NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Самарқанд: Каттақўрғон ҳокими ва прокурори нима қилишмоқда? 00:57 22/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Каттақўрғон шаҳар прокурорининг қатор фармойишлари замирида шу ислоҳотлар билан боғлиқ муаммоларни кун ичида ҳал этиш одамларни эртанги кунга порлоқ келажагимизга ишонтириб, ислоҳотларни аввал ўзимиздан бошлашимиз лозимлигини тарғиб этиб келинмоқда.

Батафсил
Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда 13:28 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди.

Батафсил
Наманганда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди 09:42 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. 
 

Батафсил
ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ 09:50 20/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди.

Батафсил
Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ 17:33 18/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.

Батафсил

Аҳолиси оч қолмайдиган шаҳар

Май 29
17:45 2017

Аҳолиси оч қолмайдиган шаҳар ҳақида эшитганмисиз? У шаҳар сиз ўйлагандек Бирлашган Араб Амирлиги ҳам эмас, Саъудия Арабистони ҳам эмас ва ҳаттоки дунёнинг кўзга кўринган АҚШ, Англия ва бошқа бадавлат мамлакатлар ҳам эмас. У “Раҳмоннинг халили” деган номни олган Пайғамбарнинг яъни, Иброҳим алайҳиссаломнинг юрти Фаластиндир.

Фаластиннинг Халил шаҳрида жойлашган “Такиятул халил” ошхонасида ҳар куни 1000 дан ортиқ муҳтож ва бечора оилалар бепул овқат билан таминланади. Рамазон ойида эса, бу саховатдан баҳраманд бўладиган оилалар сони 3000га етади. Бир кунда ўртача 600 кг гўшт пиширилиб муҳтожларга тарқатилади. Рамазонда эса, 3000 кг га яқин гўшт пиширилади. Ҳар куни турли хил овқатлар пиширилади. Овқатлар пешин намозидан сўнг тарқатилади. Бу ошхонага келган бирор киши қуруқ қўл билан қайтмайди.

Айтилишича, ушбу ошхонанинг тарихи Иброҳим алайҳиссаломнинг даврларига бориб тақалади. Аслида, ошхона ўрнида Иброҳим алайҳиссаломнинг муҳтож ва мискинларни меҳмон қиладиган жойлари бўлган. Кейинчалик, аниқроғи Салоҳиддин Айюбий даврларида (1279 ҳижрий санада) Султон Қонун Солиҳий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ошхонани бино қилганлар.

Тарихдан маълумки, Иброҳим алайҳиссалом меҳмондўст, ҳар куни муҳтожларни овқат билан сийлаганлари учун Абу зойфан яъни, Меҳмонлар отаси номини олганлар. Иброҳим алайҳиссаломнинг баракалари ушбу шаҳар ва шаҳардаги саховатпеша инсонларда ҳам намоён бўлган.

Манба info.islom.uz

Мавзуга оид

  1. “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 17:20:19783
  1. Ўзбекистон аҳолиси сони қарийб 32 миллион нафарга етди

    Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2016 йил 1 июль ҳолатига 31807,0 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 231,7 минг кишига ёки 0,7 фоизга ўсган. 

    2016-07-21 09:42:18656

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz