NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Самарқанд: Каттақўрғон ҳокими ва прокурори нима қилишмоқда? 00:57 22/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Каттақўрғон шаҳар прокурорининг қатор фармойишлари замирида шу ислоҳотлар билан боғлиқ муаммоларни кун ичида ҳал этиш одамларни эртанги кунга порлоқ келажагимизга ишонтириб, ислоҳотларни аввал ўзимиздан бошлашимиз лозимлигини тарғиб этиб келинмоқда.

Батафсил
Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда 13:28 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди.

Батафсил
Наманганда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди 09:42 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. 
 

Батафсил
ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ 09:50 20/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди.

Батафсил
Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ 17:33 18/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.

Батафсил

Қатардан хатар бормиди? Ёҳуд араб давлатларида ҳайратовур бирдамлик пайдо бўлгани ҳақида

Июнь 07
12:58 2017

Араб давлатлари азалдан кўп масалаларда бир ёқадан бош чиқара олмайдилар. Кўпинча кун тартибидаги масала ёки ҳодисага ҳар бир давлат ўз позицияси бўйича фикр билдириб келган. Июнь ойида ҳайратларнали воқеа содир бўлди. Бирданига Қатар давлати бутун арабларнинг душманига айланди қўйди. Икки кун ичида бир эмас, икки эмас тўққиз қардош давлат расмий Доҳа билан димпломатик алоқаларни узди.

Баҳрайн, БАА, Саудия Арабистони, Миср, Яман, Ливия муваққат ҳукумати, Мальдив Республикаси Маврикий ва Мавритания ислом республикалари шулар жумласидандир.

Барча қардошлари билан шу пайтга қадар яқин алоқада бўлиб келган Қатарнинг қисқа муддат ичида “халқлар душмани”га айланиб қолгани барчани ажаблантирмай қўймайди. Хўш Қатар ва бошқа араб давлатларини турли террорчилик гуруҳларини молиялаштиришлари ҳақидаги маълумотлар азалдан бўлган. Бу ҳеч кимга сир эмас. Лекин бир кунда бутун алоқаларни узиб, Қатар аҳолисини “шок”ка тушириш, Доҳани “тиз чўктириш” сценарийси ортида ким турганини барча яхши англаб етган бўлса керак.

Суриядаги вазият ижобий тарафга ўзгараётгани боис, минтақада янги уруш ўчоғини ёқиш истаги пайдо бўлдими қора геосиёсий кучларда? Араб давлатларининнг Қатар борасидаги фикрларининг бир жойдан “чиқиб” қолгани нафақат бизни, балки бутун дунёни ажаблантирмоқда. Уларнинг муросага келтириш учун Франция ва Германия раҳбарлари ҳаракатни бошлаб юборишгани вазиятни нақадар жиддий тус олаётганидан далолат бериб турибди.

Турли воситачилар аралашувида вазиятни нормаллашуви учун Саудия Арабистони Қатар олдига ўнта шарт қўйди ва уларни бажариш учун 6 июнь, сешанба куни кечқурундан бошлаб 24 соат муҳлат бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Шартлар орасида Эрон билан алоқаларни зудлик билан узиш, «Мусулмон биродарлар» ва ҲАМAСнинг аъзоларини ҚАтардан чиқариш, уларнинг банкдаги ҳисобларини музлатиш ва ушбу гуруҳлар билан ҳар қандай ҳамкорликка нуқта қўйиш каби бандлар бор.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони Қатарнинг «Ал Жазира» телеканали сиёсатини ўзгартириш ҳамда канал фаолияти Форс кўрфази ва араб дунёси мамлакатлари манфаатларига зид бўлмаслиги учун унинг раҳбариятини алмаштиришни талаб қилмоқда.

Қатар шартларни бажарсин, террорчиларни қўлламасин!

Қаранг Дональд Трамп бу воқеадан қандай хурсанд бўляпти. Айнан унинг минтақага ташрифидаги сўнг бу ерда террорчиликка қарши жиддий кураш бошланмоқда. Америка президенти твиттерда ўтириб, твитлар юборишда ҳам фаол бўлмоқда. Бир ташриф билан у ўзини қаҳрамон даражасига чиққани ҳақида гапирмоқда. Энди эса Британияга ташриф буюриш истагини билдирди. Ажаб эмас, унинг ташрифидан сўнг қиролликка парчаланишг сезилса!

Нима бўлганда ҳам, тинчликка путур етмасин! Дунё шунча уруш кўргани етар.

Анвар Икрамов

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:28857
  1. Таътил: кимга ҳузур, кимга хатар

    Авваламбор ёшларимизнинг имон-эътиқодини мустаҳкамлаш, иродасини бақувват қилиш, уларнинг ўз мустақил фикрига эгалик ҳуқуқини сақлаган ҳолда ҳар бир қадамидан хабардор бўлишга эришиш шарт. Жиловланмаган интернет клубларида, мобил алоқа орқали ҳар турли сайтларда  мунтазам қолишларини чегаралаб туриш, таътил  хусусан интернет сайтларидан ҳам таътил эканлигини уқтириб туриш фойдадан ҳоли эмас.

    2017-06-16 22:11:40902
  1. Жамоат жойларида чекиш ва спиртли ичимликлар тақиқланиши тўғрисидаги белгилар пайдо бўлади

    Баҳордан жамоат жойларида алкогол ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини тақиқловчи белгилар пайдо бўлади.

    2016-12-07 12:29:08360
  1. «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» - 1:2. Ёҳуд, Гвардиола Моуриньони қандай мағлуб этди?

    Англия премьер – лигасининг 4 – туридадан жой олган, мухлислар томонидан узоқ кутилган, Манчестер дербиси ниҳоясига етди. Навбатдаги, Гвардиола ва Жозе Моуриньонинг «буюк тўқнашув»ида испаниялик мутахассиснинг португалиялик ҳамкасбидан  бироз устун эканлиги гувоҳига айландик. Мақолада учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бошлаб, «қизил иблислар»нинг мағлубиятидаги  3та сабабни келтириб ўтишга ҳарақат қиламиз.

    2016-09-17 13:58:45396
  1. Хатамжон Кетмонов Шавкат Мирзиёевни Президент сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади

    ЎзХДПдан номзод Хатамжон Кетмонов Шавкат Мирзиёевни Президент сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади.

    2016-12-05 17:40:34345

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz