NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда интизомли солиқ тўловчилари муносиб тақдирланмоқда 19:42 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Cолиқ сиёсатини амалиётга жорий этишда интизомли солиқ тўловчи сифатида намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёл ҳисобчиларга бошқарманинг “ташаккурнома”си тақдим этиб келинмоқда.
Батафсил
Маст юрган ҳайдовчи қамоққа "кузатилди"... 19:09 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчи йўлда транспортни бошқара олмай, бирор бегуноҳ кишини уриб юборганда нима бўларди?!
Батафсил
"Ko'ngil ko'zi" – кўзи ожизлар учун улкан имконият демак! 13:08 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наврўз арафасида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан махсус мактаб-интернат ўқувчиларига совғалар топширилди. Болаларга аудио-эртакларни ўзида жамлаган колонкалар ҳамда Брайл шрифтида чоп этилган ўзбек эртаклари тўплами тақдим этилди.

Батафсил
Эълонлар рукни 10:05 18/03/2019
Батафсил
Ёшлар иттифоқининг масъул ходими туман ҳокимига ўринбосар бўлди 18:22 17/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши масъул ходими Фахриддин Йўлдошев Мингбулоқ тумани ҳокимига ўринбосар бўлди.
Батафсил

Ҳасанбой Дўсматов ва Руслан Нурудинов “Chevrelot Gentra” автомашиналарининг калитлари топширилди

Сентябрь 01
19:09 2016

Бугун Ўзбекистоннинг барча гўшаларида байрам шукуҳи ҳукм сурмоқда. Энг улуғ, энг азиз байрам кунида Андижонда ҳам кўплаб тантаналар бўлиб ўтди, деб хабар беради kun.uz.

Вилоят марказида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпиада баҳсларида чемпионликни қўлга киритиб, жаҳоннинг энг нуфузли спорт мусобақасида юрт байроғини юқориларга кўтарган Ҳасанбой Дўсматов ва Руслан Нуридиновни шарафлаш тадбири бўлиб ўтди.

Анжуманда кенг жамоатчилик вакиллари, фаол ёшлар иштирок этишди. Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов йиғилганларни Мустақилликнинг 25 йиллик байрами билан табриклаб, чемпионларни эришган ғалабалари билан қутлади.

Ҳасанбой Дўсматов ва Руслан Нурудинов ўзлари эришган ютуқлар спортга бўлган юксак эътибор натижаси эканини таъкидлаб ўтишди. Ҳар икки чемпионга вилоят ҳокими совғаси “Chevrelot Gentra” автомашиналарининг калитлари топширилди.

Бугун шунингдек, Андижон шаҳрининг Сой даҳасида янги қиёфадаги Абдулҳамид Чўлпон номи билан аталувчи маданият ва истироҳат боғи ҳамда янги Мустақиллик кўчасининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.

Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид

  1. Рио-2016: Ҳасанбой Дўсматов бокс мусобақасининг 1/4 финалига чиқди

    Рио-де-Жанейродаги Олимпиаданинг бокс мусобақаларининг 49 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Ҳасанбой Дўсматов 1/8 финалда мексикалик рақибини ютиб, чорак финалга йўл олди.

    2016-08-09 08:30:341137
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401977
  1. Руслан Нуриддинов Олимпия ўйинлари рекордини янгилаб Ўзбекистон делегацияси ҳисобига иккинчи олтин медални тақдим этди

    Оғир атлетика бўйича ўтказилган беллашувларда вазни 105 кг гача бўлган спортчилар баҳсида бир йўла икки ҳамюртимиз жаҳон чемпиони, бутунжаҳон Универсиадаси ҳолиби Руслан Нуриддинов ва Иван Ефремовлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. 

    2016-08-16 09:12:311040
  1. Руслан Нурудинов "Дунёнинг энг яхши оғир атлетикачиси" бўлиши учун овоз беринг!

    Халқаро оғир атлетика федерацияси расмий веб-сайтида “2016 йилнинг энг яхши оғир атлетикачиси”ни аниқлаш бўйича онлайн овоз бериш бошланди!

    2017-01-14 17:50:35972
  1. Ҳоким ўринбосарларига хизмат автомашиналари калитлари топширилди

    Мамлакатимизда давлат идоралари ходимларига қулай меҳнат шароитлари яратиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарларининг фаоллиги, ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида уларга хизмат машиналари ажратилди.

    2018-02-16 22:30:001917

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz