NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Аҳоли саломатлиги йўлида

Июль 13
07:49 2016

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган патронаж ойлиги тадбирлари Наманган вилоятида ҳам юксак савияда ташкил этилмоқда. 

Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири сифатида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. 

Бу жараёнда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида амалга оширилаётган тиббий-маърифий тарғибот ва профилактик тадбирлари алоҳида аҳамият касб этаётир. “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган патронаж ойлиги ҳам шундай тадбирлардандир. 

– Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган мазкур ойликдан кўзланган мақсад аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга йўналтирилган амалий ишлар кўламини янада кенгайтириш, фертиль ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, болалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож беморлар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий-маънавий кўмак беришдан иборат, – дейди Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солихон Мўминов. – Президентимиз раҳнамолигида мустақиллик йилларида тиббиёт тизимида аҳолини тиббий патронаж ёрдами билан қамраб олиш бўйича замонавий тизим яратилди. Ўтган давр мобайнида вилоятда 217 қишлоқ врачлик пункти, 13 оилавий, 12 туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари ташкил этилиб, уларнинг моддий-техник базаси замонавий андозаларда мустаҳкамланди. 

Айни пайтда ушбу бирламчи тиббий-санитария бўғинида тиббий кўрикларни ташкил этиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилаётир. Тиббий патронаж ёрдамини ташкил этишда жаҳоннинг тараққий этган мамлакатларидаги илғор тажрибалар чуқур ўрганилиб, мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг замонавий тизими шакллантирилди. Бугунги кунда бу соҳада 660 га яқин умумий амалиёт шифокори, 1 минг 440 дан зиёд ўрта тиббиёт мутахассиси аҳолига самарали хизмат кўрсатмоқда. 

Патронаж ойлигининг самарадорлигини таъминлаш учун ойлик тадбирларига вилоят, туман, шаҳар стационар муассасалари ҳамда диспансер ва шифохоналарнинг 2 минг 780 дан зиёд шифокори, 4 минг 200 ўрта тиббиёт ходими жалб этилган. Ойлик давомида хонадонларга қатновларни амалга ошириш билан бир қаторда, ушбу хонадонларнинг тиббий-ижтимоий ҳолатини ўрганиш, аҳоли саломатлиги ҳамда касалликни юзага келтириши мумкин бўлган омиллар, мавжуд муаммолар ечимини топиш ва уларни бартараф этиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларига ахборот киритиш ва тегишли чоралар белгилаш вазифалари амалга оширилади. 

Ойлик доирасида маҳаллаларда, ўқув муассасалари ва корхоналарда соғлом турмуш тарзи асослари тарғиботи бўйича тадбирлар ташкил этилади. 

 

 

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА 

Мавзуга оид

  1. Аҳоли саломатлиги доимий эътиборда

    Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Ғайрат” қишлоқ врачлик пункти ҳудуддаги 14 минг 600 дан зиёд аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда. 

    2016-08-11 19:09:191081
  1. Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўлида юк поездлари ҳаракатланмоқда

    11 июлдан бошлаб янги «Ангрен-Поп» темир йўл тармоғи бўйлаб юк поездлари ҳаракати амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати хабар қилди, деб ёзади kun.uz.

    2016-08-23 12:24:37844

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz