NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Салоҳга Маккадан ер ажратилди: «Истаса масжид қурсин ёки хайрия фонди» 00:24 27/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бу туҳфа - мисрлик юлдузга ҳурмат белгисидир. У юксак инсоний фазилатлари ва одоби билан барчага намуна. Салоҳ Британияда мусулмонларнинг энг яхши хислатларини намоён этмоқда. Бу орқали у диний бағрикенглик ва миллатлараро қадриятлар элчиси вазифасини ўтамоқда.

Батафсил
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ 1 МАЙ КУНИ НАМАНГАНГА ТАШРИФ БУЮРАДИ 22:26 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Президентимиз Шавкат Мирзиёев келгуси ҳафтанинг сешанба куни, 1 май санасида Наманган вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбари 26 апрель куни ўтказилган видеселектор йиғилишида маълум қилган.

Батафсил
"ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ-2018": наманганлик қори ва қориялар ғолиблар сафида! 22:07 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Партия ташаббуси: уюшмаган ёшлар тарих билан юзлашди 21:39 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

ЎзМТДП сайловолди Платформасида ҳам тарихий, маданий ва илмий-интеллектуал меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ва уларни янада кўпайтиришга кўмаклашиш, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни камол топиб келаётган ёш авлод ўртасида кенг миқёсда тарғиб этиш, ёшларда тарихий мерос ва халқ анъаналарига чуқур меҳр-ҳурмат, эҳтиром уйғотиш каби мақсад-вазифалар белгиланган.

Батафсил
НАМАНГАН МАТБУОТИГА НУҚТАИ НАЗАР: Ўз номига муносиб халқчил газета қайси? 20:11 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу ўринда очиқ гап: Наманган вилоятидаги аксарият етакчи газеталар (гап эгасини топади) таҳририяти бош муҳаррирлари ва мухбирлари "оғзига толқон солиб" олган, муассисим нима дер экан, деган ҳадикда ўзи учун "цензура майдони"ни белгилаб олган айни пайтда "Халқ иродаси"нинг чинакам ирода кўрсатаётганини бошқа ҳамкасбларимиз учун ибрат қилиб кўрсатсак арзийди!

Батафсил

Қатъий интизом юксак масъулият билан

Январь 26
10:14 2017

    Барчамизга маълумки, шу йилнинг 14 январида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни  2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда Республика ҳукуматининг 2017 йил учун  иқтисодий ва ижтимоий  дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга  бағишланган  кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши кераклиги алоҳида уқтирилди. Сабаби, ўтган йилнинг  якунларидан  шундай сабоқ чиқади. Президентимиз маъруза бошида огоҳлантирганидек: «­Ғалаба рапотлари» ва қилинган ишга доир ҳисоботларга берилмасдан, асосий диққат-эътиборни мавжуд камчиликлар ва уларнинг  илдизларини пухта таҳлил қилишга қаратиш зарур».

  Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ҳамма тармоқлардаги мавжуд ҳолатнинг теран  таҳлилини тинглаб, янги йилда олдимизга қўйилган энг муҳим вазифаларни эшитиб, раҳбарлик фақат кўпчиликка бошчилик эмас, айни вақтда катта жавобгарликни зиммага олиш эканини янада чуқурроқ англадик.

    Биз меҳнат қилаётган тиббиёт соҳасида ҳам камчиликлар бир талайгина, инкор этишга ҳеч ҳаққимиз йўқ.  Асосли далиллар билан вазиримизга берилган олти йўналишдаги саволлар бевосита бизларгаям юз фоиз тегишли.  Яширмасдан айтсак, бирламчи бўғинимиз - қишлоқ врачлик пунктларимиздан талаб қилинаётган даражадаги  самарага эриша  олмаяпмиз. Даволаш-профилактика муассасаларимизда диагностика ҳолати ва врачларимизнинг малакаси паст.

    Тез тиббий ёрдам кўрсатиш халқимизни тўла  қониқтирмаяпти. Ходимларимиз ўртасида лоқайдлик ва таъмагирлик  тугатилмаган. Дорихоналар фаолиятини тартибга солиш билан жиддий шуғулланилмади. Охир-оқибат муаммолар кўпайиб, аҳолининг эътироз ва шикоятлари тўхтамаяпти. Булар бизни ўйлантирмасдан, ташвишлантирмасдан қолмайди, албатта. Энди тармоқдаги кенг кўламли  ишларимизни тубдан яхшилаш учун кеча-кундуз тинмай ишлашимиз, хизматимиз беминнатлигидан, давлатимиз ҳар бир фуқароси учун кафолатли тиббий ғамхўрлик кўрсатишни таъминлаб қўяётганидан каттаю-кичик  қониқиш ҳосил қилишига эришишимиз шарт.

    Президентимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун вазифаларни белгилаб берди. Қишлоқ врачлик пунктлари, ихтисослашган марказлар ва тез тиббий ёрдам станциялари  фаолиятини яхшилаш, мутахассислар малакасини  ҳам мамлакатимизда, ҳам етакчи хорижий клиникаларда ошириш, 340 номдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари  чегараланган нарх бўйича  сотилишини  тартибга солиш, экология ҳамда жисмоний тарбия ва спортга боғлиқ ишларни тармоқ мутасаддилари билан ҳамкорликда фаоллаштириш масалалари долзарб қилиб қўйилди.

   Биз вазиримиз Адҳам Икромовдан талаб қилинган ғоят масъулиятли вазифаларни бажаришга ҳамиша елкадош бўлишга  бурчлимиз. Чунки, Наманган вилояти тиббиётчилари ҳамма вақт республикада ўз ўрни ва ўз мавқеига эга бўлиб келган. Бундан кейин ҳам халқ саломатлигини сақлаш борасида мамлакат  тиббиётчиларининг  пешқадамлари бўлишга интилаверамиз. Бунга билимимиз ҳам, куч-ғайратимиз ҳам етарли.

   Бугун мамнуният билан айта оламизки, 2016 йил соҳадошларимиз учун халққа фаол хизмат қилиш йили  бўлди, дейишга хақлимиз. Пойтахтдан бир неча бор ташриф буюрган юқори малакали олим-шифокорлар билан биргаликда «Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди» шиори остида  серсамара тадбирлар ўтказдик. «Патронаж ойлиги» доирасидаги  ҳаракатларимиз халқимизни янада хурсанд қилди. Ҳар бир оилага кириб борилди. Беморлар даволанди, соғломларига турли касалликларнинг олдини олиш тавсиялари берилди. Тиббий кўрикларнинг муҳимлиги халқимиз тушуниб етмоқда. Соғлом турмуш тарзига амал қилиш – соғлиқ ва узоқ умр кўриш гарови эканини яхши билиб олишмоқда. «Соғлом она ва бола» йили Давлат дастури доирасида она ва боланинг саломатлигини муҳофаза қилишни кучайтириш, соғлом ва ҳар томонлама ривожланган авлодни шакллантириш учун кенг кўламли чора-тадбирлар комплекси изчил амалга оширилди.

   Лекин ҳали навбат кутиб турган вазифалар бир талай. Хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин, ҳар бир муассасамизда ўтган йилги ишларни танқидий таҳлилдан ўтказамиз. Камчиликлардан асло кўз юммаймиз. Уларни аниқлаб, тезда бартараф этишга киришамиз. Вазифалар ижроси учун тизимдаги раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини тобора ошириб бораверамиз. Шундагина бугунги  режалар - эртага натижа касб этиши мумкинлигини бирор дақиқа унутмаймиз. 

 

Солижон Мўминов,

             Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,

             Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

 

 

Мавзуга оид

  1. Мирзиёев раҳбарларга дабдабали рақамлар ва баландпарвоз ҳисоботлар ортидан қувиш эмас, янгича самарали усул ва механизмларни татбиқ этиш ҳақида қатъий топшириқ берди

    Қозоғистон, Россия ва Хитойга ташрифлар ҳамда Туркия раҳбари билан ўтказилган музокараларда ҳам бир неча миллиард долларлик йирик келишувларга эришилди. Лекин уларнинг ижросига оид натижалар кутилганидек эмас. 

    2017-05-30 00:21:311102
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:10915
  1. Шуҳрат ва ҳурмат – икки ҳисса масъулият

    Наманган давлат университети қошидаги 3-академик лицей ёш авлодга замонавий таълим-тарбия беришда юқори самараларга эришаётган намунали ўқув масканларидан. 2008 йилда ташкил этилган таълим муассасаси битирувчилари уч йилдан буён олий ўқув юртига ўқишга кириш бўйича вилоятдаги ўнта академик лицей орасида биринчи, мамлакатимиздаги 128 академик лицей орасида дастлабки ўнталик қаторида бўлиб келаётгани ҳам бу ерда ўқитиш самарали йўлга қўйилганидан далолат беради.

    2016-09-29 17:25:051560
  1. Луисвиллда Муҳаммад Али билан ислом русумларига мувофиқ хайрлашув маросими бўлиб ўтди

    Афсонавий боксчи Муҳаммад Али билан ислом расм-русумларига мувофиқ хайрлашув маросими 9 июнь, пайшанба куни унинг она шаҳри — Луисвиллда (Кентукки штати) бўлиб ўтди. Маросимда 14 мингга яқин киши иштирок этди, дея хабар беради «ТАСС».

    2016-06-10 11:02:451058

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz