NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Атамбаев Мирзиёевга алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича чоралар учун миннатдорчилик билдирди

Октябрь 26
14:19 2016

Ўзбекистон Президенти в. б. ва Қирғизистон Президенти телефон орқали мулоқот қилди.

26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳамда Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбари матбуот хизмати хабар қилди. , деб ёзади «Газета.uz» Томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон раҳбариятининг икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларига қаратилаётган эътибор, давлатлар ўртасидаги дўстона қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдириб, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик ва равнақ тилади.

Қайд этиш жоизки, мулоқот бош вазир ўринбосари Адҳам Икрамов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистонга ташрифи куни бўлиб ўтди.

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълумотларига кўра, давлат чегарасидаги «Достук» назорат-ўтказиш пунктида делегацияни бош вазир ўринбосари Мухамметкалий Абулгазиев, бош вазир ўринбосари Жениш Разаков, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Данияр Сидиков, Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари раҳбарлари, шунингдек, оқсоқоллар, жамоат ва маданият вакиллари қарши олди.

Ўзбекистон делегацияси таркибидан Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти раҳбарлари, давлат органлари, маданият, спорт вакиллари, диний уламолар ўрин олган.

Ташриф доирасида қатор маданий-оммавий тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. Учрашувлар якуни бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.

Мавзуга оид

  1. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари хонадонма-хонадон ўрганилади, муаммолар аниқланиб чоралар ишлаб чиқилади

    Президент Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидаги чиқишида Бош вазир ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоевага кечиктириб бўлмайдиган бир қатор вазифаларни амалга оширишни топширди.

    2017-01-16 14:14:571006
  1. Сиёсий партиялар учун семинар

    Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 20:34:59977
  1. Бердимуҳамедов Мирзиёевга табрик йўллади

    Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни Президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади.

    2016-12-06 12:47:48510
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151139
  1. Туркия парламенти мамлакатнинг янги ҳукуматига ишонч билдирди

    Туркия парламенти 29 май, якшанба куни бош вазир Биноли Йилдирим томонидан шакллантирилган янги ҳукуматга ишонч билдирди. 550 депутатдан 315 нафари буни ёқлаб овоз берди, деб маълум қилди «Ведомости».

    2016-05-29 18:42:23817

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz