NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Баҳринисо Олимпиада сари одимламоқда

Июнь 18
10:00 2018
Туркиянинг Истанбул шаҳрида старт олган каратэ бўйича “Premier League” сериясига кирувчи нуфузли мусобақа ўз ниҳоясига етди. Қувонарлиси шундаки, жаҳоннинг 35 та давлатидан 600 нафарндан зиёд спортчи баҳслашган ушбу халқаро турнирда 50 килограмм вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган наманганлик Баҳринисо Бобоева кумуш медали билан тақдирланди.
“ – Мусобақадан ёрқин таассуротлар олдим. Бундай нуфузли мусобақада илк маротаба финалгача етиб бордим. Тўғриси, олтин медални қўлга киритиш истагим катта эди. Ўзбекистонга олтин медаль олиб келишни жуда истагандим. Аммо бироз тажрибам етишмади ва кумуш медаль билан кифояландим. Турнир давомида Хитой Тайпейи, Австрия каби мамлакатлар вакилларига қарши жанглар бироз қийин ўтди.  Худо хоҳласа, кейинги сафар олтин медални қўлга киритиб қайтамиз”, - дейди биз билан суҳбатда Наманган шаҳридаги Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Баҳринисо Бобоева.
Эслатиб ўтамиз, устози Абдулло Салимов ва вилоят каратэ миллий федерацияси раҳбари Аюбхон Тошбоевлардан маҳорат сирларини қунт билан эгаллаётган Баҳринисо Бобоева шу йилнинг 18 августидан 2 сентябрга қадар Индонезиянинг Палембанг шаҳрида бўладиган XVIII Осиё ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
Баҳринисонинг асосий мақсади эса 2020 йили Япониянинг Токио шаҳрида бўладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларига йўлламани қўлга киритишдан иборат. Маълумот ўрнида, Олимпия ўйинлари тарихида илк маротаба каратэ бўйича баҳслар бўлиб ўтади.
Оқилхон Дадабоев,
спорт шарҳловчиси.

 

Мавзуга оид

  1. БИЗНЕСГА САЁҲАТ БИЛАН КЕЛАЖАК САРИ

    Мамлакатимизда ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ҳамда ушбу саёҳат натижасида ёшларни янги инновацион лойиҳаларини яратишга туртки бўлиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қандай йўллар билан бозор ҳамда истеъмолчиларга етказилаётганлигини ёшларга кўрсатиш мақсадида Наманган вилояти “Ёш тадбиркор” консультатив маркази томонидан "Бизнесга саёҳат билан келажак сари" лойиҳаси амалга оширилди.

    2016-07-10 14:17:311075
  1. Наманганлик Баҳринисо ОЛИМПИАДАДА иштирок этади

    Маълумот ўрнида, бугунги кунда вилоятимиз шаҳар, туманларида каратэ бўйича 10 та спорт клуби фаолият юритиб келаётган бўлиб, унда 700 нафарга яқин ўғил-қиз 22 нафар малакали мураббий қўл остида спортнинг ушбу тури билан мунтазам шуғулланмоқда.

    2018-01-23 21:33:35774

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz