NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Балиқликўл номи билан машҳур бўлган Султон Увайс Қароний зиёратгоҳ мажмуасида улкан бунёдкорлик қизғин давом этмоқда

Июль 05
03:22 2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида юртимиз вилоятларига қилган ташрифлари чоғида ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик лойиҳалар билан танишиш, уларни бунёд этишда қимматли тавсия ва кўрсатмаларини бериш билан бир қаторда муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, тарихий обидаларни ободонлаштириш бўйича ташаббуслари бу борадаги ишлар кўламини кенгайтирмоқда. 

Хусусан Президентимиз ташаббуси билан Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Абу Исо ат-Термизий зиёратгоҳи тубдан қайта реконструкция қилиниб, бутунлай ўзгача қиёфа касб этди. Бу ерда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари самарасида ҳудуддаги инфратузилма ҳам янгиланди. Зиёратгоҳга ташриф буюрувчилар учун барча шароит яратилиб, 420 ўринга мўлжалланган ва миллий меъморлик анъаналарини ўзида мужассам этган Жомеъ масжиди, замонавий кутубхона барпо этилди. Бу каби бунёдкорлик ишларига ҳар бир вилоятдан мисол келтириш мумкин.

 

 

 

 

Айни пайтда Наманган вилояти Чортоқ туманидаги халқ орасида Балиқликўл номи билан машҳур бўлган Султон Увайс Қароний зиёратгоҳ мажмуасида улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Зиёратгоҳ ҳудудидаги кенг кўламли қурилиши ишлари қизғин давом этаётир. Бу ерда Султон Увайс Қароний мақбараси миллий меъморчилигимиз анъаналарига мос тарзда қайта қурилмоқда. Шунингдек 1000 ўринли жомеъ масжиди барпо этилиб, зиёратгоҳ тубдан янгича қиёфа касб этмоқда.

Анвар Икромов,

Ҳотам Мамадалиев олган суратлар

Мавзуга оид

  1. Тарғиботлар давом этмоқда

    Наманган юридик коллежи Наманган шаҳрининг кўркам шоҳкўчасига жойлашган. Истиқлол йилларида бу кўчада бежирим бинолар, хизмат кўрсатиш шохобчалари, халқаро андозалардаги меҳмонхоналар қад ростлади. Коллежнинг биноси бутунлай янги қиёфа касб этди. 

    2016-09-19 19:42:18760
  1. Учқўрғоннинг улкан хирмони учун

    Қўғай қишлоғидаги  “Давр толаси” фермер хўжалиги раҳбари Музаффар Маматқуловнинг даласида Наманган муҳандислик-технология институтининг 16 та отрядга уюшган талабалари  пахта теришаётир. 2200 нафардан ортиқ ўғил-қиз пахта теримида жавлон уриб, 2016-йил хирмонига ўз хиссаларини қўшмоқдалар.

    2016-09-28 11:36:13717
  1. Давлатимиз раҳбари Султон Увайс Қараний зиёратгоҳини реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишди

    Президентимиз вилоятларга сафарлари чоғида ҳар бир ҳудуднинг тарихини ўрганишга, маънавий меросини тиклашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Муборак қадамжоларни зиёрат қилиб, уларни обод қилиш бўйича кўрсатмалар бермоқда.  Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи – Намангандаги ана шундай масканлардан бири. Қадамжо мақбара, масжид, рамзий дарвоза ва музейдан иборат. 

    2017-07-07 21:11:254239
  1. Гандбол. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финалчилар номи маълум бўлди
    Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида 20 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида гандбол бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида чорак финалчилар номи маълум бўлди.  
    2016-07-12 13:55:421009

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz