"Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!": Мустақиллигимизнинг 27 йиллигини нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Июнь 29
09:45
2018
2018 йил 28 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” ғояси остида ўтказилади.
Президент қарори билан халқимизнинг асрий орзуси бўлган, Ватанимизнинг неча минг йиллик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, мамлакатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби тасдиқланди.
Республика комиссиясига бир ҳафта муддатда “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!”деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.
Ушбу дастур 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури билан уйғун ҳолда тайёрланади.
Мавзуга оид
Шанхай Ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган саммит якунида ШҲТнинг 15 йиллиги Тошкент декларациясини қабул қилишди.
Фарғона шаҳрида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари нихоясига етди.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”