NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ЭНДИ ТАДБИРКОРНИНГ ВАҚТИ ВА НАҚДИ ТЕЖАЛАДИ 09:41 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бунинг ёрқин бир мисоли тариқасида, давлат хизматлари марказлари фаолиятини эътироф этиш даркор. Ушбу марказ томонидан 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, нафақат тадбиркорлик субъектларига балки фуқароларга ҳам хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди. Энди фуқаролар ҳамда тадбиркорлар рўйхатдан ўтказиш ҳамда турли хилдаги 50 га яқин давлат хизматлари бўйича марказларга мурожаат этишлари мумкин.

Батафсил
"ЭЛОБОД"ДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ 21:18 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар.

Батафсил
Наманганда "Миллий кутубхона" лойиҳаси ишга тушди 21:11 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

"Миллий тикланиш" партиясининг бу каби лойиҳалари  инсонлар қалбига ёруғлик ва илиқлик киритадиган, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонликнинг фарқини онгли равишда англатишга ёрдам берадиган – китобнинг қадрланишига, китобхонлик маданиятининг юксалишига, ёшларнинг эса маънан баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилади.

Батафсил
ТАҲРИРИЯТЛАРДАГИ КЎҲНА АКСИОМА: ЁКИ ЭСКИ ҲАММОМ, ЭСКИ ТОСДАН ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ҚУТУЛАМИЗ? 20:49 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

“Номзод қўллаб-қувватланди”, “Фаровонликка хизмат қилади”, “Автомактаб очилди”, “Тадбиркорлар дастурхон ёзишди” (“НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ”, 24-сон) сингари сийқа сўзлар ўқувчи диққатини тортиш ўрнига зериктиради. Юқорида санаб ўтилган нуқсонлар эса нашр шакл-шамойилини ўта ночор қилиб кўрсатади. Бундай камчиликлар вилоятнинг бош нашрида ҳам учраётгани эса фаолиятга жиддий ёндашувни талаб қилмоқда.

Батафсил
Мустаҳкам қўрғонимиз бут бўлсин 14:03 24/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Йиллар давомида йиғилган маблағларни бир кунда совуриш мантиқсизлик эканини юртдошларимиз ҳам англаб етмоқдалар. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз юрт равнақи, жамият ривожи, оилалар мустаҳкамлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Батафсил

ҲАЙРАТЛАР ЎЛКАСИГА САЁҲАТ

Январь 05
10:49 2018

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигига 25 йилдан ошди. Чорак аср давомида икки давлат ўртасидаги муносабатлар муттасил ривожланиб борди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йили май ойида Хитой Халқ Республикасига ташрифидан сўнг ўзаро манфаатли алоқалар янада равнақ топмоқда. Янги йил арафасида ушбу мамлакатга уюштирилган медиатур даврида буни янада яққолроқ ҳис этдик.

 Чин давлати, унинг бой тарихи, тиниб-тинчимас халқи  ҳақида кўп ўқиганмиз. Тарихий обидаларини, замонавий шаҳарларини телевизорда томоша қилиб, ҳайратга тушганмиз. Уларни ўз кўзимиз билан кўриш илгари орзу эди. Энди бўлса истиқлол боис ниятимизга етяпмиз. Сафар олдидан медиатур гуруҳи ҳар бир аъзоси қалбини ана шундай ўй-хаёллар чулғаб олганди...

   Самолёт пойтахт Пекин, хитойликлар тилида Бейжинг узра парвоз қилмоқда. Нигоҳимизда   ранго-ранг чироқлар ёғдусида порлаб турган улкан мегаполис, осмонўпар бинолар, турнақатор автомобиллар. Турли транспорт воситаларида қаерларгадир шошаётган одамлар.

  Сафарнинг биринчи куни ғоят ҳаёжонли ва эсда қоларли воқеалар билан кечди. Қўп қаватли тижорат марказида Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида иштирк этдик. Тадбирда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик доираси кенгайиб бораётганлиги таъкидланди. Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти, бой имкониятлари, айниқса туризм соҳасини ривожлантириш учун ғоят мақбул инфратузилмалари ҳақида маълумот берилди. Хитой оммавий ахборот воситалари вакиллари юртимизнинг бой имкониятларига ғоят катта қизиқиш билдириб, кўплаб саволларга жавоблар олишди. Тадбир якунида етти нафар ўзбекистонлик тадбиркор хитойлик ишбилармонлар билан иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорлик қилиш юзасидан шартнома имзолади.

  • Хитойнинг      GREEN INTERNATIONAL TRADE CO LIMITED компанияси билан  1 миллион АҚШ доллари  қийматида қуруқ меваларни етказиб бериш юзасидан келишувга эришдик, - дейди Сирдарё вилоятидаги “Баҳромжон нур савдо” масъулияти чекланган жамият раиси Аброр Тошматов. - Серқуёш юртимида етиштирилган бодом ва майизга хитойликларлардан буюртма олдик. Шу билан бирга мош ва ловия экспорт қилиш ҳам кўзда тутилган.

   -  Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик таълим соҳасида ҳам намоён бўлмоқда ,- дейди суҳбатимизга қўшилган Пекин кимё технологияси университети докторанти Элмурод Эгамбердиев. – Хитой олийгоҳларида ўнлаб ёшларимиз таълим олишмоқда. Мен бу ерда базальт толаси ҳамда топанамбур ўсимлигидан олинган целлюлозадан қоғоз ишлаб чиқариш технологиясини яратиш устида изланмоқдаман.

    Бизнес форум доирасида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида 33 миллион долларлик  битимлар имзоланди. Булар инвестициявий лойиҳалар, экспорт-импорт шартномалари, туризм соҳасидаги ҳамкорлик ҳақидаги келишувлардир.

  Бизнес форумда Ўзбекистон-Хитой иқтисодий муносабатларида Huawei компанияси алоҳида ўрин эгаллаши хусусида фикр билдирилиб, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини яратиш ва такомиллаштиришда жонбозлик қилаётган мазкур компания Ўзбекистонда самарали иш олиб бораётганлиги эътироф этилди.

     Сафаримизнинг иккинчи куни телекоммуникация ва ахборот-коммуникацион ечимлар бўйича дунёда етакчилар қаторида бораётган Huawei компаниясининг Пекин атрофида жойлашган тест лабораторияси фаолияти билан танишдик. Мазкур илмий-тадқиқот масканида компания бренди остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва мобил қурилмалар, телекоммуникация тизимлари турли шароитларда  синаб кўрилар экан.

      Жумладан, бир йўла минглаб смартфонлар дастурий синовдан ўтказиляпти. Уларнинг турли таъсирларга, яъни ҳар хил баландликлардан тушиб кетиши ёки зарбага бардошлилиги ва бошқа жиҳатларга чидамлилиги такрор-такрор текшириб борилмоқда. Антенналарнинг сифат кўрсаткичлари ҳам ўрганилмоқда. Айтишларича, ҳар бир маҳсулот барча талаблар мувофиқлик имтиҳонидан ўтар экан. Шу тариқа мураккаб текширувлар смартфон ва бошқа маҳсулотларнинг жаҳон базоридаги сифат кўрсаткичларини кафолатланишига асос бўларкан.

   Кейинги кун эса келажак шаҳри, дея эътироф этилган Шеньчжен сари парвоз қилдик. Денгиз соҳилидаги бу мўъжизавий шаҳарга кундузи етиб борганимиз боис унинг кўркам қиёфасини осмондан туриб томоша қилдик. Бири бирига ўхшамайдиган бетакрор, осмонўпар бинолар ям-яшил дов-дарахтлар, чаман бўлиб очилган гуллар билан қуршаб олинган эди гўё. Ана ўхшаши йўқ, бағоят гўзал манзаралар...Соҳилга туташ ҳудудлардаги мафтункорликни таърифлаш эса ғоят қийин эди.

   Хитойга сафаримиз дастуридан бежизга Шеньчжен ўрин олмаган. Чунки, дунёга машҳур Huawei компаниясининг бош қароргоҳи шу шаҳарда жойлашганди. Компанияга асос солинган кундан то ҳозирга қадар эришилган ютуқларнинг ғояси шу заминда яратилиб, амалиётга жорий қилинган.

  Бизни бош офисда компания менеджерлари мамнуният билан кутиб олишди. Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган учрашувлар чоғида компаниянинг ўтмиши, бугуни ва эртаси билан таништиришди. Замонавий ахборот-коммуникациялар бозорида компания бренди эришаётган юксак натижаларнинг омили инновацион ғоялар ва энг илғор технологияларни қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият берилаётганлигида эканлиги амалиётга татбиқ этилаётган лойиҳалар тақдимотида ўз ифодасини топди.

   Компания вакилларининг маълумот беришларича, бундан 30 йил муқаддам, яъни 1987 йилда жаноб Жень Чжэнфэя 5680 доллар низом жамғармаси билан иш бошлаган. 2016 йилга келиб компаниянинг товар айланмаси 75,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Ақл бовар қилмас юксалишнинг сири нимада дерсиз? Компаниянинг иқтисодий равнақи, даромади ва нуфузидан барча баробар манфаатдорлигида, албатта. Ҳамжиҳатликдаги астойдил ҳаракат, тинимсиз изланиш  ва жаҳон бозорида рақбатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга эришиш Huawei  компаниясида ишловчи 170 мингдан зиёд ходимнинг муштарак мақсадига айланган.

   Яна бир ғоят муҳим жиҳат эътиборимизни тортди. Маълумот беришларича, ҳар йили йиллик даромаднинг 10-15 фоизи илмий-тадқиқот йўналишига сарфланар экан. Дунёнинг 16 мамлакатидаги илмий марказларда Huawei маҳсулотларини такомиллаштириш учун янги лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

  • Медиатурни ташкил этишдан мақсад – журналистларга ривожланган мамлакатларда қандай ишланмалар, қандай технологиялар, қандай инновацион қурилмалар устида иш олиб борилаётганлигини, бу ихтиро ва кашфиётлар самараси техник тараққиётда, иқтисодий юксалишда қандай намоён бўлаётганлигини кўрсатишдан иборат эди, - дейди Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси корпоратив алоқалар депортаменти раҳбари Даврон Азизов.

  Таассуротларимиз кун сайин ҳайратланарли равишда бойиб борди. Айниқса компаниянинг телекоммуникациялар кўргазмаси намойиш этиладиган муҳташам залига саёҳатимиз гуруҳимиз аъзоларини таажжубга солди. Чунки, янги аср технологиялари нималарга қодиру, илмий изланишлар қандай ажабтовур самаралар бераётганлиги шу афсонавий ишланмаларда яққол намоён бўлганди. “Ақлли уй”, “Ақлли тиббиёт”, рақамли операциялар трансформацияси ва бошқа ишланмалар “Ақлли шаҳар” концепциясида бир тизимга бирлашади.

  “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасидан  тортиб замонавий телекоммуникациялар тизими, нефть-газ комплекси, электр энергияси таъминоти, коммунал соҳалар фаолияти видеоназорати, йўл  ҳаракати хавфсизлиги кузатуви ва бошқа  ўнлаб ишланмалар, энг янги алоқа воситалари эътиборимизга ҳавола этилди. Ҳатто миллионлаб аҳолиси бор шаҳарда исталган кишини қаерда юрганлиги бир зумда аниқлаб берувчи қурилмалар яратилганлиги ҳақиқат.

  Шу ўринда хитойлик кашфиётчиларнинг ҳозирги замон телевизион тиббиётини шакллантириш борасидаги изланишлари ҳам диққатимизни тортди. Таъкидлашларича, яратилган қурилмалар воситасида масофадан туриб бемор билан мулоқот қилиш, кассалликларни аниқлаш ва ташхис қўйиш, даволаш юзасидан маслаҳатлар бериш мумкин. Бундан ташқари жарроҳлик амалиётларини ва бошқа тиббий жараёнларни видео-конференция тизими ёрдамида тўғридан тўғри талабалар таҳсил олаётган ёки шифокорлар малакасини ошираётган масканларга узатиш имкониятлари яратилган.

   Кўргазма билан танишиб бўлгач, автомашинада  Дуанган шаҳри сари йўл олган пайтимизда мамлакатимизда улкан тарихий воқеа – Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси  тақдим этилгани ва 2018 йилга “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном берилганлиги ҳақидаги хушхабарни олқишлар билан кутиб олдик. Зеро,  эркин тадбиркорликка шароитида, инновацион ғоялар ва замонавий технологиялар рағбатлантирилаётганлиги  биргина Huawei тимсолида қанчалар беқиёс самаралар бераётганлигига ҳозиргина амин бўлгандик, ахир.

   Гуруҳ аъзолари Юртбошимизнинг тарихий Мурожаатномасидан беҳад таъсирландик. Ватанимиз равнақи, унинг тараққиётини янада жадаллаштиришга доир устувор вазифалар белгилаб берилди. Уларни амалга оширишга баҳоли қудрат ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини дилдан ҳис этдик.

   Дилда эзгу ниятлар билан Дуанганга етиб келдик. Янги аср технологиялари татбиқ этилган, энг мукаммал инновациялар ишлаб чиқаришга жорий қилинган корхона фаолияти билан таништирилдик. Бу ердаги ишлаб чиқариш қувватларининг сермаҳсуллиги, автоматлаштирилганлиги чиндан ҳам ҳавас қилса арзийдиган даражада. Тайёрланаётган смартфонларда энг янги инновацион ғоялар мужассамлашгандир.

  Сафар якунида Huawei компаниясининг Шеньчжендаги қароргоҳи ташқи алоқалар бўлими вице-президенти Уолтер Женнингс бизни қабул қилди. Мулоқот ғоят қизиқарли тусда ўтди. Жаноб Женнингс компаниянинг истиқболдаги режалари хусусида сўзлаб берди. Жумладан, Ўзбекистон билан ҳамкорлик доираси янада кенгайиб бораётганлигидан мамнунлигини айтди.

  • Ўзбекистон биз учун энг ишончли ва самарали ҳамкор. Мамлакатингизда ўнлаб истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга ўз ҳиссамизни қўшяпмиз. Huawei Ўзбекистондаги фаолиятини янада кенгайтириш учун интиляпти. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мизиёевнинг Хитойга давлат ташрифи чоғида имзоланган шартномага мувофиқ нафақат таълим соҳасида, бошқа йўналишлар бўйича ҳам изчил иш олиб бориляпти. Ҳамкорлигимиз кўлами янада ривожланишига ишончим комил,-дейди Уолтер Женнингс.

    Сафар дастуридан туристик йўналишлар, турли-туман маданий тадбирлар ҳам ўрин олганди. Шеньчжендаги миллий боғнинг таровати лол қолдирди.  Миллий рақс театрининг замонавий технологиялар воситасидаги ажобтовур чиқишларини завқу-шавқ билан томоша қилдик. Шеньчжен кўчаларини кезар эканмиз юртимиз, айниқса Наманганимизга хос айрим жиҳатларга гувоҳ бўлдик. Аниқроғи, шеньчженликлар ҳам гул шайдолари экан. Йўллар, йўлкалар, ҳиёбонлар муаттар гулларга бурканган. Манзарали дарахтлар экилган жойларда ҳам ановойи гуллар ўстирилмоқда. Декабрнинг охирги кунларида ҳам гул кўчатларини ўтқазиш ишлари олиб борилмоқда эди. Бундан ташқари баланд бўйли гул дарахтларининг аксарияти чаман бўлиб очлиб ётибди.

     Энг эсда қоларли саёҳат тоғлар ора ўтган, кўҳна Чин меъморчилигининг улкан ва ноёб намунаси - Буюк Хитой девори мажмуасида кечди. Бу ҳақда соатлаб гапириш мумкин.   Буюк Хитой деворининг баланлиги 6,6 метр, айрим жойлар ундан ҳам баландроқ. Пойдеворининг кенглиги 6,5 метр. Узунлиги қарийиб 6 минг километрга тенг. Бугунги кунда мазкур тарихий иншоот Хитойга келаётган минг-минглаб саёҳатчиларнинг  тасссуротларга бой зиёратгоҳларидан бирига айланган.

    Ҳайратлар ўлкасига саёҳат чиндан ҳам самарали якунланди. Олам аро сафарларга чиқиш, дунё кўриш инсон тафаккурини бойитишда муҳим аҳамият касб этишини яна бир карра дилдан ҳис этдик.

                                                                               Абдулла ҒОЗИЕВ.

 

 

  

  

 

Мавзуга оид

  1. БИЗНЕСГА САЁҲАТ БИЛАН КЕЛАЖАК САРИ

    Мамлакатимизда ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ҳамда ушбу саёҳат натижасида ёшларни янги инновацион лойиҳаларини яратишга туртки бўлиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қандай йўллар билан бозор ҳамда истеъмолчиларга етказилаётганлигини ёшларга кўрсатиш мақсадида Наманган вилояти “Ёш тадбиркор” консультатив маркази томонидан "Бизнесга саёҳат билан келажак сари" лойиҳаси амалга оширилди.

    2016-07-10 14:17:31854

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz