NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Мирзиёев ва Путин Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилишига старт берди 19:21 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Бугун биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг янги стратегик йўналиши – атом энергетикасини ривожлантиришга қўл урмоқдамиз. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқни вужудга келтиради. Бу саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда "марказий туғруқхона"нинг масъулиятсиз 27 ходимига қандай чора кўрилди? 18:18 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят перинатал марказида Президент ва ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ижроси тўлиқ таъминланмаяпти. Тиббий-клиник ҳужжатларни юритиш талабларига риоя этилмаётир. Санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳам етарли даражада бажарилаётгани йўқ. Ижро интизоми ниҳоятда суст.  Давлат томонидан дори-дармон таъминоти яхшиланганлигига  қарамай,  асоссиз равишда беморларни сарсон қилиш, яъни  дорихоналарга йўллаш каби ҳолатлар давом этмоқда.
Батафсил
Ишончли музокаралар самараси: Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 та муҳим ҳужжат имзоланди 16:23 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди. Президентлар тор ва кенг доирадаги музокаралар ҳар доимгидек ўзаро ишонч ва очиқлик муҳитида, конструктив руҳда ўтганини таъкидлади. 
Батафсил
Хайрулло Бозоров Россия Федерацияси ҳудудлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди 15:44 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Форумда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерациясининг Оренбург области губернатори Юрий Берг, Самара области губернаторининг ўринбосари Виктор Кудряшов, Челябинск области губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади 15:36 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Бу рақам режалаштирганимиздан ҳам ортиқ. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил

Антониу Гутерриш БМТнинг янги бош котиби бўлади

Октябрь 14
08:28 2016

БМТ Бош Ассамблеяси ташкилот бош котиблиги лавозимига португалиялик Антоние Гутерриш номзодини тасдиқлади.

13 октябрь куни Хавфсизлик Кенгаши тавсиясига кўра овоз беришларсиз БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари португалиялик Антониу Гутерришни 2017 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабргача муддатга БМТ бош котиби этиб тайинлади. Бу ҳақда БМТ Янгиликлар маркази хабар қилди, деб ёзади «Газета.uz».

Мазкур масалага бағишланган ялпи йиғилишда Хавфсизлик кенгаши раиси, Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили Хавфсизлик кенгаши тавсиясини ўқиб эшиттирди.

Унинг ортидан Бош Ассамблеянинг 71-сессияси раиси минтақавий гуруҳлар координаторлари номидан янги бош котибни тайинлаш тўғрисидаги резолюцияни ўқиб эшиттирди. Уни овоз беришгача кўтариб чиқиш истагида бўлганлар топилмади ва Антониу Гутерриш аккламация йўли билан БМТнинг янги бош котиби этиб тайинланди.

Амалдаги бош котиб Пан Ги Мун, мезбон мамлакат сифатида АҚШ вакили ҳамда беш минтақавий гуруҳ раислари сўзга чиқди.

Антониу Гутерриш 2005 йил июндан 2015 йил декабригача қочоқлар ишлари бўйича БМТ Олий комиссари лавозимида фаолият кўрсатган.

Антониу Гутерриш 1949 йил 30 апрелда Лиссабонда таваллуд топган.Олий техника институтида муҳандислик ишини ўрганган ҳамда ОТМда ўқитувчилик билан шуғулланган. 1995 йил Португалия бош вазири лавозимини эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, Пан Ги Мун ганалик Кофи Аннандан сўнг мазкур мансабни эгаллаган. Ундан аввал эса Бутрос Бутрос-Ғолий (1992−1996), Хавьер Перес де Куэльяр (1982−1991), Курт Вальдхайм (1972−1981), У Тан (1961−1971), Даг Хаммаршельд (1953−1961) ва Трюгве Ли (1946−1952) БМТ бош котиби бўлган.

 

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371120
  1. БМТ бош котиби Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди

    БМТ бош котиби Пан Ги Мун Президент Ислом Каримов вафотидан қайғуга ботганини маълум қилди.

    2016-09-03 13:17:05657
  1. БМТ Хавфсизлик Кенгаши бир овоздан БМТ Бош котибилиги учун Антониу Гутерриш номзодини қўллаб-қувватлади

    БМТ Хавфсизлик Кенгаши Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерриш номзодини БМТ Бош котиблиги лавозимига муносиб дея фикр билдирган.

    2016-10-09 09:57:22695
  1. 29 июлга ўтар кечаси «Юлдузлар ёмғири»ни кузатиш мумкин бўлади

    29 июлга ўтар кечаси июль ойининг анъанавий «юлдузлар ёмғири» — Жанубий Дельта-Акваридларини кузатиш мумкин. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

    2016-07-28 18:28:24989
  1. "Пахтакор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқди

     Эндиликда жамоага бош мураббий вазифасини Григорий Колосовский бажаради.

    2016-05-29 19:01:32905

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz