинг учун Бош вазир ўринбосари Т.Норбоева бошчилигида Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, “Нуроний”, “Маҳалла”, “Камолот” тузилмалари, Дин ишлари бўйича қўмита, Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари раҳбар ва мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳлари ташкил этилсин.

  Ушбу гуруҳлар жорий йилнинг 20 январидан бошлаб Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига бориб, уч ой давомида кўчама-кўча, хонадонма-хонадон юриб, мавжуд вазиятни чуқур ва пухта ўрганади, таҳлил қилади ва жойлардаги оддий оилалардан, кўпни кўрган отахон ва онахонларимиздан ҳам таклифлар олади.

  Бош вазир А.Ариповдан Давлат маслаҳатчиси О.Муродов билан биргаликда, ана шундай ўрганишлар натижалари ва аччиқ сабоқлари асосида мавжуд муаммо ва масалаларнинг ҳам ҳуқуқий, ҳам ижтимоий-иқтисодий, ҳам маънавий-маърифий, ҳам ташкилий томондан ечимини ўзида акс эттирган Президент қарори лойиҳаси ва аниқ чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиб, 20 апрелгача тасдиқлаш учун киритишни сўрайман.

Мавзуга оид

  1. Атамбаев Мирзиёевга алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича чоралар учун миннатдорчилик билдирди

    Ўзбекистон Президенти в. б. ва Қирғизистон Президенти телефон орқали мулоқот қилди.

    2016-10-26 14:19:19801
  1. Шуҳрат Отабоев: 2018 йилда Марказий банк пул-кредит сиёсати инструментларини тубдан қайта кўриб чиқилади, такомиллаштирилади!
    2018 йилда банкларнинг капиталини камида 20 фоизга, фуқароларнинг омонатларини эса 20-25 фоизга ошириш режалаштирилган. 2017 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Марказий банк тижорат банкларига уч ойгача бўлган даврда ликвидлигини таъминлаш учун кредитлар амалиётини жорий қилди. Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирча бу етарли эмас.
    2018 йилда Марказий банк пул-кредит сиёсати инструментларини тубдан қайта кўриб чиқилади, такомиллаштирилади. Унинг иқтисодиётга бўлган таъсирини  оширишни кўзда тутувч имеханизмлар  яратилади
    2018-01-14 23:59:183512
  1. ТОШКЕНТДАН ФАРҒОНА ВОДИЙСИГА ИЛК ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДИ ҚАЧОН ИШГА ТУШИРИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

    Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги биринчи йўловчи поезди 27 августдан бошлаб қатнай бошлайди. Поезд пойтахтдан соат 08:30 да йўлга чиқади. Бу ҳақдаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Очилбой Раматовнинг буйруғи ижтимоий тармоқларда тарқалди. Компания мазкур маълумот ҳақида расмий хабар берганича йўқ. 

     
    2016-08-20 15:02:34859
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401666

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz