NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

Ғанижон Ортиқов “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими раиси этиб сайланди

Июнь 15
08:47 2016

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлди.

Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосарлари, котибият мудирлари, жамғарма вилоят бўлимига ҳамкор давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров кириш сўзида Мустақиллигимизнинг 25 йиллигини кенг нишонлашга кўрилаётган пухта ҳозирлик, рамазоннинг қутлуғ кунларида юртимизда файзли, баракотли саъй-ҳаракатлар авж олганини, ғалла ўрим-йиғими қизғин эканини таъкидлади. Бу ишларда ҳалқимизга камарбаста бўлаётган, жонбозлик ва фидойилик кўрсатаётган нуронийлар фаолиятига юксак баҳо берди.

Ўзбекистон фахрийларни қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Марказий Кенгашининг раиси Шуҳрат Ғиёсович Усмонов йиғилишда сўз олиб, мамлакатимизда фахрийларга кўрсатилаётган иззат-икром, уларнинг доно йўл-йўриқлари, бебаҳо тажрибалари ёш авлод камолига қаратилганини алоҳида таъкидлади.

Ш.Усманов таклифига кўра ҳозиргача Чортоқ туманидаги 1-ўрта мактаб директори бўлиб ишлаган, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Дўстлик” орденлари соҳиби Ғанижон Ортиқов “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси этиб бир овоздан сайланди.

Йиғилишда бўлим фаол фахрийлар, ҳамкорлар иштирокида кўламли саъй-ҳаракатларни амалга оширади, дея юксак ишонч билдирилди.  

   

                                                                              Манба: “Наманган ҳақиқати”

Мавзуга оид

  1. Наманганда "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими маъмурий биносига таъмал тоши қўйилди

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси

    2017-01-02 15:08:221214
  1. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси тайинланиши эълон қилинган эди, деб хабар беради «Sputnik».

    2016-09-08 17:06:051469
  1. Наманганда «Камолот»га раҳбар сайланди

    Наманган ёшлар марказида «Камолот» ЁИҲ Наманган вилоят кенгашининг VII конференцияси бўлиб ўтди. Ҳаркатнинг фаолиятидаги бир қатор масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. 

    2016-07-20 15:41:081274
  1. Акмалхон Ортиқов Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

    Наманган вилояти ҳокимининг қарори билан Ортиқов Акмалхон Жўрахонович

    2017-01-19 18:42:311408

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz