NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил
МИБ намунали истеъмолчиларни рағбатлантирмоқда 18:34 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}

Саидметовлар хонадонига яқинда Мажбурий ижро бюроси Наманан вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Батафсил
Президент қарорини ўқиб: Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик! 17:43 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз ижодкор зиёлилар билан учрашдию, ҳамма нарса яхшилик томон ўзгарди-қолди. Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳам, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳам муқим маошлик бўлдилар. Хизмат автомашиналари  туфайли “оёғимиз олтита” бўлиб қолди.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда нималарга эриша олди? 21:03 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлди.
Батафсил
Бузоқнинг югургани: ДХХ чегарада миллионлаб сўмлик "контрабанда"ни тўхтатиб қолди 17:53 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Юртимизга ноқонуний равишда кириб келаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган ҳар қандай маҳсулотлар ҳуқуқий органларнинг доимий назоратида.
Батафсил

Азиз Турғунбоев: "Навбаҳор"да қоламан, ҳеч қандай агентни танимайман!

Январь 31
15:06 2019

Аввалроқ маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси, Наманган футболи тарбияланувчиси Азизбек Турғунбоевнинг агенти билан бўлган интервью эълон қилинган эди. Қизиқ томони шу кунгача кўриниш бермаган агент энди пайдо бўлиб қолганидан кўпчилик ажабланган ҳам эди.

Қолаверса, янги мавсумга Қримда тайёргарлик олиб бораётган жамоа ва Азизнинг “Навбаҳор”дан кетиш ёки қолиш ҳақидаги миш-мишларга ҳам ойдинлик киритиш мақсадида футболчининг ўзи билан боғландик ва барчани қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

“- Олдин ҳам айтгандим, яна айтаман. “Навбаҳор”да қоламан. Агент билан боғлиқ гапларга келадиган бўлсак, мен ҳатто уни танимайман ҳам. Ҳатто у билан кўришган эмасман. Ҳеч қанақасига у менга бутса олиб бермаган.

Қанақасига ҳаётингизда бирон маротаба кўришмаган одам сизга бутса олиб бериши мумкин? Бу ёлғон. Умуман агент деган кимса бўлмаган ҳаётимда. Кейин, мени шаҳсий ҳаётимни ҳал қилишга унинг ҳаққи йўқ.

Кетишим ёки қолишим ҳақидаги гапларга келсак, мен “Навбаҳор” мухлислари учун ҳам жамоада қолдим. Қолаверса, шу вилоятда туғилиб, вояга етдим. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли шундай даражага кўтарилдим. Мухлислардан ҳар-хил гап сўзларга ишонмасликларини сўрардим.

Наманганлик мухлислар сардори Фарҳод ака билан ўз фикрларимни ўртоқлашдим. Буларни шахсан ўзим айтяпман. Шу инсон ҳам наманганлик мухлисларнинг ҳурмати ва истаги билан бугун мен билан боғланди. Бажонидил рози бўлдим. Баъзи мухлислар менга мурожаат билан чиқишмоқда.

Сенга “Навбаҳор”да қолишинг учун шартномани мажбурлаб қилдиришдими, ёки кимдир босим ўтказяптими деб. Йўқ, биринчидан, бунақа нарсалар умуман бўлмаган. Мен ўз хоҳишимга кўра “Навбаҳор”да қолишни маъқул деб билганман.

Турли хил ёлғонларни одамлар қаердан топишади ҳайронман. Ёлғон гапларга ишонмаслигингизни сўрайман. Мен вилоятимиз ҳокими Хайрулло Ҳайитбоевичдан чексиз миннатдорман. Бу инсон ҳаётим давомида менга кўп ёрдам бердилар. Мен учун шунчалик куюниб, қайғураётганликлари учун барча мухлисларга раҳмат айтмоқчиман.

Тушунинглар! Шундай раҳбарлар ва жонкуяр мухлислар борлиги учун ҳам “Навбаҳор”да ўйнамоқчиман”, - дейди Азизбек Турғунбоев.

Маълумот ўрнида, шу йилнинг 1 январь куни “Пахтакор” футбол клуби Азиз Турғунбоев билан 2 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди, аммо орадан вақт ўтиб “Навбаҳор” раҳбарияти поплик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси ҳали якунланмаганини тасдиқлаган эди.

Фарҳод Умаралиев суҳбатлашди.

© namnews.uz

 

 

Мавзуга оид

  1. Ватан фидоий фарзандларни ҳеч қачон унутмайди

    Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Наманган вилоятида «Гўзал ва бетакроримсан муқаддас ватаним, жоним сенга фидо,Ўзбекистоним» шиори остида Наманган вилоятида бир қатор ижобий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

    2016-08-20 18:56:41816
  1. «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:3: Жанговар дуранг қандай қайд этилди?

    Бугун Олий лига 21- тур ўйинлари доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилди.

    2016-09-09 22:58:45965
  1. Азиз Турғунбоев вақтинча "танаффус"га чиқарилди
    У 2019 йилнинг 9 июль санасига қадар футболга алоқадор барча турдаги фаолиятдан дисквалификация қилинади.
    2019-02-05 19:46:24298
  1. «Навбаҳор»: Қўқондаги ўйин 16.00да бошланади

    1 октябрь куни “Навбаҳор” 24-тур доирасида Қўқонда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлади.

    2016-09-29 17:30:29879

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz