NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Ҳажга бориш тартибидан хабардормисиз?

Июнь 17
20:13 2018
“Ҳаж” тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш ҳукуматнинг 2017 йил 7 июндаги қарорига асосан тасдиқланган “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом билан тартибга солинади. Бу ҳақда республика Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
«Ҳаж» тадбири Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида амалга оширилади.
«Ҳаж» тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ маълумотлар (фуқароларнинг ҳаж ва умра сафарларига навбати, сафар учун ажратилган ўринлар, тўловларнинг миқдори ва бошқалар) мунтазам равишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-сайтида эълон қилиб борилиши лозим.
«Ҳаж»га бориш учун талабгор доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза ҳамда паспорти нусхасини тақдим этиши керак.
Ариза уларнинг доимий яшаш жойларидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан йил давомида қабул қилиниб, навбатга қўйиб борилади.
«Ҳаж»га боришга навбатга қўйиладиган номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
• номзод моддий ва жисмоний жиҳатдан «Ҳаж» тадбирига қодир бўлиши;
• «Ҳаж» амалларини тўғри ва тўла-тўкис адо этиши учун етарли диний билимга эга бўлиши;
• номзод маънавияти, маърифати ва одоб-ахлоқи билан маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлиши;
• оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий тавсифланиши, маҳалла фуқаролар йиғинидаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда ибрат бўла олиши;
• йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам бериши, маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказиладиган хайрия тадбирларида иштирок этиши.
Бундан ташқари «Ҳаж»га бормоқчи бўлган фуқаро:
• «Ҳаж»га илгари бормаган бўлиши;
• вояга етган бўлиши;
• 45 ёшгача бўлган аёллар учун маҳрамлари (эри, отаси, ўғли, акаси, укаси ва ҳ.к.)нинг ҳам бирга бориши ҳамда маҳрам эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома) нусхаси тақдим этилиши лозим.
Саралаш натижасига кўра Ҳажга боришга навбатга қўйиладиган номзодлар рўйхати тегишли ҳудуддаги масжид ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида эълон қилинади ҳамда 15 кун мобайнида улар бўйича жамоатчилик фикри ўрганилади. Жамоатчилик томонидан билдирилган таклиф ёки эътирозлар 5 кун муддатда кўриб чиқилади ва текширилади.
«Ҳаж»га борадиган зиёратчиларни рўйхатга олиш учун маҳалла органлари туман (шаҳар) ҳокимлиги муҳри билан тасдиқланган, варақлари рақамланган, ип ўтказиб тикилган журнал юритади.
Ҳар йили «Ҳаж» мавсумлари бошланишидан олдин маҳалла органлари тегишли квота тасдиқлангандан кейин икки кун мобайнида, ажратилган квотага мувофиқ ўзининг ҳудудидан «Ҳаж»га борадиган зиёратчилар рўйхатини навбат бўйича тузади ҳамда имзо ва муҳр билан тасдиқлаган ҳолда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ҳаж» ва «Умра»ни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳга тақдим этади.
Рўйхат бўйича навбати келган фуқаролар ташкилий гуруҳ томонидан Саудия Арабистонига жўнашдан камида бир ой олдин ёзма шаклда почта орқали хабардор қилинади. Фуқаронинг почта орқали хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ташкилий гуруҳда сақланади.
Рўйхат бўйича навбати келган, бироқ зиёратга бормайдиган ёки зиёратга бориш имкони бўлмаган фуқаролардан бу ҳақда ариза олинади.
«Ҳаж»га маҳрами билан бориши лозим бўлган аёлларнинг навбатга ёзилган маҳрами зиёратга бора олмаган тақдирда унинг ўрнига аёлнинг бошқа маҳрами бориши мумкин.
«Ҳаж»га бориш учун рўйхатда турган фуқаронинг ўз навбати келганда муайян сабабларга кўра зиёратга бориш имкони бўлмаса, у ариза билан навбатини бир йилгача муддатга орқага суриши мумкин. Бир йилдан сўнг ҳам фуқаронинг муайян сабабларга кўра зиёратга бориш имкони бўлмаса унинг навбати бекор қилинади.
Почта орқали хабардор қилинган фуқаро зиёратга оид ишларни амалга ошириш учун ташкилий гуруҳга мурожаат қилмаса, ташкилий гуруҳ вакили мазкур фуқаронинг яшайдиган манзилига бориб, фуқарони ёки унинг яқин қариндошларини ёхуд у билан бирга яшайдиган бошқа шахсларни ёзма тарзда хабардор қилади.
Ёзма хабардор қилинган фуқаро ташкилий гуруҳга мурожаат қилмаса ёки фуқаронинг яқин қариндошлари ёхуд у билан бирга яшайдиган бошқа шахслар навбатда турган фуқаронинг муайян сабабларга кўра зиёратга бора олмаслигини маълум қилса, ташкилий гуруҳ томонидан фуқаронинг яқин қариндошлари ёки у билан бирга яшайдиган бошқа шахслар билан ҳудуддаги фуқаролар йиғини раиси ва ички ишлар органларининг профилактика инспектори иштирокида далолатнома тузилиб, мазкур фуқаронинг навбати бекор қилинади.
Навбатда турган фуқароларнинг ўз навбатини ўзаро алмаштиришига ёки уни рўйхатда турмаган фуқароларга беришига йўл қўйилмайди.
 

Мавзуга оид

  1. Мажбурий меҳнатга йўл йўқ: пахтага бориш энди ихтиёрий бўлди
    Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнат борасида қуйи бўғиндаги ўзбошимча раҳбарларни фош этиш, бу борада ҳукуматга яқиндан кўмаклашиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғидаги @paxta2018_bot манзилида “ПAХТА-2018” номли махсус бот очилди.
    2018-09-10 10:35:041313

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz