NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Ҳар бир гектар майдонга 5 та янги иш ўрни: Наманган тажрибаси Ўзбекистонда бандлик муаммосини ҳал этади!

Январь 07
17:01 2017

Аҳолининг бандлиги муаммоси нақақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг юқори ривожланган мамлакатларида ҳам долзарблик касб этаётган масалалардан биридир. Фан ва технологиянинг ривожланиши натижасида қўл меҳнатидан автоматлаштирилган тизимларга ўтишнинг ортиб бориши натижасида янги иш ўринларини мунтазам яратиш ва меҳнат бозорини таҳлил этиб боришгина бу борада силжишни таъминлайди.

Ўзбекистонда саноат ва қишлоқ хўжалигининг тезкор ўсиши, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиш  натижасида юқори тезликда ривожланиши туфайли жадал ўсиб бораётган меҳнат ресурсларини иш ўринлари билан таъминлаш учун доимий иш ўринлари яратиб келинмоқда. «Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури» ҳамда «Аҳоли бандлиги дастури» доирасида коллеж битирувчилари, аҳолининг ишга эҳтиёжманд қисмининг талабларига мос равишда меҳнат бозори сиёсати олиб борилмоқда.

Наманган вилоятида ҳам бу борада олиб борилаётган ишлар доирасида янги тажрибага қўл урилмоқда. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2016 йил 29 декабрда бўлиб ўтган сессиясида бу борада қабул қилинган  қарорда Ўзбекистон учун янгилик сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган тажрибага старт берилди, деб ёзади vodiymedia.uz.

Косонсой тумани ҳокими Баҳодир Юсуповнинг вилоятдаги пахта ва ғаллачилик ҳамда боғ-ток йўналишидаги фермер хўжаликларида ҳар гектарига 5 тадан иш ўринлари яратиш бўйича берган таклифи инобатга олиниб, Косонсой тумани мисолида бир ойлик муддатда пахта ва ғаллачилик ҳамда боғ-ток йўналишидаги фермер хўжаликларини ҳар гектар майдонга 5 нафар ишчини ўзаро келишув асосида, меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишга қабул қилиш ишларини белгиланган тартибда ташкил этилишига қарор қилинди ва ушбу туманда намунали иш тажрибаси асосида семинар ўтказиш режалаштирилди.

Бу тажрибанинг 76 мингдан зиёд фермер хўжалиги мавжуд бўлган Ўзбекистон бўйлаб оммалашиши иш билан бандлик масаласининг ечимига кўмаклашиш билан бирга фермер хўжаликларининг тизимли ишлаши ва самарадорлигининг ошишига ҳам ҳисса қўшиши муқаррар.

Мавзуга оид

  1. Тўрақўрғонда ҳар бири 450 мегаваттга эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси қурилмоқда

    Миллий матбуот марказида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради  ЎзА. 
     

    2016-08-10 11:06:081034
  1. Бартомеу: Месси «Барселона»да қанча қолишни ўзи ҳал қилади

    «Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу клуб Лионель Месссига қачон янги шартнома таклиф қилишини айтди.

    2016-09-09 17:26:51747
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371078
  1. Леонардо Ди Каприо Румийни, Роберт Дауни унинг устози ролини ижро этади

    «Гладиатор» фильми сценарий муаллифи Дэвид Францони айни дамда шоир ва сўфий Жалолиддин Румийнинг шахсий ҳаёти ва ижод йўллари ҳақида ҳикоя қилувчи фильм сценарийсини ёзишга киришган

    2016-06-15 10:10:13935
  1. Наманган вилоятида жорий йилнинг олти ойида 18 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди

    Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги, саноат, кичик бизнес ва бошқа йўналишларда амалга оширилган лойиҳалар асосида жорий йилнинг олти ойида 18 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди. 

    2016-07-22 14:32:06976

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz