NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

Асқарали Жўраев: Туманда иш билан банд бўлмаган ёшу ўрта ёш қолмайди. Уч дарёдан сув ичувчи САРИОСИЁ дунёда ягона!!!

Ноябрь 17
13:47 2017
Сариосиё. Бу ном ва туман мени диққатимни жалб этди. Яна бир нарса. Уч дарё  – Тўпаланг, Обизаранг, Сангаракдан сув ичадиган аҳоли  билан яқиндан танишиш. Сафарга чиқдик. Нега Сариосиё? Оддий аҳолиси билан учрашганимизда билдикки, Сариосиё дегани бу тегирмон боши экан. Диққаттингизни жалб этишга мажбурмиз. Тегирмон боши бўлсада, бу уч дарёнинг ўз бағрида олган Сариосиёдир. Дарвоқи, Сариосиёдан буюк  шахслар чиққанлигини ҳам айтишимиз зарур. Мисол учун, кураш бўйича жаҳон чемпиони Муҳсин Ҳисомиддинов, улуғ ва бетакрор шоирларимиз Сирожиддин Саййид ва Аҳтамқул Каримов, Бокс бўйича Осиё чемпиони ҳамда жаҳон мусобақасининг қатнашчиси Баҳодир Жалолов ушбу уч дарёдан сув ичиб мамлакатимизда, қолаверса жаҳонда машҳур бўлган шахслардир.
 
 
Тонгги соат Олтида туман ҳокими Асқарали Жўраев билан кўришдик. Суҳбатимиз асносида яқин келажак ичида Сариосиёнинг иқтисодиётида тубдан ўзгаришга юз тутишига амин бўлдик. Асқарали Чориевич туманга ҳоким бўлиб келганидан сўнг 5000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Йил охирига  қадар бу кўрсаткич яна ошади. 2018 йилги режаларга кўра эса ҳаётга тадбиқ этиладиган ишлаб чиқариш лойиҳалари асосида ўнг минглаб янги иш ўринлари яратилади.
 
 
“Туманда иш билан банд бўлмаган ёшу ўрта ёш қолмайди”, - буни баралла таъкидлай оламан дейди ҳоким. Қони қайноқ, ишга чанқоқлиги кўриниб турган фидойи раҳбар. Ўз сўзларини асослай кетди. Эшитиб, таҳлил қилиб, ўзимдаги маълумотлар билан солиштириб, бу фактлар ҳақиқат эканлигига амин бўлдим. Бу лойиҳалар ва янги режалар ҳақида катта мақола тайёрлаётганимизни сизга билдирган ҳолда мавзуни давом эттирамиз. Бу ҳақда ҳокимнинг биринчи ўринбосари Эркин ака Ҳасанов билан анча диллашганимиз бор.
 
 
Фикр-алмашинув жараёнимиз ҳоким кабинетига  секторлар раҳбарлари, туман прокурори ва ИИБ бошлиғи -  адлия маслаҳатчиси Баҳриддин Қароров ҳамда подполковник Фаррух Тоировлар кириб келишганида янада қизиб кетди. Шу онда менда савол туғилди: Уч сектор раҳбари тонгги соат олтида бир жойда жам. Улар ўзлари алоҳида назоратга олган ҳудудларда ишни “дўндириб” қўйишган. Лекин 4-сектор раҳбари қани? Бунга ҳар уч раҳбар бирдай жавоб берди: “Туман учун ҳаммамиз жавоб берамиз. Шу боис қайси секторда оқсоқлик бўлса, кучни бирлаштириб ёрдамлашамиз. Айни пайтда туман ДСИ раҳбари йиғилиш ўтказмоқда. Шу сабаб тонгги маслаҳатлашувга кела олмади”.
Бирдамлик бор жойда иш юради. Бу ҳақда батафсил мақола тайёрламоқдамиз: “Сариосиё-секторлар: Халқ давлатдан розими”!
Шу соат еттига бориб бормай ҳокимнинг ёрдамчиси Амрулло ака ҳамма тайёр эканлигини етказди. Мени дилимдан яна йиғилиш қилинса экан деган ўйни туйдим. Буни Асқарали Чориевич сезди гўё: “Анваржон биласизми, туманга келгач, ишни меҳнатга бўлган муносабатни ўзгартиришдан бошладим. Ходимларни меҳнатга яраша рағбатлантиришни йўлга қўйдим. Қайси ҳамкасбимизнинг таваллуд санаси келса, барча ходимлар ва сектор раҳбарлари тўпланиб табриклаймиз”.
 
 
Бунга биз жонли гувоҳ бўлдик. 15 ноябрь куни туман ҳокимининг капитал қурилиш, саноатни ривожлантириш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Нажмиддин Мамадиев 38 баҳорни қарши олди. Унинг барча дилдан ва самимий табриклади. Шу қатори биз ҳам!
 
 
Ижодий сафар, амалий ташриф давом этади. Кўрганларимиз кейинги мақолаларда. "Сендан кўп нарсани ўрганамиз Кўҳна ва Азим САРИОСИЁ"
Анвар Икрамов,
namnews.uz ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири

Мавзуга оид

  1. Президентнинг давлат маслаҳатчиси Наманганда сайёр қабул ўтказмоқда! Ечилмаган масаланинг ўзи қолмайди!
    - 2017 йил 03 июль соат 10:00 да Чуст тумани ҳокимлигининг фаоллар залида Чуст, Косонсой ва Поп туманлари учун;
    - 2017 йил 03 июль соат 18:00 да Наманган шаҳар ҳокимлигининг фаолар залида Наманган шаҳри ва тумани, Мингбулоқ тумани учун;
    - 2017 йил 04 июль соат 09:00 да Янгиқўрғон туман ҳокимлигининг фаолар залида Янгиқўрғон, Тўрақўрғон ва Чортоқ туманлари учун;
    - 2017 йил 04 июль соат 17:00 да Учқўрғон туман ҳокимлигининг фаолар залида Учқўрғон, Уйчи ва Норин туманлари учун.
    2017-07-03 09:58:551286
  1. Наманганда водийда ягона бўлган "Ибрат" мажмуасининг лойиҳаси якунига етди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида бўлиб ўтган сайловолди учрашувида бир қатор устувор 

    2017-01-05 09:44:421047
  1. Арнасой туманида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ дунёга келди

    Жиззах вилоятининг Арнасой тумани “Бахтли” маҳалласида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ – икки ўғил, бир қиз дунёга келди. Бахтиёр ота-она фарзандларига Ҳасан, Ҳусан ва Зулайҳо исмларини қўйишди. 

    2016-06-17 09:32:07959
  1. Индонезияда юз берган сув тошқинлари ва кўчкилар 43 кишининг ҳаётига зомин бўлди

    Индонезиянинг Ява оролида содир бўлган табиий офат қурбонлари сони 43 нафарга етди, яна 19 нафар киши қидирилаяпти, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги. Бундан аввал, 31 киши ҳалок бўлгани айтилганди. 

    2016-06-20 12:27:05957

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz