NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил
"Тонировка" масаласида қарор қабул қилинди 18:34 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил

АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАРНИ КИМЛАР ОЛИШИ МУМКИН?

Январь 08
19:21 2018

Ҳозирда шаҳарларда арзон уй жойлар қурилмоқда. Уни кимлар олиши мумкин, аризани кимга топшириш керак? Илтимос шу ҳақда маълумот берсангиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарорига асосан шаҳарларда қурилаётган 5, 7 ва 9 қаватли арзон кўп квартирали уйлардаги квартираларни жисмоний шахсларга бириктириш шаҳар, туман ҳокимликларида тузилган ҳудудий комиссия томонидан амалга оширилади.

Кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш учун турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс ҳудудий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • ариза;
  • қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;
  • уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахснинг қуйида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар:
  • ўз уй-жойининг йўқлиги ёки эскирган уйларда яшаш;
  • бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;
  • кўп болали оила;
  • она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;
  • ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
  • оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;
  • турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги. таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар.
  • Ҳудудий комиссия ҳар йили:
  • жорий йил Дастури доирасида қурилаётган кўп квартирали уйлардаги барча квартираларни бириктиришни 1 февралгача бўлган муддатда тугаллайди;
  • бўлажак йилда қуриладиган кўп квартирали уйдаги барча квартираларга потенциал қарз олувчиларнинг тўлиқ рўйхатини

1 апрелгача банкка тақдим этади.

Жисмоний шахс дастлабки бадал маблағларини унга квартира бириктирилгандан кейин 60 календарь кундан кечикмай 20406-сон алоҳида жамғарма депозит ҳисоб рақамига тўлаши шарт.

Квартира қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал тўланмаган тақдирда ҳудудий комиссиянинг квартирани жисмоний шахсга бириктириш ҳақидаги протокол қарори ўз кучини йўқотади.

Мавзуга оид

  1. Геосиёсий кучларнинг Марказий Осиёдаги тўқнашуви: Афғонистон шимолидаги нотинчликдан кимлар манфаатдор

    Қундуз вилояти стратегик жиҳатдан ўта аҳамиятли жойлашувга эга бўлиб, айнан шу жойда минтақанинг исталга ҳудудига ўтиш имконияти берувчи йўллар мавжуд. Ўтган асрнинг 30-йилларида Туркистон миллий озодлик ҳаракати вакиллари шу ердан маскан тутиб, ўз ҳарбий ҳаракатларини мувофиқлаштириб борганлар. Бундан ташқари 1979-1989 йилги совет-афғон қарама қаршилиги даврида энг муҳим ҳарбий операциялар шу ерда ўтказилган.

    2017-05-28 23:26:196013
  1. Ҳиндистонлик миллиардер уйни электр қуввати билан 24 соат таъминлай оладиган жуда арзон ихтиро кашф қилди

    Одамлар аксари ҳолатларда энергиянинг қиммат туриши ва “машғулотларга вақт ажрата олишмаётганликларидан” нолиб туришади. Ушбу икки хил муаммони бир вақтнинг ўзида ҳал этиш йўли топилди.

    2016-07-29 11:54:40958

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz