NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси қуйидаги компьютер техникаларини харид қилиш бўйича эълон қилади 08:59 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси

Батафсил

Ҳар бир фуқаронинг давлат учун қадрли, эътибор ва ғамхўрлик остида эканлигини англаши учун ҳалқ ичига янада чуқур кириб боришимиз лозим!

Июль 12
11:55 2017

Наманган шаҳри тўрт секторга бўлинган ҳолда “Йўл харитаси” бўйича ўрганиб чиқилаётгани ҳақида аввал хабар бергандик. Бугун  Наманган шаҳар ИИБ бошлиғи Муҳаммаджон Дадажонов раҳбарлигидаги сектор ҳудудига кирувчи “Маданий” маҳалласида эрта тонгдан қизғин иш бошланди. Ҳар бир хонадонга ташриф, аҳоли билан суҳбат, ёшларни иш билан таъминлаш, камхарж оилаларга моддий кўмаклар, кредит ажратиш, ногиронлар ҳолидан хабар олиш, жиноятга мойил шахслар, низоли оилаларда профилактик суҳбатлар ўтказиш бўйича тезкор иш ташкил этиш.

7:00даги қисқа йиғинда ИИБ бошлиғи М.Дадажонов ўндан ортиқ соҳавий тузилмалардан ташкил топган  100 кишилик ишчи гуруҳ аъзоларига кун давомида амалга ошириладиган ишлар юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берди.

“Ҳурматли ишчи гуруҳи аъзолари, шу нарсани билингки, сиз ишлисиз, ҳар ойда оладиган ойлигингиз бор, таъминотингиз бор. Танишларингиз ҳам етарли. Муаммоларингизни ҳал этишда етарли тажрибангиз бор. Энди шундай тушунчани аҳолига ўргатишингиз, уларни холидан хабар олиб, ишсизни ишли қилишга, камхаржга моддий ёрдам беришга, муаммоли масаласи борларга ечим топиб беришга ўзи хиссангизни қўшишингиз зарур.   Ҳар бир фуқаронинг давлат учун қадрли, эътибор ва ғамхўрлик остида эканлигини англаши учун ҳалқ ичига янада чуқур кириб боришимиз лозим”, - деди М.Дадажонов.

Сектор раҳбари иштирокида хонадонлардаги аҳволни ўрганиш жараёнида шундай иш ташкил этилдики, бир вақтнинг ўзида кам таъминотли оилаларга кўп томонлама ёрдам берилди.

Маҳалланинг Иброҳим Мажидов кўчаси 36-уйда яшовчи 83 ёшли онахон Сабохон Каримова бутун умри давомида колхозда ишлаб, меҳнат қилган. Ҳозирда ўғли ва келини, набиралари билан яшаб келади. Қаричилик, йиллар ўтиши онахоннинг соғилиғига таъсир  қилмай қолмаган. Шу боис  хонадонда уй шифохонаси ташкил этилди. Ўн кун давомида зарур врач ва ҳамширалар навбатчилик ташкил этган ҳолда Сабохон аяни даволайдиган, шаҳар тиббиёт бирлашмаси эса дори-дармонлар билан таъминлайдиган бўлди.

Онахоннинг  набираси Билолхон Юсупов янги ҳаёт қурмоқда. Август ойида бу хонадонда катта тўй бўлади. Шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдулходи Иминов Билолхонга оилавий ҳаёт ҳақида тушунча берди. Соғлом турмуш тарзи аҳамиятлари ҳақида гапириб, шу куниёқ икки ёшни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишни ташкил этди. Тўй арафасида эса маҳалладан тўёна тариқасида икки қоп ун, 20 кг. ёғ, шаҳар ИИБ томонидан моддий ёрдам  бериладиган бўлди.

Шу кўчанинг 1-ўтиш йўли, 3-тупигида яшовчи 72 ёшли отахон Раҳмонжон ота Абдувалиев ҳам уй шифохонаси режимида 10 кун даволатиладиган бўлди. Унинг ишсиз келини Ҳабиба Ҳамидованинг меҳнатда бандлиги шу жойнинг ўзида таъминланди. У ўз уйига яқин бўлган 9-оила поликлиникасида санитар сифатида куннинг иккинчи ярмиданоқ иш бошлайдиган бўлди.

Муаммони қаранг, маҳалланинг диний-маърифий ва маънавий-аҳлоқий  масалалар бўйича маслаҳатчиси Маъмура Жўраеванинг ўзи бир неча йиллардан бери турар-жойинг кадастр ҳужжатини қилдиролмаётганлигини билдирди. Негаки, ҳозирда икки қўшни яшаб келаётган ҳовли-жойлар бир планда қолиб кетган. Ушбу масала юзасидан мутасадди ташкилотга топшириқ берилди ва куннинг ўзида масала ечиладиган бўлди.  

 

Анвар ИКРАМОВ,

"ИДЕАЛ" студияси (фото).

Мавзуга оид

  1. Тўрақўрғонда ҳар бири 450 мегаваттга эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси қурилмоқда

    Миллий матбуот марказида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради  ЎзА. 
     

    2016-08-10 11:06:08865
  1. Косонсойда ҳалқ кўтаринкилиги ёҳуд тунни кунга улаб қилинган меҳнатлар самараси ҳақида

    Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан юртимизнинг туризм салоҳиятини янада тараққий топтириш асносида қисқа давр ичида асрга татигулик ислоҳотлар амалга оширилди. Ва бу ислоҳотлар ўз натижасини бермоқда. Косонсой улуғ авлиёлар юрти. Бу заминда оламга донғи кетган уламолар таваллуд ва сўнгги манзил топган. Хуллас Косонсой - Ўзбекистонда, нафақат Ўзбекистонда балки бутун дунёда туризм янги йўналиши ЗИЁ-ЭКО-ТУРИЗМнинг нодир масканидур!

    2017-12-29 16:17:332031
  1. Галдаги вазифа янада масъулиятли

       Юрт мустақиллиги шубҳасиз тинчлик ва фаровонлик, тараққиёт ва ривожланиш омили бўлди. Биз бугун ҳақли равишда Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан фахрлана оламиз. 

    2016-07-23 14:08:37597
  1. ЭЪЗОЗ, ЭЪТИБОР, ЭҲТИРОМ

    Наманган “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан "Оммавий ахборот воситаларида миллий тикланиш ғоясини тарғиб этишнинг долзарб вазифалари" мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

    2016-06-27 16:08:43689
  1. Хитой Ўзбекистон И.Каримовнинг бошлаган ишини давом эттиришига ишончи комил эканлигини билдирди

    2 сентябрь жума куни 78 ёшида ҳаётдан кўз юмган юртбошимиз Ислом Каримов 3 сентябрь куни Самарақанд шаҳрида дафн этилди. Дафн маросимда Хитой Халқ Республикаси номидан Давлат  кенгаши раҳбарининг ўринбосари Чжан Гаоли иштирок этди.

    2016-09-04 10:08:33657

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz