NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Анвар қорини хотирлаб: Ислом Каримов билан ўтган охирги дамлар

Июнь 15
19:11 2018
Ислом Каримов номидаги фонднинг Фейсбукдаги саҳифасида Анвар қори Турсуновга бағишланган мақола эълон қилинди. Қуйида ушбу мақола билан Сизларни таништирамиз:
Юртимизнинг атоқли уламоларидан бири саналган Анвар қори Турсунов қарийб 20 йил Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасида хизмат қилиб, маънавий-маърифий соҳа равнақига катта ҳисса қўшди. Бу зиёли инсон забардаст уламо сифатида салмоқли диний-маърифий китоблар битди, аҳли сунна вал-жамоа эътиқоди софлигини сақлаш йўлида жонбозлик кўрсатди, Қуръони Каримнинг она тилимиздаги илк нашрига (шайх Алоуддин Мансур таржимаси) муҳаррирлик қилди, нуфузли халқаро анжуманларда маърузалар сўзлади; моҳир таржимон сифатида ислом оламидаги машҳур муфассирлардан бири Али ибн Аҳмад Найсобурийнинг «Асбоб ун-нузул» (Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари) сингари мўътабар китобларни ўзбек тилига ўгирди; моҳир воиз сифатида сермазмун мавъизалари билан минглаб юртдошларимиз қалбидан ўрин олди; зукко адабиётшунос сифатида навоийшунослик ва тасаввуф илми ҳақида ўнлаб мақолалар ёзди.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳам Анвар қори Турсуновга алоҳида меҳр қўйган эдилар. Забардаст уламо кўп бора Биринчи Президентимиз билан ҳамсуҳбат бўлган. 2009 йилда тўғри йўлдан адашган кимсалар элимиз ардоғидаги имомга суииқасд уюштириб, у киши оғир хаста бўлиб ётиб қолди. Имом-хатибнинг кейинчалик ҳикоя қилишича, ўша кезлар Ислом Каримов у кишини яқиндан қўллаб-қувватлаб, улкан кўмак ва далда берганлар. Бу икки инсонни самимий ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, миллатпарварлик каби фазилатлар бирлаштириб турган, десак хато бўлмайди.
Анвар қори марҳум Юртбошимизнинг миллий ўзликни англаш, муқаддас динимиз софлигини асраш, улуғ алломаларимизнинг хоки ётган масканларни муқаддас зиёратгоҳларга айлантириш, уларнинг мустабид тузум даврида тақиқ ва таъқибга учраган бой илмий-маънавий меросини тиклаш, юртимиздаги масжид ва мадрасаларни обод қилиш йўлидаги хайрли ишларини зўр мамнуният ила қабул қилган, уларда бевосита қатнашган эди. Хусусан, Ислом Каримов ғоя ва таклифлари асосида Тошкентда қад ростлаган муаззам «Минор» масжиди қурилиши жараёнида ҳам Анвар қори Турсунов фаол иштирок этганди. Атоқли имом ёзган хотирасида Биринчи Президентимиз масжид қурилишининг бошидан охирига қадар меъмор ва усталарга қимматли тавсия ва кўрсатмалар бериб борганларини ёдга олган, марҳум Юртбошимизни «Оллоҳ таоло ато этган ноёб иқтидор, тафаккур ва салоҳиятга эга зот»,—дея таърифлаган эди.
Ислом Каримов аҳволлари оғирлашган кезларда имом-хатибимиз «Минор» масжидининг бир неча қориси билан келиб, 12 соат мобайнида Қуръони Карим сураларини тиловат қилишган эди. Ислом Каримов омонатларини топшириб, боқий дунёга рихлат қилганларида ҳам Анвар қори у кишининг ёнларида бўлганлар. Ўша паллада имом-хатиб Биринчи Президентимизнинг майитини у киши хуш кўрган жаннат гуллари – райҳонларга буркаган эди ва қорилар билан тонгга қадар Қуръон ўқиб чиққанлар.
Анвар қори Биринчи Президентимизнинг жасадларини ювишда қатнашгани ҳам тасодиф эмас. Имом-хатиб кейинчалик Ислом Каримовнинг юзларида табассум зуҳур этгани, ювиш чоғида эса қошлари қалинлашиб, юзлари ёришиб кетганини сўзлаб берган эдилар. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.
 

Мавзуга оид

  1. Анвар қорини хотирлаб: дуоси мустажоб инсон эди
    Бу Анвар қори аканинг ўзи сўзлаб берган воқеа. Энди бевосита ўзимиз гувоҳ бўлган ҳодисага эътибор қилинг. Бу йил қишда ёғингарчилик кам бўлиб кунлар исиб кетгани эсингизда. Шундай кунларнинг бирида жума намозини “Минор” масжидида ўқидик. Намоз сўнггида Анвар қори ака совуқ ҳаво ва қор ёғдиришини сўраб дуо қилди. Масжидга киргунча иссиқ ҳаводан бир оз лоҳасланиб турган эдик. Чиққанимизда иккита жаноза бор экан. Жанозани ўқигунимизча ҳаво шу қадар совидики, ҳатто совқотиб қолдик. Бирор соат ўтганидан сўнг қор аралаш ёмғир қўйиб берди. 
    2018-06-20 19:07:32914
  1. Ислом бобомни хотирлаб

    Наманган вилояти ўлкашунослик музейида ёш ҳунарманд-кулол Маржона Абдуллажонованинг илк шахсий кўргазмаси ташкил этилди. У "Ислом бобомни хотирлаб" деб номланган. 

    2016-10-25 08:42:56763
  1. Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Амударё орқали ўтган янги кўприкларни очди

    Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Амударё орқали ўтган янги темир йўл ва автомобиль кўприкларини очди.

    2017-03-07 19:38:34540
  1. Муҳаммад Али она шаҳрида охирги манзилига кузатилди

    4 июнда 75 ёшида оламдан кўз юмган афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг тобути у ўсиб-улғайган она шаҳри Луисвилл кўчалари бўйлаб олиб ўтилди.

    2016-06-11 08:41:311109

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz