NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Сизга ЯНА ҚАНЧА ҚУРБОН КЕРАК АМАЛДОРЛАР? 02:09 23/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

- Ўзимизда ишлаган пулига янги уйни тиклаб бўлармиди, узоқда бўлса ҳам дуо қилиб ўтирибман ўзи асрасин деб...

Батафсил
Қишлоқ оилавий поликлиникалари номигами? Депутатлар иш пайтда шифокор ва ҳамшираларни нега топа олишмаётир! 15:33 22/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

- Патронаж ҳамшираларининг иш фаолиятини қониқарли деб бўлмайди, ўрганишимиз натижасида туманда кичик тиббиёт ходимларини махсус сумкалар билан таъминланганлик даражаси ўртача 60 фоизни ташкил қилиши маълум бўлди, - дейди Шуҳрат Тўхтабоев. – Бу эса патронаж ҳамшираларининг хонадонларда бўлиб, аҳолини сифатли тиббий кўрикдан ўтказишларига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Мисол учун, “Дўмса” ҚВПда 11 нафар патронаждан 5 нафарида, 9-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида 14 нафар патронаждан 8 нафарида сумка бор холос. Сумкалар билан таъминланмаган патронаж ҳамширалар эса ўз ҳисобидан тегишли жиҳозларни сотиб олишган. Ушбу масалани ижобий ҳал этиш юзасидан туман ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига тегишли топшириқ берилди.

Батафсил
ХАЛҚ ТАЛАБИ – ҲАҚ ТАЛАБ 15:18 22/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шунингдек, Нодир Мухторов “Ёшлик”, “Толлиқ”, “Қўғаликўл” маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб, ўтказган очиқ мулоқотларида ҳам бир қатор масалалар ўз жойида ҳал қилди.
 

Батафсил
Наманган шаҳридаги номсиз маҳалла ёҳуд тўрт йилдан бери муаммолар гирдобидаги аҳолининг арзу додини ким эшитади? 01:04 22/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бизни уйларимиз бузилиб ўрнига янги бинолар тушишини айтишганда на қувонишимизни, на хафа бўлишимизни билмаганмиз. сабаби биз барча шароитларга эга уйимизни ташлаб ҳокимият томонидан ажратиб берилган мана шу жойларга кўчиб чиқдик, бу ерда яшаш учун умуман шароит йўқ, лекин уйларимиз бузилишидан олдин бизга бошқача ваъдалар берилган эди

Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ ХАМДА БАНДЛИК БОШ БОШҚАРМАСИ ХАМКОРЛИГИДА "БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ" ЎТКАЗИЛДИ 13:48 20/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ёшлар бандлигини таъминлаш, айниқса уюшмаган ёшларни, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганлар, махсус ҳисобга олинганларни бандлигини таъминлаш бўйича Косонсой туман Иқтисодиёт коллежида 2018 йилнинг 19 январъ куни “Бўш иш ўринлари ярмаркаси”ташкил этилди.

Батафсил

Ҳар қандай назоратнинг самарадорлиги унинг объекти ва субъектлари ҳамда чегараларини аниқ белгилаб қўйилишига боғлиқ

Июнь 05
21:36 2017

5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни

Мазкур сана муносабати билан Ўзбекистон экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Қодирхон СЎПИЖОНОВ мухбиримизга қуйидагиларни гапириб берди.

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонуни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, унинг прогноз қилинаётган ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланилиши ва кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни хабардор қилиш; табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда давлат экологик дастурлари ва бошҳа экологик дастурларнинг амалга оширилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг иштирокини таъминлаш имконини беради, - дейди Қ. Сўпижонов. Маълумки, ҳар қандай назоратнинг самарадорлиги унинг объекти ва субъектлари ҳамда назорат чегараларининг аниқ белгилаб қўйилиши билан бевосита боғлиқ. Қонун билан экологик назоратнинг давлат, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик назорат турлари мавжудлиги мустаҳкамланди ва экологик назоратнинг ҳар бир тури қайси субъект томонидан амалга оширилиши, субъектлар ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди. Шу билан бирга, мазкур ҳужжатга мувофиқ, экологик назоратни амалга оширишда экологик назоратнинг жамоатчи инспектори институти ташкил этилмоқда.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган қонун ва қонуности ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида аҳолини, айниқса, ёшларнинг экологик билим ва маданиятини янада юксалтириш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда улар иштирокини фаоллаштириш, бу билан экологик қонун бузилишининг олдини олиш мақсадида Экоҳаракатнинг  вилоят ҳудудий бўлими қошида Ўзбекистон экологик ҳаракати, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари аҳолисининг экологик хабардорлиги, экологик маданияти ва билим даражасини оширишга қаратилган Ахборот-ресурс маркази ташкил этилди.      

Ўтказилган тадбирларимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси депутатлари бизни қўллаб-қувватладилар. Бунда бизга яқиндан кўмакдош бўлган Экоҳаракат фаоллари, экология ва тиббиёт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳамкорликларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Тасдиқланган режага мувофиқ водий вилоятлари ҳудудий бўлинмаларининг тажриба алмашиши  ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Режа асосида ҳудудий бўлинмамиз Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлиб, бўлинмалар фаолияти билан танишиб, тадбирларда иштирок этиб келди. Шунингдек, ушбу вилоятлар вакиллари Наманганда бўлиб, ҳудудий бўлинманинг иш фаолияти билан батафсил танишиб чиқишди.

Мустақил Ўзбекистонимизнинг дунё ҳамжамияти олдида мавқеи ортишига унинг ўз фуқароларига нисбатан ғамхўрлик қилишдек олижаноб фазилатларини бир намоёндаси сифатида ташкил қилинган экоҳаракат ҳар бир фуқаронинг  қулай табиий атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқига эга бўлиши, аҳоли саломатлигини яхшилашга, уни муҳофаза қилишга, мавжуд бойликларимиз ва табиатимизнинг серқирра ресурсларнинг барча манбаларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларни «Соғлом муҳит – инсон саломатлиги» ғояси остида сафарбар қилишга интилмоқда.

Мўминжон СУЛАЙМОНОВ

Мавзуга оид

  1. Тўрақўрғонда ҳар бири 450 мегаваттга эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси қурилмоқда

    Миллий матбуот марказида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради  ЎзА. 
     

    2016-08-10 11:06:08841
  1. Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашув

    Хабарингиз бор бугун Ўзбекистон ҳамда Тожикистон миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Жамоалар Тошкентда учта учрашув ўтказишади. Хусейн Шодиев бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси вакилларимизга қарши учрашувга Душанбе шаҳрида тайёргарлик кўришди. Қўшниларимиз Тошкентга 14 нафар футзалчи билан ташриф буюришди.

    2016-07-12 13:29:26697
  1. «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:3: Жанговар дуранг қандай қайд этилди?

    Бугун Олий лига 21- тур ўйинлари доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилди.

    2016-09-09 22:58:45684
  1. Америкалик журналист ва унинг таржимони Афғонистонда ўлдирилди

    АҚШнинг Миллий жамоатчилик радиоси (NPR) журналисти Дэвид Гилки ва унинг таржимони Забиҳулла Таманна Афғонистонда ўлдирилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» радиостанция матбуот хизматига таяниб.

    2016-06-06 10:41:07684
  1. "Доктор-А" Med hospital клиникасининг сифат ва самарадорлиги
    Лойиҳа қиймати 17 миллиард 800 миллион сўм бўлган мазкур клиника шаҳарнинг Шимолий Фарғона айланма йўли ўтган ҳудуди, яъни Тошкент, Андижон, Фарғона томонлардан келувчилар учун ҳам қулай манзилда барпо этилди.
    2017-11-11 13:49:331673

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz